Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Гуруҳда кутилган ўринни қўлга кирита олдик. Энди плей-офф қандай бўлади?

Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “B” гуруҳида 2-ўринни олиб, нимчорак финалга йўл олди. Хўш, буёғига вакилларимиз қандай ўйин кўрсатишади?
Спорт
591 17:56 | 25.01.2024 17:56

Бизни келгуси босқичларида нималар кутмоқда? Бугун бироз келажакка хаёлий саёҳат қилиб кўрамиз.


Жароҳатлар билан эсда қолган гуруҳ босқичи


Терма жамоа гуруҳ босқичида 2-ўринни қўлга киритишни деярли барча мухлислар кутишган эди. Бунга сабаблар яққол кўриниб турганди: Австралия билан ўйинлар тарихимиз ва уларнинг халқаро миқёсдаги нуфузи, Сурия ва Ҳиндистон нисбатан осон рақиблар экани.


Биринчи ўйин ҳарқанча муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлмасин, якунда барибир кутилган натижа бўлди. Лекин, гуруҳ босқичи деганда бошқа нарсани барибир хаёлдан ўтказаверамиз энди.


Масалан, 2011 йилги Осиё Кубогида барча Одил Аҳмедовнинг Қатарга, Александр Гейнрихнинг Хитойга урган супер голларини эслайди. 2015 йилги турнирда Сардор Рашидов Саудия Арабистонига қарши ўйинда юлдузга айланган. 2019 йили Япония билан кўрсатилган чиройли ўйин ёдингизда бўлса керак. Лекин жорий мусобақа терма жамоамиз фақат ва фақат жароҳатлар билан эсда қолди.


Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов


Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Аслида, бу нарса мусобақадан аввалроқ бошланганди. Дастлаб, Шомуродов, 1-турдан сўнг Ҳожиакбар Алижонов, кейинроқ Ҳусниддин Алиқулов, 2-турда майдонга тушиб, 3-турда қайдномага ҳам кирмаган Шерзод Насруллаев ва ниҳоят охирги турда Сергеев.


Фото: Championat.asia

Энди жаноб Катанецнинг олдида бош оғриғи турибди. Келгуси ўйинларда кимни майдонга туширган маъқул? Дарвозабонлардан ҳозирча муаммо йўқ, қанот ҳимоячилари эса асосий масала бўлиб турибди. Ярим ҳимоячиларимиз бисёр, бироқ номинал ҳужумчи битта қолди: Бобир Абдихолиқов.


Келинг, нимчорак финалда терма жамоамиз қандай таркибдан майдонга тушишини тахмин қилиб кўрамиз:


Дарвозабон: Ўткир Юсупов


Ҳимоячилар: Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов, Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Фарруҳ Сайфиев


Таянч ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Одилжон Ҳамробеков


Қанот вингерлари: Аббосбек Файзуллаев, Жалолиддин Машарипов


Ҳужумчи: Бобир Абдихолиқов


Плей-оффда кимларга қарши ўйнашимиз мумкин?


Ана энди плей-офф “сетка”сига қараш вақти келди. Ўзбекистон терма жамоаси 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 16:30 да “F” гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан куч синашади. Бу гуруҳда айни вақтда ҳолат қуйидагича:



3-тур ўйинида Саудия Арабистони Таиланд билан ўйнайди. Агар шу ўйинда Таиланд ютиб қўйса Саудия Ўзбекистонга рақиб бўлади, агар Ўмон йирик ҳисобда ютиб, Таиланд мағлуб бўлса Ўмон билан ўйнашимиз мумкин. Лекин, кўп эҳтимол Таиланд бизнинг нимчорак финалдаги рақибимиз бўлади.


Ҳар бир жамоага ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш керакки, нисбатан осонроқ рақибга рўбаро келамиз.


Дейлик, нимчорак финалдан ўтдик. Чорак финалда бизни Қатар ёки унинг нимчорак финалда тушадиган рақиби кутиб олади. Қатарга ким рақиб бўлади? “C” ёки “E” гуруҳининг 3-ўрин соҳиби. “C” гуруҳида 3-ўрин аниқ – Фаластин. “E” гуруҳи эса анча мураккаб бўлиб турибди. Бу ерда ҳолат қуйидагича:


Чорак финалда ким бўлишидан қатъий назар ярим финалга йўл олсак бизни ким кутиб олиши мумкин? Бу ерда тўрт жамоа тушиш эҳтимоли бор ва уларнинг ҳозирча иккитаси, ва балки учтаси анча қийин рақиблар.


Эрон – Сурия ғолиби чорак финалда Япония ва “E” гуруҳи ғолибига қарши майдонга тушади. Эътиборга молик томони, “E” гуруҳида биринчиликка бош номзод – Жанубий Корея (гуруҳдаги ҳолат юқорида кўрсатилди). Маълумот учун, кеча Корея Республикаси бош мураббийи Юрген Клинсманн ва унинг 3 ёрдамчиси Япония – Индонезия учрашувини стадиондан кузатди.


Фото: Championat.asia

Эҳтимоллар назариясига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг ярим финалдаги рақиблари Эрон, Жанубий Корея ва Япониядан бири бўлади.



Бўлди, шу жойида келажакка саёҳатни тўхтатаман. Биз бир футбол мухлиси сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига омад, жароҳат олган футболчиларга эса саломатлик тилаймиз. Қанақа натижа бўлишидан қатъий назар, келгуси мусобақаларга умидимиз сўнмайди, бизни ҳали олдинда Жаҳон Чемпионати кутиб турибди.



Оғабек Самисов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Спорт
Кайфият фасли
0 987 11:23 | 02.10.2023