Валюта UZS
  • USD

    12 778.1278.98

  • EUR

    14 931.2383.4

  • RUB

    164.011.85

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 16-July

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Chorshanba, 16

    +37 +20

  • Payshanba, 17

    +37 +20

  • Juma, 18

    +39 +20

  • Shanba, 19

    +41 +20

  • Yakshanba, 20

    +39 +20

  • Dushanba, 21

    +39 +20

  • Seshanba, 22

    +40 +20

  • Chorshanba, 23

    +37 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Уйдирмага урчиган теленовеллалар

Ҳозир кўплаб телеканаллар орқали турли теленовеллалар намойиш этилмоқда. “Тақдирлар”, “Оталар сўзи”, “Иқрор”, “Тугун” каби дастурлар орқали ёритиладиган воқеаларнинг томошабинлари талайгина. Савол туғилади: бу теленовеллалар бизни қандай йўлга бошлаяпти?
115 17:49 | 16.07.2025 17:49

Аввало уларда кўтариладиган мавзулар деярли бир хил: қайнона-келин ўртасидаги мажоролар, хиёнат, севги учбурчаги, яна одамнинг ақлига сиғмайдиган алламбало, кўриб ёқа ушлайдиган уйдирмалар ҳам бор. Кўплари одоб қоидаларига, миллатимиз аҳлоқий анъаналарига мутлақо зид.


Одатда телевизор томоша қилмайман. Лекин мақола учун мавзуни ўрганишга киришдим. “Миллий” телеканалини ёқамиз. Кунига икки-уч маҳал бериладиган теленовеллалар номларининг ўзиёқ кишини ҳайратга солади. “Дўмбоқ келин”, “Бир соатлик келин-куёв”, “Уйдан кетинг буви”, “Бир ёрға икки ҳушёр”, “Дугонамнинг кундоши синглим”, “Хотиним ўлиб мен бойиб кетдим”, “Тўйи куни ўлган келинчак”. Қайси онг билан бундай номлар танлашар экан, дея ўйлаб қоласиз. Мақсад фақат томошабинни экранга михлашми? Ахир унинг нафақат онгимизга, балки ҳаётимизга ҳам таъсири бўлиши ҳақида ким бош қотирар экан?


Улардан бири яна кўп саволлар уйғотди. Воқеа шундай бошланади: тўйдан сўнг куёв келиннинг юзини очади, қарасаки – келин у билган қиз эмас! Келин куёвга муҳаббат изҳор қилади, ялиниб-ёлворади. Келиннинг бошқа эканлигини билган куёвнинг онаси уни ота уйига қайтариб олиб боради.


Хўш, бу ўзбекчилигимизга қанчалик тўғри келади. Наҳотки келин бу ҳолат ҳақида олдиндан ўйлаб кўрмаган бўлса? Аслида қизнинг синглиси келин бўлиши керак бўлади. Лекин кичик қиз йигитни ёқтирмайди. Буни онаси совчиларга тушунтирса бўларди-ку. Йигит кўришиш учун келганида қизнинг опаси уни кўриб, бир кўришда севиб қолади.


Шу ерда савол туғилади: қизнинг ғурури, иффати қаерда қолди?


Тўй замонавий бўлмайди. Куёв қизнинг юзини кўрмайди. Никоҳда синглисининг исми айтилса-да, паранжи остида опаси бўлади. Бу найрангни билиб туриб, она ҳам ҳеч нарса демайди. Лекин она ўшанда қаршилик қилса бўларди-ку! Шу шармандаликка рози бўлмаслиги керак эди.


Бу фильм сценарийси жуда саёз ва мазмунсиз. Диалоглар савиясиз ва бачкана. Бу ўзи қандай мақсадда олинган? Эфирга узатишдан кўзланган мақсад нима? Нега бунақа маъносиз фильмлар кўриб чиқилмасдан томошабинга тақдим қилиняпти?


Ҳамманинг дунёқараши ҳар хил. Катта ёшдагилар сабоқ чиқариши мумкин, аммо ёшлар ва болалар учун бу каби воқеалар жиддий таъсир кўрсатиши ҳаётий муаммоларни пайдо қилиши мумкин.


Айниқса, қайнота-келин ўртасидаги муносабатларни ҳам бир неча маротаба кўрганмиз. Иймон-эътиқоди йўқ қайнота. Ўз ўғлининг жуфти ҳалолига ёмон назар билан қарайдиган ота образи бугун томошабинни ҳайратлантирмай қўйгани афсуски, ачинарли.


Тўғри, видеофильмларда ҳаётий ва ижтимоий муаммолар ҳам кўтарилади: оилавий зўравонлик, эрта турмуш, ногиронлар, аёллар ҳуқуқлари каби долзарб масалаларни баён этиш орқали томошабинни ўйлашга ундайди, хатолардан хулоса чиқариб, муаммоларни ҳал этишга эътибор қаратади. Афсус, беш қўл баробар эмас. Барча ижодкорлар ҳам бундай мавзуларга қўл уришавермайди-да. Уларни ўша беҳаё, беодоб сценарийлар қизиқтирса яна қаергача бора оламиз экан?


Аслида теленовеллалар бизга керакми? Агар керак бўлса, уларнинг мазмуни, ғоялари қанчалик назорат қилинади? Ҳар қандай маҳсулотни тортиқ этаверсак, томошабиннинг ҳам дид-фаросати шунчалик ўтмаслашиб кетмайдими?


Адолат БАХТИЁРОВА,


ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид