Валюта UZS
  • USD

    12 704.02100.5

  • EUR

    14 871.33194.53

  • RUB

    162.431.49

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 04:00

    +24 C

  • 05:00

    +23 C

  • 06:00

    +23 C

  • 07:00

    +25 C

  • 08:00

    +29 C

  • 09:00

    +32 C

  • 10:00

    +34 C

  • 11:00

    +36 C

  • 12:00

    +38 C

  • 13:00

    +40 C

  • 14:00

    +41 C

  • 15:00

    +41 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 23-July

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 04:00

    +24 C

  • 05:00

    +23 C

  • 06:00

    +23 C

  • 07:00

    +25 C

  • 08:00

    +29 C

  • 09:00

    +32 C

  • 10:00

    +34 C

  • 11:00

    +36 C

  • 12:00

    +38 C

  • 13:00

    +40 C

  • 14:00

    +41 C

  • 15:00

    +41 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +40 C

  • 18:00

    +39 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Chorshanba, 23

    +24 +20

  • Payshanba, 24

    +22 +20

  • Juma, 25

    +21 +20

  • Shanba, 26

    +22 +20

  • Yakshanba, 27

    +24 +20

  • Dushanba, 28

    +23 +20

  • Seshanba, 29

    +20 +20

  • Chorshanba, 30

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Ҳодиса
150 14:11 | 22.07.2025 14:11

Бу “касб” бир қарашда эркакларнинг одатидек туйилади. Аёллар орасида ўғрилар бўлган, бўляпти ва яна бўлади. Лекин тарихда шундай ўғри аёллар, фирибгарлик билан шуғулланган хонимлар ўтганки, улар заифалар бўлсаларда, кучли жинс вакилларининг анча-мунчасини ортда қолдирганлар.



“Золотая Ручка”


Собиқ Россия империяси тарихидаги энг машҳур ўғри аёл – Сонька “Золотая Ручка” (Шейндля-Сура Лейбовна Соломониак) 1846 яҳудий оиласида туғилди. Отасининг қонунбузар дўстлари кўп бўлиб, бу ҳолат унинг тарбиясига таъсир қилмай қолмади.


Сонька империянинг чексиз ҳудудида сочилиб кетган йирик шаҳарларни айланиб юраркан юзлаб одамларни шип-шийдам қилиб кетган. Унинг домига илинганлар орасида савдогарлар, банкирлар, ҳарбийлар, судхўрлар, турли-туман амалдорлар, қўйингки пули бўлган барча соҳа вакиллари бўлган.


Энг машҳур ва самарали усулини у поездларда ва меҳмонхоналарда қўлларди. Поездда бойваччанинг чойига уйқу дори бериб бор-будини ўмарса, меҳмонхонада бадавлат одам ётган хонага тонг саҳар кириб кириб борар, агар у ўйғонмаса, борини супуриб кетар, ўйғониб қолса дарҳол ечинишни бошлар ва кейин хонани адаштириб юборганини баҳона қиларди. Шу усул билан у биргина генерал Фроловнинг хобгоҳидан 240 минг рублни ўғирлаб кетади. Бу 5-10 сўмга қўй, 30-50 сўмга қорамол сотиб олиш мумкин бўлган даврлардаги ўғирлик эди.


Кўплаб марта қамалишига қарамай ўз одатидан воз кечмаган бу аёл ҳақида пьесалар саҳналаштирилган, фильмлар ишланган, китоблар ёзилган.



Чедвик Кэсси


Ўн тўққизинчи асрда яшаб ўтган бу аёл 14 ёшидаёқ чекларни қалбакилаштириб қўлга тушган. Кейинчалик у фолбинликни одат қилиб, Америка шаҳарлари бўйлаб кезганича мижозларини чув туширишга киришади ва ақл бовар қилмас бойликни ўмаради.


1897 йилда у ўз даврининг энг бадавлат ишбилармонларидан бири бўлган Эндрю Карнегининг уйи ёнига боради ва ўзини худди уйга кириб чиққандай тутиб, атрофдагиларга Карнеги имзоси бўлган 2 миллион долларлик вексель кўрсатади ҳамда ўзини Карнегининг никоҳдан ташқари қизи деб таништиради. Қиёслаш учун оддий ишчининг бир кунлик маоши ўша пайтларда 1 доллар атрофида бўлган.


Шаҳар бўйлаб магнатнинг қизи бўйича хабарлар тарқалади ва дарҳол аёл атрофида гумашталар пайдо бўлади. Кейинги 8 йил давомида “магнат қизи” ҳашамат ичида яшади. Банклар унга истаганича қарз беришар, ҳеч ким Карнегидан бир оғиз сўрашга ботинмасди. Кэсси Чедвик бир қарзини ёпиш учун иккинчисини олар, ўзи ҳам истаганича пул совурарди. 1904 йилга келибгина унинг фириби ошкор бўлди ва 14 йилга қамалди.



Тараканова хоним


Ўн саккизинчи асрнинг етмишинчи йилларида Парижда ўзини рус маликаси деб атаган хоним пайдо бўлди ва назокати билан ҳамманинг эътиборини ўзига қаратиб олди. Банкирлар, зодагонлар орасида таниш-билишлар орттиргач, катта-катта ссудалар олишни бошлади ва сулоласининг шарқдаги бойликлари билан узишни ваъда қилиб, ҳаммани ишонтирди. Ўзини рус империяси вориси Елизавета Петровнанинг қизи деб таништирган Тараканова хоним ҳатто Англия банкларини ҳам чув тушира бошлади.


Тез орада унинг қилмишлари ҳақида Екатерина II хабардор бўлди ва граф Алексей Орлов унинг буйруғига кўра хонимни қўлга олишга киришди. Режа жуда осон ва самарали эди. Орлов хонимга турмушга чиқишни таклиф қилди ва тўйни ўз кемасида ўтказишини билдирди. Албатта уни дарҳол қўл-оёғини боғлаб Россияга қайтаришди ва Тараканова хоним тергов ҳибсхонасида вафот этди. Сир очилган бўлса-да, энди у бойликларни қайтаришнинг иложи йўқ эди.



Пэйн Дорис


Йигирманчи асрнинг энг машҳур олмос ўғриси Ғарбий Виргиниядаги камбағал оилада дунёга келди. Қора танлилар ҳуқуқларига ҳавас қилиб бўлмайдиган ўша йилларда у дастлаб кийим ўғирлаш билан ўғрилик оламига қадам қўйди.


Аммо бу жуда майда ишлар бўлиб, катта даромад қилиб бўлмасди. Шундан кейин у заргарлик дўконларини ўмара бошлади. Дориснинг иш услубидаги ўзига хослик шундаки, у доим сотувчининг кўз ўнгида ўғирлаган, талончилик қилмаган, ҳеч кимга қурол ўқталмаган ва ҳамиша хушмуомала бўлган. Ўғирлик ҳақида одатда анча вақт ўтгандан кейин билишарди.


Ўғирлик санъатини кучайтирган сари бриллиантлар салмоғи ҳам оша бошлади. У Америка бўйлаб сафарлари давомида юзлаб заргарларни шилиб олди ва зерикканидан Европага жўнади. Кўҳна қитъада ҳам кўплаб қимматбаҳо буюмларни ўғирлаганига қарамай қочиб қутилишга муваффақ бўлади.


Фақат 1984 йилга келибгина полиция унинг изига тушади ва уйига келган изқуварлар ҳайратда қолишади – миллионлаб долларлик тақинчоқларни ўмариб пуллаган аёл қашшоқликда ҳаёт кечирарди. Бунинг сабаби тез орада маълум бўлди – Дорис гиёҳвандликка чалинган ўғли ва саратондан азоб чекаётган онасини даволатиш учун катта маблағ сарфлаган экан. Шунингдек, у қолган пулларни онкологик госпиталь ва маҳаллий черковга хайр қилиб юборгани маълум бўлди.


Бу ҳолнинг ўзига хос жиҳати шундаки, аёлга хайрихоҳлар ҳам пайдо бўлди ва Дорис енгил жазо билан қутилиб қолди. Лекин хоним кексайиб қолганда ҳам ўз қилиғидан воз кечмади ва 2015 йилда 84 ёшли Дорис Пэйн яна 5 йилга кесилиб кетди. У ҳаёти давомида ўзига 32 марта лақаб қўйган, 11 марта сохта паспортдан фойдаланган. 94 ёшга етди, туппа-тузук яшаб юрибди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 2575 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса