Аёллар муаммосига «хонадонбай» ечим

15:01 | 07.08.2026
271
Аёллар муаммосига «хонадонбай» ечим
Катталаштириш

​Пойтахтимизда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда Сенат раиси Танзила Норбоева, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

​Мулоқотда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 5 та устувор йўналиш — иқтисодий нофаол, миграцияда бўлган ва оғир вазиятга тушган аёлларни қўллаб-қувватлаш, зўравонликнинг олдини олиш ҳамда оилавий ажримларни камайтириш масалалари муҳокама қилинди.

​Янги тизим доирасида мамлакатимиз бўйича 2,3 миллиондан ортиқ хотин-қиз билан суҳбат ўтказилиб, илк бор «Хотин-қизлар баланси» шакллантирилди. Пойтахтимизда ушбу тажриба Яккасарой ва Миробод туманларида муваффақиятли синовдан ўтказилиб, эҳтиёжманд аёллар учун манзилли «йўл хариталари» ишлаб чиқилди.
Мулоқот якунида хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва ажримларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Дилдора ДЎСМАТОВА,
Ишонч.уз

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади