Валюта UZS
  • USD

    12 187.68-48.45

  • EUR

    14 366.84-73.02

  • RUB

    159.09-0.01

+15C

+15C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+15c

  • Hozir

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-February

+15C

  • Hozir

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Chorshanba, 25

    +15 +20

  • Payshanba, 26

    +5 +20

  • Juma, 27

    +4 +20

  • Shanba, 28

    +3 +20

  • Yakshanba, 01

    +6 +20

  • Dushanba, 02

    +9 +20

  • Seshanba, 03

    +9 +20

  • Chorshanba, 04

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
200 18:58 | 24.02.2026 18:58

Хайрулла Ибодуллаев ҳақида оила аъзолари нима дейди?


Айни кунларда жорий йилнинг 22 февраль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 7-қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолган Хайрулла Ибодуллаевнинг қаҳрамонлиги кенг муҳокама бўлаяпти. Унга мамлакатимиз Президентининг фармони билан кеча “Жасорат” медали берилди. “Ishonch.uz” мухбири Хайрулла Ибодуллаевнинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги хонадонига борди ва оила аъзолари билан суҳбатлашди.


Хайрулла Ибодуллаев 1989 йилда туғилган. Турмуш ўртоғи ва 4 нафар қиз фарзандлари билан тумандаги “Тошгузар” маҳалласи Ариқошган қишлоғида истиқомат қилади. У тирикчилик мақсадида Тошкент шаҳрига ва Россия федерациясига ишлагани бориб туради.




Саъдулла Ибодуллаев, отаси:


– Ўғлим 3 ойлигида онадан етим қолди. Кўнгли ўксик бўлиб улғайди. Соддароқ. Кимга бўлса, ишониб кетаверади. Ўзи ҳам эгриликни билмайди. Шунинг учунми, ҳаётда кўп қийналди. Етишмовчиликлардан эзилди. Ҳали қараса Тошкент, ҳали қараса Россияга ишлагани кетади. Лекин ҳеч қўли пул кўриб, бир жойи обод бўлгани йўқ. Сабаби ўзи учун яшашни билмайди, ўзидан ҳам кўра ўзгаларга бўлсин, дейди. Шу ишидан хурсанд бўлади. Кечаги қаҳрамонлиги ҳам характерининг натижаси. Бировга ёрдам кераклигини кўрдими, жим ўтиб кетолмайди. Табиати шундай. Қўни-қўшни, қариндош-уруғлар ҳам Хайрулла ҳеч ўзини аямайди, деб ўтирибди. Биласизми, 70 га кирдим. Яхшиликнинг мукофоти борлигини кам кўрганман. Ўғлим учун Президентимиздан миннатдорман. Бошида эшитганимизда, бу даражада эътироф кўради, деб ўйламовдик.



Гуллола Сафарова, турмуш ўртоғи:


– Якшанба куни кечки пайт видеочақирув орқали гаплашдик. Қарасам қўллари бойланган. Нима бўлганини сўрасам, енгил жароҳат олганини, тепа қаватдан тушиб кетган болани қутқариб қолганини айтиб қолди. У рус болакай 3-қизимиз Ўғилой тенгги экан. “Биласанми, уни кўриб кўзимни олдига ўз болаларим келиб кетди, ёрдамга ошиқдим”, деб айтдилар. Олдиндан бировга ёрдамлари тегса севиниб юрадиган, кўнглига кири йўқ инсон Хайрулла ака. Кўча-кўйда, бозор-ўчарда юрганимизда ҳам ҳеч бўлмаса кимнингдир юкини кўтаришиб кетардилар. Кейин видеоларини ташлаб бердилар, кўриб хурсанд бўлдим. Бир боланинг ҳаёти сақлаб қолинди. Унинг онаси, яқинларининг бошига тушиши мумкин бўлган қайғуни ўйлаб, кўзимга ёш келди. Бир она сифатида у киши катта иш қилганликларини ич-ичимдан ҳис этдим.



Марҳабо Ибодуллаева, опаси:


– Укам 2025 йил 19 август куни Россияга кетди, кетиши олди ҳам бировга яхшилик қилиб кетди. Соғлиғи оғирлашиб қолган қизалоққа донорлик қилди. Шу билан у ҳаётга қайтди. Интернетда укамнинг “Жасорат” медали билан тақдирланганини кўриб, онаси қўнғироқ қилди. У ҳам жуда хурсанд.



Миржаҳон Лукчаев, қўшниси:


– Хайрулла ака қишлоқнинг 30-40 йигитини иш билан таъминлади. У Тошкент шаҳридаги Олой деҳқон бозорига аравакашлик қилди ва қишлоғимизнинг йигитларини ҳам шу касбга тортди. Аравакашлик оддий кўрингани билан ишласа, тушуми яхши. Хайрулла акага эргашган ёш йигитлар ҳозир Олой бозорида ишлаб туриб машина миняпти, уй оляпти. Сабаби қўшним уларга керак бўлса, ўзининг мижозларини бериб бўлса ҳам ишга, шу меҳнатга иштиёқ уйғота олди. Хуллас, у ҳаммани – яхшини ҳам, ёмонни ҳам бир хилда ўйлайдиган, яхшилик қилишга ташна одам.



Хайрулла Ибодуллаев Россияда ҳам Тигран Кеосаян номидаги мукофот ва 1 миллион рубл пул мукофоти билан тақдирланибди. Мукофот Маргарита Симонян томонидан ташкил қилинган. У асосан, болалар ёки заиф инсонларни ҳимоя қилган ҳаракатларни эътироф этиш учун берилади.



Баҳодир ҲАЛИМОВ,


Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5945 16:57 | 05.08.2023