Жаҳон чемпионатида энди 64 та жамоа иштироки этиши мумкин
«Diario Ole» нашрининг хабар беришича, ФИФА футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказишга тайёр.
Ташкилот KONМEBOL (Жанубий Америка футбол конфедерацияси) нинг илк мундиал ташкил этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан чемпионатни янада кенгроқ миқёсда ўтказиш таклифини қўллаб-қувватламоқда. Бу бежиз эмас, чунки ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам шу каби нуфузли мусобақаларнинг янгича форматлари бўйича ташаббусларни илгари суриб келмоқда.
Агар ташаббус амалга ошадиган бўлса, турнир 16 та гуруҳдан иборат бўлиб, ҳар бир гуруҳдаги 4 та жамоадан 2 таси плей-офф босқичига чиқади.
Ўйинлар Испания, Португалия, Марокаш, Аргентина, Парагвай ва Уругвайда бўлиб ўтади. Мусобақанинг 3 та гуруҳи тўлиқ Жанубий Америка давлатларида, қолган учрашувлар эса Европа ва Африкада ўтказилади.
Шундай қилиб, 2030 йилда футбол мухлислари жаҳон чемпионатида янада кўпроқ учрашувларга гувоҳ бўлиши мумкин. Лекин айрим мутахассислар жамоалар сони кўпайиши ўйинлар савияси ва сифатини тушириб юбориши мумкинлигидан хавотирда.
Хуллас, ана шунақа гаплар.
Ҳаммасини вақт кўрсатади!
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0