Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан содир этилмоқда
Ўзбекистонда содир этилаётган кибержиноятларнинг 90 фоизи трансчегаравий хусусиятга эга бўлиб, хориждан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов 7 октябрь куни аҳолига қилган мурожаатида маълум қилди.

Унинг айтишича, мамлакатдаги ҳар иккинчи жиноятга яқин ҳолат ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилмоқда. Фирибгарлар эса асосан фуқароларнинг бепарволиги ва рақамли саводхонлиги етарли эмаслигидан фойдаланмоқда.
ИИВ фуқароларни шубҳали файл ва APKларни очмаслик, номаълум рақамлардан келган код ёки пароль сўровларига ишонмаслик, онлайнда тез ва катта даромад ваъда қилувчи платформалардан эҳтиёт бўлишга чақирди. Шунингдек, банк картаси PIN-коди ва SMS орқали келган тасдиқлаш кодини ҳеч кимга бермаслик тавсия этилди.
Маълум қилинишича, 2026 йил ИИВ тизимида «Кибержиноятчиликка қарши курашиш йили» деб эълон қилинган. Йилнинг биринчи ярмида 9 мингдан ортиқ кибержиноят фош этилган ва 13 мингдан зиёд фуқарога етказилган 120,49 миллиард сўмлик зарар қопланган.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият




