+25C

+25C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Нуфузли меҳмонлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг улкан ва муҳим ташаббусидан ҳайратда

301 22:18 | 26.01.2026 22:18

Аввалроқ хабар берганимиздек, 26 январ куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасида халқаро спорт ҳамжамияти ва жаҳон эксперт доиралари вакиллари юртимизга ташриф буюрдилар.



Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамроҳлигида қатор нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва олий мартабали меҳмонлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, ушбу масканда мужассам этилган тарих, илм-фан ва замонавий инновациялар уйғунлигининг ёрқин намунаси билан яқиндан танишдилар.



Бу галги ташрифда Кувайт Миллий Олимпия қўмитаси Президенти, Осиё Олимпия Кенгашининг «Спорт орқали тинчлик» қўмитаси раиси Шайх Фаҳад Нассер Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал Сабоҳ, Иордания Олимпия қўмитаси Президенти, Халқаро Олимпия Қўмитаси Ижроия қўмитаси аъзоси — Ҳазрати Олийлари Шаҳзода Файсал бин Ал-Ҳуссайн, иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчи Суму Чакрабарти, Халқаро антидопинг агентлиги Президенти Витольд Банька, шунингдек, Россия Федерацияси спорт вазири, Олимпия қўмитаси Президенти Михаил Дегтярев иштирок этди.





Эътиборли жиҳати шундаки, Марказ экспозициялари билан куни кеча танишган АҚШ Президентининг махсус вакили — Паоло Замполи Ислом цивилизацияси марказига яна бир бор қайтди. Бу гал ўғли ҳамроҳлигида Марказга келар экан, бу масканда тарих фақат намойиш этилмасдан, балки замонавий музей ечимлари орқали фикр уйғотувчи, мулоқотга чорловчи ва ҳис этиладиган тирик муҳит сифатида яратилганига алоҳида эътибор қаратди. Олий мартабали меҳмон шунингдек, кеча марказга тухфа қилган АҚШ конституция китобининг махсус витринага жойлаштирилганини кўриб, бу ҳақида илиқ таассурот ва фикрларини АҚШ президенти Доналд Трампга етказишини таъкидлади. У Марказнинг илмий-маърифий концепцияси, тарихий экспозицияларнинг мазмунан яхлитлиги ҳамда инновацион технологиялар билан уйғунлашган таъсирчан ечимларига яна бир бор юксак баҳо берди.







Ташриф давомида нуфузли меҳмонлар, энг аввало, Марказнинг Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларига бағишланган, Марказий Осиё илм-фани ва маънавий тафаккури тараққиётини акс эттирувчи “Шон-шараф зали” экспозицияси билан танишдилар. 14 та рамзий равоқдан иборат ушбу залда Хоразмий ва Фарғоний, Имом Бухорий ва Имом Термизий, Ибн Сино ва Беруний, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Улуғбек Мирзо, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда жадид маърифатпарварлар сиймолари яхлит тарихий жараён сифатида намоён этилган.








Марказ музейининг исломдан аввалги давр экспозицияси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ерда ноёб қадимий тангалар, илк интеллектуал тафаккур рамзи бўлган қадимий шахмат намунаси, турли даврларга мансуб тарихий либослар ва матолар тақдим этилган. Ушбу экспонатлар Марказий Осиё ҳудудида исломдан олдин ҳам юксак маданий муҳит, ривожланган иқтисодий муносабатлар ва чуқур фикрлаш анъаналари мавжуд бўлганини яққол кўрсатади. Айниқса, асл артефактлар, “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори”даги интерактив контентлар ҳамда қадимий шаҳар манзилгоҳлари макетларининг замонавий услубда тақдим этилиши тарихни ҳис этиш имконини яратди.





Марказнинг Биринчи Ренессанс бўлими эса меҳмонларнинг алоҳида эътиборига сазовор бўлди. Ушбу бўлимда ташкил этилган 6 та интерактив капсула орқали IX–XII асрларда дин ва илм бир-бирини инкор этмаган, аксинча, уйғун ривожлангани таъсирчан тарзда очиб берилган. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг рақамли аватарлари орқали меҳмонлар уларнинг илмий қарашлари, дунёвий ва диний билимга муносабати билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бу ечим Марказни анъанавий музейдан илмий-маърифий платформага айлантирган.








Иккинчи Ренессанс бўлими Темурийлар даврининг маънавий ва интеллектуал қудратини ёритади. Амир Темур ва Темурийлар сулоласи даврида илм-фанга давлат сиёсати даражасида ҳомийлик қилингани, алломалар, меъморлар ва санъаткорлар учун яратилган шарт-шароитлар орқали Самарқанд ва Ҳиротнинг жаҳон миқёсидаги илмий марказларга айлангани қўлёзмалар, меъморий макетлар ва визуал инсталляциялар орқали намоён этилгани барчага катта таъсурот қолдирди.



Нуфузли меҳмонлар шунингдек, Учинчи Ренессанс ғояси Янги Ўзбекистон тимсолида акс эттирилган экспозицияда ҳам бўлишди. Ушбу бўлимда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, илм-фан, таълим, инновация ва очиқлик сиёсати орқали Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида ўз сўзи ва мустаҳкам ўрнига эга бўлиб бораётгани яққол кўрсатиб берилган. Меҳмонлар мазкур бўлим бугун ва келажакни боғловчи маънавий кўприк сифатида Янги Ўзбекистоннинг юксалиб бораётган қиёфасини ифодалаганини эътироф этишди.



Шунингдек, делегация аъзолари нодир Усмон Мусҳафи сақланаётган, Қуръон нусхаларининг камёб қўлёзмалари, қадимий китобат анъаналари ҳамда исломий хаттотлик санъатининг ривожи намойиш этилган “Қуръони карим зали” билан ҳам танишдилар. Зал марказида жойлаштирилган Усмон Мусҳафининг ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилгани юксак баҳоланиб, унинг ислом цивилизацияси тарихидаги муҳим ва ишончли манба экани алоҳида эътироф этилди.



Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний, Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, Қатар Олимпия қўмитаси Президенти:



Бу марказда бирор бир жиҳатни алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин — ҳаммаси ниҳоятда гўзал ва пухта ўйланган. Милоддан аввалги уч минг йиллик тарихдан бошлаб бугунги Янги Ўзбекистонгача бўлган давр изчил ва мантиқий тарзда ёритилган. Бу эса мамлакатда вақт ўтиши билан қандай улкан ўзгаришлар юз берганини аниқ ва равшан кўрсатиб беради. Сизларга энг эзгу тилакларимни билдираман.



Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги илк таассуротларим жуда аъло. Ростини айтсам, барча маълумотлар шу қадар содда, тушунарли ва таъсирли тарзда тақдим этилилишини кутмаган эдим. Бу менга жуда катта таассурот қолдирди. Қилинган барча меҳнатлар учун чуқур миннатдорлик билдираман. Энг аввало Президентингизга, ҳукуматга ва бутун Ўзбекистон халқига самимий раҳмат айтмоқчиман.



Бу марказ Президентингиз ташаббуси билан барпо этилгани бежиз эмас. У жуда улкан ва масъулиятли ишни амалга оширди. Ислом тарихи ва бой меросини асраб-авайлаш, уни замонавий, содда ва тушунарли визуал воситалар орқали кенг жамоатчиликка етказиш катта саъй-ҳаракат ва юксак ёндашувни талаб қилади. Бу ҳақиқий ўрганиш ва англаш маскани. Бу ерга келган ҳар бир инсон — у мусулмон бўладими ёки йўқми — тарих ва маданиятни осон англай олади. Бу ишларнинг барчаси ортида ниҳоятда катта меҳнат ва фидойилик мужассам.



Михаил Дегтярёв, Россия Федерацияси спорт вазири, Россия Олимпия қўмитаси раиси:



Шуни айта оламанки, жуда ёқимли таассурот остида қолдим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан бу ерда жуда катта иш амалга оширилган. Марказ муҳаббат билан, жуда юқори сифатда барпо этилгани яққол сезилади. Тарихий жиҳатдан экспозиция жуда чуқур ёритилган бўлиб, бу, албатта, катта ҳурматга лойиқ. Ишончим комил, ушбу марказ нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки Тошкентга ташриф буюрадиган миллионлаб меҳмонлар учун ҳам катта қизиқиш уйғотади.



Артефактлар орасида менга Бақтрияга оид, милодий I–II асрларга тегишли гилам айниқса катта таассурот қолдирди. Бундай нодир буюмларнинг сақланиб қолганини ва бу ерда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан намойиш этилаётганини ҳайрат билан кузатдим.



Экспозициялар ичидан эса, муҳандис бўлганим сабабли, Мирзо Улуғбекнинг астрономия ва фундаментал илм намояндаси сифатидаги фаолиятига бағишланган бўлим менга энг кўп ёқди. Чунки ўша даврда Европада одамлар оддий гигиена тушунчаларидан бехабар бўлган бир пайтда, Осиёда аллақачон юлдузлар кузатилиб, илм-фан юксак даражада ривожланган эди.



Спорт мавзусига келсак, биз ҳар доим халқаро майдонда Ўзбекистон спортчиларини қўллаб-қувватлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон терма жамоасини футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман.



Умуман олганда, спорт соҳасида анъаналар жуда яхши шаклланган. Россия ва Ўзбекистон спортчилари мунтазам равишда биргаликда машғулотлар ўтказмоқда, тажриба алмашуви йўлга қўйилган. Бу ҳамкорлик бундан буён ҳам кенгайиб боради, деб ишонаман, ўзбекистонлик спортчиларга эса катта муваффақиятлар тилайман.



Мажид Рашид, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти



Ростини айтсам, ҳозир ҳис-туйғуларимни ифодалаш учун сўз топиш қийин. Бу ерда кўрганларим ва гувоҳ бўлганларимдан ниҳоятда ҳайратдаман, жуда ажабландим ва бутун қалбим билан жуда хурсандман. Очиғини айтаман, мен дунёнинг ҳеч бир жойида бунга ўхшаш масканни кўрмаганман.



Бу жой жуда пухта режалаштирилган, жуда мукаммал яратилган, жуда яхши ташкил этилган ва ниҳоятда батафсил ишлаб чиқилган. Бу ерда ислом тарихимиз, Ўзбекистоннинг бой тарихи ва цивилизацияси жуда чуқур ва аниқ ёритилган.



Шу ўринда, барчанинг номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийларига чуқур миннатдорлик билдираман, шунингдек, ушбу лойиҳа устида меҳнат қилган барчага раҳмат айтаман. Менимча, бу марказ фақат Ўзбекистон учун эмас — бутун дунёда исломнинг асл моҳиятини билишни истаганлар учун асосий манзилга айланади.



Марказда Биринчи ренессанс бўлимида асл Кисвани кўрганимда ҳис-туйғуларим жуда кучли бўлди. Ҳатто ўрнимдан сакраб туриб, унга қўлимни теккизгим келди. Бу шунчаки бир буюмни кўриш эмас — асл Кисва бевосита кўз олдингизда турибди. Бундан ташқари, Мақоми Иброҳимнинг тарихий ёпқичи ва Кисва ҳам асл ҳолида шу ерда намойиш этилганини кўрдик.



Бу ерда буюк ислом олимлари ва файласуфлари — Хоразмий, Ибн Сино, Форобий, шунингдек, ҳадис илмининг улуғ намояндалари Бухорий ва Термизийларнинг мероси ҳам чуқур ёритилган. Бу — бутун дунёга алгебра нима эканини, тил ва фазо илмлари нима эканини ўргатган, сунъий йўлдошларсиз, компьютерларсиз, ҳеч қандай замонавий ёрдамчисиз глобус яратган буюк зотлар ҳақида ҳикоядир.



Шу боис, менимча, бу маскан бугун ислом тарихининг асосий марказига айланган.



Спорт масаласига келсак, Дубайда бўлиб ўтган Осиё ёшлар Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жуда ёш жамоа билан қатнашиб, барчани ҳайратда қолдирди. Улар жуда шижоатли, қалбида кучли энергия бор спортчилар. Натижада, спортчилари сони кўп ва тажрибаси катта бўлган давлатларни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллашди. Бугун Ўзбекистон ўзининг стратегик режалари самарасини кўряпти. Бу — барқарор тизим, амалий ҳаракат ва реал натижадир.



Мен алоҳида таъкидлашни истардим: Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлови жуда муҳим. Мен уни халқ учун, айниқса ногиронлиги бўлган инсонлар учун отадай меҳрибон инсон, деб атай оламан. Бу қўллаб-қувватлаш оилаларни руҳлантиради, ёшларни илҳомлантиради ва барчани етакчи ўринларга интилишга ундайди.



Бу йил Нагояда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига қандай тайёргарлик кўрилаётганини аниқ билмайман, аммо ишончим комил — келажак Ўзбекистонники. Ўзбекистон Паралимпия ҳаракати жуда муваффақиятли ва фидокорона ишламоқда.



Албатта, Ўзбекистон Олимпия ва Паралимпия қўмиталарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳам яққол кўриниб турибди. Мен бу ерда жуда ёрқин ва порлоқ келажакни кўряпман.



Фаҳад Нассер Ал-Сабаҳ, Қувайт Олимпия қўмитаси раиси:



– Аввало, Қувайт Олимпия қўмитаси номидан ушбу Ислом музейидаги ажойиб экскурсия учун чуқур миннатдорлик билдирмоқчиман. Биз Олимпия шаҳрини ҳам кўрдик. Биласиз, Президент Шавкат Мирзиёев туфайли Ўзбекистоннинг маданияти ва цивилизацияси нақадар бой эканини намойиш этиш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилган.



Шу боис, Қувайт Олимпия қўмитаси номидан сизларга катта раҳмат айтаман.



Марказда кўрилган барча жиҳатлар исломий мамлакатлар билан ўзаро узвий боғланган. Бу ерда жойлашган Қуръон, биласиз, чинакам санъат асари. Бино, Қуръон, атрофимиздаги гиламлар — барчаси ниҳоятда гўзал.



Паоло Замполли, АҚШ Президентининг махсус вакили:



Бу ерда мени энг кўп ҳайратга солган нарса, шубҳасиз, муқаддас Қуръони карим бўлди. Уни сентябр ойида кўриш шарафига муяссар бўлган эдим. Кеча делегация аъзолари билан ҳам келгандим. Бугун яна қайтиб келдим ва эндигина етиб келган ўғлимга ҳам уни кўрсатишни истадим. Бу мен учун жуда ноёб ва қадрли ҳолат бўлди.



Умуман олганда, Ислом цивилизацияси маркази ниҳоятда таъсирли маскан. Менимча, ҳар сафар Тошкентга келганимда бу ерга албатта ташриф буюраман. Бошқаларга ҳам шуни тавсия қиламан: Тошкентга келишнинг ўзиёқ арзийди, аммо ҳеч бўлмаганда шу марказни кўриш учун албатта келиш керак. Ўзбекистон жуда чиройли мамлакат, бу марказда амалга оширилган ишлар эса ниҳоятда пухта, юксак савия ва катта масъулият билан бажарилган. У менда жуда катта таассурот қолдирди.



Шу муносабат билан Президент жанобларига, ушбу марказни қўллаб-қувватлаётган барча инсонларга ва бу ерда фидокорона фаолият юритаётган жамоага чуқур миннатдорлигимни билдираман.



Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига баҳо берар эканман, айтишим мумкинки, у тинчликпарвар, юксак инсоний қадриятларга эга ва келажакни ўйлайдиган раҳбардир. У болалар ва келажак авлод тақдири ҳақида қайғуради, инсонларни бирлаштира олади ва Ўзбекистонни чин дилдан севади. Унинг асосий мақсади — мамлакатни жаҳон майдонида муносиб ўринга олиб чиқишдир.



Биз биргаликда Boeing компанияси билан боғлиқ муҳим келишувлар устида ҳам ишладик. Натижада Ўзбекистонда кўплаб янги самолётлар пайдо бўлади. Ўзбекистон Марказий Осиё учун Истанбул ва Дубай сингари йирик авиапортга айланиш имкониятига эга, ва биз айнан шу йўналишда самарали ҳамкорлик қилмоқдамиз.



Витольд Банька, Халқаро антидопинг агентлиги Президенти:



Ростини айтсам, бу масканнинг нақадар юксак савияда ташкил этилганидан чин дилдан ҳайратландим. Бу Президент жаноби олийларининг улкан ташаббуси, мамлакат ва халқ учун бебаҳо совға, сайёҳлар учун эса ниҳоятда жозибали ва қизиқарли маскан бўлади. Ишончим комилки, бу ерга келажакда миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришни истайди.



Ислом цивилизацияси марказининг расмий очилишидан аввал уни кўриш имконига эга бўлганимдан чуқур фахрланаман. Ушбу марказни барпо этиш йўлида тинимсиз меҳнат қилган барча мутахассисларни — қурувчиларни, муҳандисларни ва, албатта, бундай юксак ғояни илгари сурган Президентингизни самимий табриклайман.



Шунингдек, Ўзбекистон спорт соҳасида катта амбицияларга эга давлат эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Йирик спорт мусобақаларини ўтказиш, муҳим халқаро тадбирларга мезбонлик қилиш борасида мамлакат тобора фаол бўлиб бормоқда. Бугун бу ерда бўлиб турганимнинг ўзиёқ Ўзбекистоннинг глобал спорт майдонидаги ўрни мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради.



Aa


Aa


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид