Хандон писта зеҳнни ўткирлаштиради, мия фаолиятини яхшилайди
Азалдан ақлий меҳнат кишилари мияни озиқлантирадиган озиқ-овқат маҳсулотларига алоҳида эътибор беришган. Хусусан, Қуръон ёдлаётган мадраса талабалари хандон писта, ёнғоқ, бодом истеъмол қилишган.
Айниқса, хандон пистанинг фойдали ва шифобахш хусусиятлари кўп.
Унинг мағзи зеҳнни ўткирлаштиради, мия ҳолатини яхшилайди, юрак ўйнаши, юракнинг беҳузур бўлиши, ичаклар дарди ва жигар совуқлигини даф этиб, жигар тиқилмаларини очиб, уни зарарли моддалардан поклайди.
Хандон писта меваси таъбга қараб хомлигича ва қовурилган ҳолда истеъмол қилинади.
Шунингдек, шифокорлар мия фаолиятини яхшилаш учун балиқ, пишлоқ, творог, тухум ва денгиз маҳсулотлари истеъмол қилишни тавсия қилишади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0