Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 05:00

    +16 C

  • 06:00

    +16 C

  • 07:00

    +18 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +12 +20

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    +12 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ғазо болалари номма-ном

Ғазода ҳар куни ўнлаб, юзлаб болалар ўлмоқда. 7 октябрдан бугунгача 4 мингга яқин бола ҳалок бўлгани маълум қилинган.
Ҳодиса
807 14:28 | 06.11.2023 14:28
Эслатаман, инсон фарзанди ҳақида гап кетмоқда. Қурт-қумурсқалар ҳақида эмас. Уларни танимаслигимиз, улар бизнинг фарзанимиз эмаслиги бу болаларни бор-йўғи бир рақам ўрнида кўрса бўлади деганими?
Йўқ, бу инсофданмас! Бу асло инсонийликдан эмас! Илло, уларни яқиндан танишмоқчи бўлсангиз, таништирай:

Ойиша - 16 ёшда
Қўшни маҳалладаги мактабдоши Муҳаммадни яхши кўрарди. Келишган, ёқимтой бола эди Муҳаммад. Ойшадан бир ёш катта эди. У ҳам пинҳона ошиқ эди қизга. Ҳайит байрами куни синглисидан ҳадя йўллаган эди. Ойиша севгиси бошқаларга ошкор бўлишидан қўрқарди. Ортиқ қўрқмаса ҳам бўлади. Сири, севгиси, севгилиси, ҳамма-ҳаммасини ўзи билан олиб кетди...


Ҳафса - 15 ёшда
Қўнғироқдек овози, фавқулодда зеҳни бор эди. 13 ёшида Қуръонни ёд олиб, ҳофиза бўлганди. Қироати жуда гўзал эди. Бугун ҳам хатм қилаётганди. Қўлида Қуръони... Жойнамози устида ўтирганча. Бир онда бомбалар отилди. Атроф чанг-тупроқ аралаш қонга буланди. Китобини кўксига босганча кўзларини юмди.


Зубайр - 14 ёшда
Оиласидаги ягона эркак - у эди. Отаси вафот этгач мактабни ташлаб, онаси ва укаларини боқишга мажбур бўлганди. Новвойхонада ишларди. Ҳар куни уйларига иссиқ нон, укаларига ширин кулча олиб келарди.
Энди новвойхона ҳам, онаси ҳам, укалари ҳам йўқ. Ҳамаси ёнди, кул бўлди. Ўзиям шаҳидлар қаторида кетди...


Убайда - 13 ёшда
Ёқимтой бола эди. Аммо қайсар, ўжар феъли бор эди. Негадир оқ ҳамда қизил рангларни ёқтирмасди. Ҳатто байрамларда ҳам, унга бу рангдаги кийимларни кийдира олишмасди. Аммо уни аяб ўтиришмади. Эркалиги ўтмади бу сафар.
Бор-йўғи ўн уч ёшида.. оппоқ кафанга ўралиб, қонлар ичида ётарди...


Мустафо - 12 ёшда
Кўнгли ярим, ўксик ва етим эди. Кекса бувасидан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Буваси ҳам ўтган куни яраланди. Унга қараш учун шифохонада қолди. Бугун эса бу шифохона Мустафога, бувасига ва яна камида 500 кишига мозор бўлди.


Нажия - 10 ёшда
Кўнгли бўш, ҳуркак қизча эди. Айниқса, зилзиладан, шовқиндан, ёнғиндан қўрқарди. Ўзи эса ҳаммага, ҳатто ҳайвонларга ҳам ўта меҳрибон, шафқатли эди. Аммо унга раҳм қилишмади. Ҳатто заррача ачинишмади. Унинг жонсиз баданини топиб келтиришганида ўз ота-онаси ҳам зўрға таниди.


Абдуллоҳ - 9 ёшда
Ғазодаги уйлари бомбаланганида ўртоқлари билан тўп ўйнаётган эди.
Дунёдаги барча болалар сингари у ҳам футбол ўйнашни яхши кўрарди. Мессининг фанати эди. Баландликдан сира қўрқмасди. Катта бўлганида, эҳтимол, футболчи бўлиши мумкин эди. Ёки учувчи...


Ёқуб - 8 ёшда
Тўполончи, шўх ва бироз қулоқсиз бола эди. Ҳа, бола эди. Террорчи эмасди! Қотил эмасди! Аммо уни жазолашди. Шундай жазолашдики, дунёнинг ҳеч бир маҳкамасида бундай жазо йўқ эди. Ҳатто энг ашаддий қотилларга ҳам.
Уни шундай ўлдиришди. Парча-парча бўлган жасадини кимдир тўплади.
Кимдир - унинг отаси эди.


Сумайя - 7 ёшда
Тиллари бийрон, зукко гўзал қизалоқ эди. Мактабга боришни, расм чизишни ва ўқитувчисини жудаям яхши кўрарди. Устозига "Катта бўлсам, мен ҳам ўқитувчи бўламан" дерди. Устозининг қўлларида жон берди. Қўлларида эса рангли қаламлари бор эди. Фақат вужудидаги қирмизи доғлар бўёқ изи эмасди...


Наида - 6 ёшда
Киприклари узун, жингалак сочли, ширин қизалоқ эди. Суратга тушишни яхши кўрарди. Камера қаршисида ўзини худди моделларга ўхшаб тутарди. Юзидаги кулгичи ярашиб турарди. Кулса янаям ширин бўлиб кетарди...
Унинг ўлганига ишониш қийин эди. Юзларида ним табассуми қотиб қолганди.


Яҳё - 5 ёшда
Кўзлари мовий, беғубор болакай эди. Ота-онасининг Худодан тилаб олган биттаю битта фарзанди. Нафрат нима, ғазаб нима, душман нима, -англамасди. Ҳаммасини бир кечада ўрганди.


Розия - 4 ёшда
Юмшоқ ўйинчоқлар жону дили эди. Туғилган кунида холаси совға қилган айиқчани ҳаммасидан кўпроқ яхши кўрарди. Уни қучоқлаб ётмаса ухлолмасди. Кўчага чиққанда, ўйнаганда ҳам қўлидан қўймасди.
Ундан айрилмасди. Айрилмади. Уни маҳкам қучганча... ўлди. Уни ўйинчоғи билан бирга кафанлашди.


Саид - 3 ёшда
Мултьфилм кўришни, телефон ўйнаш яхши кўрарди. Оламни уларнинг рангида кўрарди. Дунёда қора, кулранг каби совуқдан совуқ, бўғиқдан бўғиқ ранглар борлигини билмасди. Аммо билдиришди. Шундай билдиришдики, ортиқ дунёни бошқача рангда кўролмайди у. Бошқача рангларга ишонмайди.


Амина - 2 ёшда
У эндигини гапиришни ўрганган эди. Опаларининг ортидан югуришни, улар билан бирга ўйнашни яхши кўрарди. Лекин опалари доим ҳам ўйнатишмасди уни. Аммо яқинда унга ўртоқ келаётганди. Укаси туғилса, иккови истаганча ўйнашарди. Бирга югуришарди. Бирга катта бўлишарди...
Аммо энди ундай бўлмайди. Укаси келмайди. Бирга ўйнашмайди ва улғайишмайди...


Содиқ - 1 ёшда
Аниқроғи, икки кундан сўнг бир ёшга тўлиши керак эди. Туғилган кунида бошқа болалардек торт пуфлаб, шарлар учирмаса ҳам... етарди. Керак эмасди унга бир дунё совғалар, ўйинчоқлар, шоколадлар. Яшасайди... яшасайди... фақат яшасайди...


Самия - 7 ойлик эди
Онасининг қорнида... Ҳали туғилмаганди. Туғилишга, яшашга ҳаққи бор эди. У ҳам инсон эди. Юраги бор эди, қалби ураётганди. Онасининг овозини эшитарди, танирди... Отаси унга Самия деб исм қўймоқчи эди...
Туғилмади... У туғилмади! Аммо кўмилди...


Sitora Alixonzoda


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 767 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса