Валюта UZS
  • USD

    12 015.96-26.53

  • EUR

    14 051.46-96.06

  • RUB

    160.30-0.25

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 24-April

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Juma, 24

    +23 +20

  • Shanba, 25

    +26 +20

  • Yakshanba, 26

    +25 +20

  • Dushanba, 27

    +22 +20

  • Seshanba, 28

    +24 +20

  • Chorshanba, 29

    +25 +20

  • Payshanba, 30

    +26 +20

  • Juma, 01

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Андижонлик оддий қиз қандай қилиб Гарвард ва Lewis University эшикларини очди?

Бугун жамиятда онг остига сингиб кетган эски тушунчалар ҳам йўқ эмас. Масалан, «Илм-фан аёллар учун эмас» деган янглиш қарашга «қарамлар» кам бўлса-да, ҳалигача учраб туради. Бироқ бугунги глобаллашув ва технология асрида бу қарашлар нотўғри эканлигини исботлаб қўйган ва қўяётган ёшлар жуда кўп.
Ўзгача ракурс
92 22:30 | 23.04.2026 22:30

Мақоламиз қаҳрамони – 24 ёшли тадқиқотчи-олима Гавҳарой Абдукаримова ҳам илм-фанда қайси жинс вакили бўлишингдан қатъий назар, изланиш, интилиш ва мақсад сари дадил ҳаракат қилиш муҳимлигини амалда исботлаган ёшлардан бири.


Гавҳаройнинг илмий фаолияти жуда эрта бошланган. У 19 ёшида илк илмий ишини ёзган. Ана ўшандан бошлаб унинг тадқиқотларга тўла фаолияти шаклланган. У талабалик давридаёқ мураккаб биологик ва тиббий жараёнларни тушуниш, илмий саволларга асосли жавоблар топишга ҳаракат қилди.


Бугун ёш тадқиқотчи иммуноонкология соҳасида изланмоқда. Уни фаннинг назарий эмас, амалий томонлари кўпроқ қизиқтиради. Тиббий маълумотларнинг диагностика сифатини яхшилашдаги ўрни қайдай? Аналитика шифокорларга қарор қабул қилишда қандай ёрдам беради? Оғир касалликларни даволашда персоналлаштирилган тиббиёт ёндашуви қандай бўлиши керак?..


Бугунги кунга келиб, 17 та илмий мақола ва 2 та тўлиқ форматдаги илмий иш муаллифи бўлган Гавҳарой Абдукаримова юқоридаги каби кўплаб саволларга ўз тадқиқотларида илмий асосланган жавоблар топмоқда. Унинг тадқиқотларида онкология, иммун механизмлар, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва таҳлил каби масалалар қамраб олинган. Унинг илмий ишлари мутахассислар орасида катта қизиқиш уйғотмоқдаки, бу эса илмий қарашларнинг амалий аҳамияти нечоғлиқ юқори эканлигини англатади.



Гавҳарой нафақат илм, балки ижтимоий соҳада ҳам фаол. У 2019 йилда «Tvori Dobro Andijan» хайрия ташкилотини ташкил этиб, 50 дан ортиқ волонтёрлар билан биргаликда кам таъминланган оилаларга ёрдам беришни бошлади. Аммо унинг энг катта лойиҳаси 2022 йилда Андижондаги Фурқат болалар шифохонасининг онкология бўлимида очилган «Laugh Room» (Кулги хонаси) бўлди. Лейкемия билан оғриган болалар учун инфекциядан холи ва хавфсиз муҳит яратиш мақсадида бир йил давомида шифохона раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди. Бугун бу хонада болалар ҳар куни дезинфекция қилинадиган хавфсиз ўйинчоқлар билан ўйнайди, мультфильмлар кўради ва энг муҳими, ўзларини касал деб ҳис қилмайди. Ҳар шанба ва якшанба кунлари волонтёрлар томонидан ташкил этиладиган турли ўйинлар ва ота-оналар учун психологлар билан ишлаш тизими бу лойиҳани шунчаки хона эмас, балки ҳақиқий реабилитatsiя марказига айлантирди.


Андижон шаҳридаги оддий маҳаллада туғилган ва оддий мактабда таҳсил олган ёш олиманинг бугунги ютуқлари ҳавас қилгулик даражада. Илм сари интилишлар унга АҚШдаги Lewis University ва Гарвард тиббиёт мактаби (Harvard Medical School) эшикларини очди.


– 2019-2023 йилларда Aндижон давлат университетининг Биология факультетида таҳсил олдим. Бакалаврлик илмий ишим “T-клеткаларнинг ўсмага қарши иммун жавобдаги роли” мавзусида бўлган, – дейди Гавҳарой. – Бакалавриат давомида онкология соҳасидаги халқаро илмий тадқиқотларда иштирок этдим, германиялик олим илмий раҳбарим эди. Бугунги кунда Lewis Universityда «Secure HIM Platform for Hospitals» лойиҳаси устида ишлаяпман. Бу илмий ишим мавзуси сунъий интеллект (AI) ёрдамида беморларни триаж қилиш, тиббий хизматлар нархини олдиндан ҳисоблаш ва беморларга оид маълумотларни киберҳужумлардан ҳимоя қилишга қаратилган.


Ҳа, Гавҳарой Абдукаримованинг илмий фаолияти фақатгина рақамлар ва таҳлиллардан иборат эмас. У таклиф қилаётган «Secure HIM Platform» лойиҳасида шифокор ва бемор ўртасидаги ишончни янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.


Ёш олиманинг тиббиётга илмий ёндашувида «Персоналлаштирилган тиббиёт» тушунчаси марказий ўринни эгаллайди. Гавҳаройнинг фикрича, ҳар бир организм индивидуалдир ва онкологик касалликларни даволашда умумий қолиплардан воз кечиш керак.


Алижон Абдураҳмонов,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс