Сув спорти турлари бўйича Осиё чемпионати совриндорлари кутиб олинди
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида сув спорти турлари Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, бир неча йўналишда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олишди.
Спортчиларимиз жамғармасида 2 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза медали бор. Жумладан, синхрон сузувчиларимиз жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллашди.
Музаффар спортчиларимиз Тошкент халқаро аеропортида муносиб кутиб олинди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0