+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

ТАРИХ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ: «Ishonch» жамоаси Ислом цивилизацияси марказида

Жамият
117 15:58 | 04.09.2026 15:58

​Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилда қурилиши бошланган ва қарийб 9 йил давомида бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази юртимизнинг бой тарихий-маънавий меросини намоён этувчи муҳташам масканга айланди. Жорий йилнинг 17 март куни расман очилган ушбу марказга июнь ойи охиригача ярим миллионга яқин саёҳатчи ташриф буюрган бўлса, ҳозирда кунига камида 3 минг нафар меҳмон келмоқда. Яқинда «Ishonch» газетаси жамоаси ҳам ушбу мажмуани зиёрат қилди.





Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудидаги 10 гектар майдонда қад ростлаган уч қаватли бинонинг умумий майдони 42 минг квадрат метрдан зиёд, гумбази баландлиги эса 65 метрни ташкил этади. Марказ экспозицияларида исломгача бўлган давр, IX–XIII асрлардаги илмий ва маърифий юксалиш, Темурийлар даври ҳамда замонавий Ўзбекистон тараққиёти акс этган. Қуръон залида эса ислом оламининг нодир ёдгорлиги — Усмон Мусҳафи жойлаштирилган.



​Тарихчи Жасур Ҳайдаралиевнинг таъкидлашича, марказ кутубхонасида 2500 дан ортиқ қўлёзма ва тошбосма асарлар, 40 мингга яқин босма нашр ҳамда 350 мингдан зиёд электрон материаллар жамланган. Бу ерда Ибн Сино, Хоразмий, Беруний, Улуғбек, Бобур ва Навоий каби буюк аждодларимиз асарларининг нусхалари, замонавий ва интерактив технологиялар орқали тақдим этилгани ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдирмоқда.


​Саёҳат давомида газета ходимлари ўз таассуротлари билан ўртоқлашиб, марказ аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссасини аниқ далиллар ва ноёб экспонатлар орқали кўрсатиб берадиган бетакрор маскан эканини эътироф этишди.


​Зебо НАМОЗОВА, Ishonch.uz
Суратлар муаллифи: Эъзоза УМУРЗОҚОВА


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 7592 16:57 | 05.08.2023