Валюта UZS
  • USD

    12 010.4314.29

  • EUR

    14 088.2337.15

  • RUB

    151.252.71

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 23-December

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +2 C

  • Seshanba, 23

    +1 +20

  • Chorshanba, 24

    +1 +20

  • Payshanba, 25

    +4 +20

  • Juma, 26

    +3 +20

  • Shanba, 27

    +3 +20

  • Yakshanba, 28

    +7 +20

  • Dushanba, 29

    +9 +20

  • Seshanba, 30

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Экостикерлар қандай олинади, “қизил”дан “яшил”га ўтиш имкони борми?

Бугун Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Миробод туманидаги “Файзабод” транспорт воситалари диагностика текшируви марказида “Экологик транспорт” тизимининг моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка кенг тушунтириш юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
283 17:41 | 19.12.2025 17:41

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Аммо, амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, атмосфера ҳавосининг ифлосланганлик даражаси юқорилигича қолмоқда.
Жорий йилда куз фаслининг ўта қуруқ келиши, йилдан-йилга сув ресурсларининг қисқариши, қолаверса, саноат корхоналари
ва транспорт воситалари ташламалари минтақанинг экологик заиф ҳудудида жойлашган аҳоли пунктлари, жумладан Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавоси ифлосланган мамлакатлар рейтингида энг юқори ўринларни олишига сабаб бўлди.
Бу ўз навбатида фуқаролар саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.


Ушбу салбий ҳолатларни камайтириш мақсадида, Ҳукумат томонидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан,жорий йилнинг 28 ноябрдаги “экологик транспорт” тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.


“Экологик транспорт” тизими биринчи босқичда 2025 – 2027 йилларда Тошкент шаҳрида, иккинчи босқичда 2028 – 2030 йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда учинчи босқичда 2031 – 2034 йилларда бошқа барча ҳудудларда жорий этилиши белгиланган.


Автомобилларга экологик стикер бериш транспорт эгасининг ваколатли органга ихтиёрий электрон мурожаати асосида тўловларсиз амалга оширилиши, транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнларида эса уларни биринчи марта бепул диагностика текширувлари асосида аниқланадиган экологик нормативлари асосида тақдим этиш тартиби белгиланди.
Экологик стикерлар бериш орқали автомобиллар “яшил”, “сариқ” ва “қизил”ранглар билан белгиланадиган “тоза”, “ўрта”
ва “зарарли” экологик тоифаларга ажратиб борилади.
“Ўрта” ёки “зарарли” экологик тоифага ажратилган ва унга мос экологик стикер берилган автотранспорт воситаси эгаси ихтиёрий равишда бир йилда бир марта ушбу хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан айнан шу автотранспорт воситасини экологик тоифасини “тоза” ёки “ўрта” экологик тоифага яхшилаш мақсадида қайта диагностик текширувдан ўтказиш ва натижалари бўйича янги экологик стикерга эга бўлиши мумкин.
Ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан Экология қўмитаси таклифига асосан белгиланади.
Экологик зоналар ҳудудида “ўрта” ва “зарарли” экологик тоифаларга мансуб ҳамда экологик стикери мавжуд бўлмаган автомобилларнинг ҳаракатланиши тақиқланмоқда.
Бунда, белгиланган тартибда ва миқдорда компенсация тўловларини амалга оширган ҳамда экологик зона ҳудудида доимий яшовчи ёки меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар мазкур ҳудудда чеклов ва тақиқларсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга бўлмоқда.
“Файзабод” транспорт воситалари диагностика текшируви марказида мазкур тизим орқали транспорт воситаларининг диагностик текширувлари эксперименти амалга оширилади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда 2034 йилгача босқичма-босқич жорий этиладиган “Экологик транспорт” тизими транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни халқаро стандартларга олиб чиқиш ҳамда юқори сифатли ёқилғи турларига ўтиш натижасида аҳоли пунктларининг экологик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.


Зебо Намозова
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид