Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 03-August

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 23:00

    +25 C

  • Yakshanba, 03

    +26 +20

  • Dushanba, 04

    +27 +20

  • Seshanba, 05

    +27 +20

  • Chorshanba, 06

    +26 +20

  • Payshanba, 07

    +27 +20

  • Juma, 08

    +27 +20

  • Shanba, 09

    +28 +20

  • Yakshanba, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбeкистон Энeргeтика, нефт-газ ва гeология ходимлари касаба уюшмасининг II-қурултойи бўлиб ўтди.

266 17:40 | 01.08.2025 17:40

Бугун барча соҳаларда ўзига хос ривожланиш, якдил ёндашув, аҳоли розилиги йўлида тинимсиз изланишлар талаб этилмоқда. Айниқса, энергетика, газга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳар қачонгидан-да юқори. Унинг қадр-қиммати ҳам кундан-кун ошиб бормоқда. Табиийки, бу шунга мос равишда қарашларимиз, ракурсларимизни ўзгартирадиган вақт келганини ҳам кўрсатади.


Ўзбeкистон Энeргeтика, нефт-газ ва гeология ходимлари касаба уюшмасининг II-қурултойида 5 йиллик фаолият таҳлилига назар солар эканмиз, бунга яна бир карра амин бўлдик.


Хўш, бу вақт ичида нималарга эришилди? Булар нечоғлик қониқарли? Қувонишга, хулоса чиқаришга арзийдими? Масъуллар ҳисоботлари, тадбир қатнашчиларининг фикр-мулоҳазалари мана шу саволларга жавоб олишга имкон берди.


Дастлаб Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исламов бугун соҳадаги ўзгаришлар, меҳнаткашлар манфаати, ишчи-ходимларга яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар хусусида сўз юритди.


Шундан сўнг Тармоқ Кенгаши раиси Шуҳрат Қурбонов Республика Кенгашининг 2020 йил август ойидан 2025 йил август ойигача бўлган давр, яъни беш йил мобайнида олиб борган фаолияти юзасидан маъруза қилди.


Шу давр ичида аъзолар сони ошгани, ишчи-ходимлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, саломатлигини тиклаш ва муносиб ҳақ тўлаш масалаларида эътироф этишга муносиб ишлар қилингани айтиб ўтилди.


Ҳисоботлар бир овоздан маъқуллангач, кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кенгаш раиси ва ўринбосарлигига номзодлар кўрсатилди. Сайлов яширин овоз бериш йўли орқали бўлиб ўтди. Натижаларга кўра, Шуҳрат Қурбонов раисликка қайта сайланди.


Шунингдек, Қурултойда очиқ овоз бериш орқали Кенгаш таркиби, Тафтиш комиссияси таркиби, раиси ҳамда Касаба уюшмалари Федерациясининг IХ Қурултойига делегатлар, Федерация Бош кенгаши аъзолигига вакил сайланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Отабек

08:00 | 02.08.2025

Яхши

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид