Миллий валюта йил бошига нисбатан 0,9 фоизга қадрсизланди – Марказий банк
Бу ҳақда Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 апрелдаги асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релизида гап боради.
Миллий валюта – сўмнинг реал алмашув курси динамикаси йил бошидан 0,9 фоизга қадрсизланди.
Марказий банк маълумотига кўра, ташқи савдо ҳамкорлар миллий валюталари курслари ва инфляциялари бўйича прогнозларни инобатга олганда реал алмашув курсига нисбатан босимлар кузатилмаяпти.
2024 йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг ўсиш суръати эса 6,2 фоизгача тезлашган. Хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси ва қурилиш соҳаларидаги юқори ўсиш суръатлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва тоғ-кон саноати соҳаларида инвестицион фаолликнинг ошиши кузатилган.
“Янгиланган прогнозларга кўра, ЯИМ ўсиши йил якунига 5,2-5,7 фоиз оралиғида бўлиши кутилмоқда.
Иқтисодий ўсишнинг янгиланган прогнози аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари харажатларидаги таркибий ўзгаришлар ҳисобига келгусида истеъмол талабининг маълум маънода мақбуллашиши билан боғлиқ”, – дейилади МБ пресс-релизида.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0