Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 900.00-20.16

  • EUR

    14 595.06-86.12

  • RUB

    157.32-1.29

+32C Тошкент шаҳри

+32C Тошкент шаҳри

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 03-May

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Shanba, 03

    +32 +20

  • Yakshanba, 04

    +33 +20

  • Dushanba, 05

    +35 +20

  • Seshanba, 06

    +35 +20

  • Chorshanba, 07

    +36 +20

  • Payshanba, 08

    +28 +20

  • Juma, 09

    +26 +20

  • Shanba, 10

    +30 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Спорт вазирлиги: Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпия ўйинларидаги иштирокига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Спорт
592 12:44 | 30.08.2024 12:44

– Мамлакатимиз олимпиада ўйинларида МДҲ, Марказий Осиё, туркий ва мусулмон давлатлари орасида энг яхши натижани қайд этди. Бу тарихий натижа давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида қўлга киритилганлиги байрамга муносиб туҳфа бўлди, – дейди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов. – Матонатли дзюдочи қизимиз Диёра Келдиёрова, таэквондо бўйича биринчи кумуш медал соҳибаси Светлана Осипова Олимпия ҳаракати солномасида таэквондо бўйича энг ёш тоифада икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов, ўзбек спортини дунёга танитган боксчиларимиз Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоков, моҳир курашчи Разамбек Жамалов, оғир атлетикачи Акбар Жўраев, эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, тажрибали дзюдочиларимиз Музаффарбек Тўрабоев ҳамда Алишер Юсуповлар эришган оламшумул натижалар билан ҳақли равишда фахрланмоқда.


– Албатта, эришилган тарихий ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, бу борадаги натижаларни янада юқори даражаларга олиб чиқиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Куни кеча давлатимиз раҳбари спортчилар билан ўтказилган учрашувда таъкидлаганларидек, Париждаги натижаларимизни чуқур таҳлил қилиб, улардан зарур хулоса ва сабоқлар чиқарган ҳолда, 2028 йили Лос-Анжелесда бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарликни ҳозирдан бошлашимиз керак. Келгуси Олимпиадада кучли ўнликка кириш бош мақсадимиз бўлади, – дейди Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов.


Истиқлол шодиёналари арафасида республикамиздаги 12 та спорт объектларида қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилса, йил якунига қадар яна 30 та спорт объектлари фойдаланишга топширилади.


– Мамлакатимизда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бунинг учун эса пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғига туташ ҳудудда минтақада ўхшаши бўлмаган улкан Олимпия шаҳарчаси бунёд этилмоқда, – дейди Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов.


Энг муҳими, мамлакатимиз раҳбари томонидан баркамол авлодни тарбиялаш, спортни ҳар томонлама ривожлантириш масаласига давлат сиёсати даражасида муҳим эътибор қаратилаётганлиги бугун барча соҳалар қатори спортчиларимиз эришаётган тарихий натижалар учун ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.


Феруза РАҲИМОВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 1392 11:23 | 02.10.2023