+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Швейцариянинг 2026 йилдаги ЕХҲТ раислиги: ишонч, мулоқот ва ҳамкорликнинг янги босқичи

Геосиёсий ўзгаришлар ва глобал хавф-хатарлар кучайган бугунги даврда халқаро ташкилотларнинг ўрни ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 2026 йилда Швейцария Шимолий Америка, Европа ва Марказий Осиёдан 57 та аъзо мамлакатни бирлаштирган дунёдаги энг йирик минтақавий хавфсизлик ташкилоти — Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) раислик қилиш вазифасини ўз зиммасига олади. Бу даврда Швейцария давлатлар ўртасида самимий мулоқотни ривожлантириш, ўзаро ишончни қайта тиклаш ва умумий хавфсизлик муаммоларига биргаликда ечим топиш учун ЕХҲТ институтлари, дала миссиялари ва иштирокчи мамлакатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
Иқтисод
148 13:48 | 12.06.2026 13:48

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ЕХҲТ фаолиятида муҳим бўғин ҳисобланади. Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори юртимизда хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш ва давлат бошқарувини такомиллаштиришга қаратилган ташаббусларни изчил қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма «Йўл харитаси» асосида янги босқичга кўтарилади.

Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Оболенский ушбу раислик мамлакатнинг мулоқот ва амалий ҳамкорликка бўлган юқори содиқлигини ифодалашини таъкидлади. Элчининг фикрича, бугунги мураккаб халқаро шароитда ЕХҲТ иштирокчи давлатлар учун ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва умумий хавфсизлик масалаларида бир ёқадан бош чиқариб ишлаш учун энг зарур платформа бўлиб қолмоқда ва Швейцария бу эзгу ишни Ўзбекистон ҳамда бутун минтақадаги ҳамкорлари билан биргаликда давом эттиришдан фахрланади.

Швейцария ўзининг кўп йиллик бетарафлик, воситачилик ва халқаро музокаралар маркази сифатидаги тажрибасига таянган ҳолда, ташкилотнинг мулоқот форуми сифатидаги нуфузини янада оширишни мақсад қилган. ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Антти Карттунен Ўзбекистоннинг тизимли ислоҳотлар ва минтақавий шериклик йўлидаги қатъий қадамларини юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, ЕХҲТ давлат институтларини мустаҳкамлайдиган, мулоқотни ривожлантирадиган ва пировардида оддий фуқароларга аниқ фойда келтирадиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан мамнун бoлиб, Швейцария раислиги ушбу қўшма мақсадларни янги босқичга олиб чиқиш учун жуда қулай имконият яратади.

Швейцария раислиги даврида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳурмат қилишни рағбатлантириш ҳамда кўп томонлама шерикликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу жараёнда Марказий Осиё энг устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади. Швейцария 2026 йил давомида ЕХҲТнинг асосий тамойилларини ҳимоя қилиш, умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида ташкилот ҳудуди бўйлаб барча шериклар билан самарали иш олиб боришни кўзда тутмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод