Дори-дармон сотувидан салкам 8 млрд сўм миқдорда ортиқча маблағ олинганлиги фош этилди
Рақобат қўмитасининг “Fair tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган мурожаатлар ўрганилганида, республика бўйича жами 765 та дорихонада 267 456 та ҳолатда 7,95 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган. Ноқонуний олинган маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган. Жумладан, ҳудудлар кесимида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 26 та дорихонада 5 311 та ҳолатда 130,3 млн. сўм;
- Андижон вилоятида 26 та дорихонада 3 200 та ҳолатда 95,5 млн. сўм;
- Бухоро вилоятида 53 та дорихонада 38 355 та ҳолатда 929,4 млн. сўм;
- Жиззах вилоятида 23 та дорихонада 1 042 та ҳолатда 56,4 млн. сўм;
- Қашқадарё вилоятида 50 та дорихонада 2 783 та ҳолатда 203,6 млн. сўм;
- Навоий вилоятида 79 та дорихонада 20 645 та ҳолатда 329 млн. сўм;
- Наманган вилоятида 56 та дорихонада 36 310 та ҳолатда 575,2 млн. сўм;
- Самарқанд вилоятида 57 та дорихонада 5 167 та ҳолатда 1 млрд. 231 млн. сўм;
- Сурхондарё вилоятида 53 та дорихонада 9 445 та ҳолатда 1 млрд. 570,2 млн. сўм;
- Cирдарё вилоятида 33 та дорихонада 2 782 та ҳолатда 208,6 млн. сўм;
- Тошкент вилоятида 63 та дорихонада 21 983 та ҳолатда 735,1 млн. сўм;
- Фарғона вилоятида 35 та дорихонада 22 760 та ҳолатда 310,1 млн. сўм;
- Хоразм вилоятида 25 та дорихонада 3 867 та ҳолатда 199,3 млн;
- Тошкент шаҳрида 173 та дорихонада 131 219 та ҳолатда 1 млрд. 404,7 млн. сўм. миқдордаги маблағлар дори воситалари нархларини асоссиз ошириш натижасида олинган.
Қўмита томонидан қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилиши ва уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилиши маълум қилинди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0