Ўриндош ходим устама ва рағбатлантиришларни ололмайдими?
Ушбу саволга Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Абдураҳим АЛБЕКОВ жавоб берди:
– Меҳнат кодексининг 438-моддасида ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган бўлиб, ушбу модданинг олтинчи қисмида агар жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатларда ўриндошлик асосида ишловчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, хусусан мукофот, қўшимча ҳақ, устама ва рағбатлантиришга чекловлар бўлмаса, ўриндош ходим ҳам штатдаги асосий ходимлар каби барча тўлов ва имтиёзларни олиши таъкидланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 297-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 15-бандида ҳам “агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилиши” белгиланган.
Демак, ўриндош ходим ҳам жамоа шартномаси ва ички ҳужжатларда монеълик бўлмаса, устама ва бошқа имтиёзларни бемалол олиши мумкин.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0