“Яна сарсон бўламан деб ўйлагандим...” — бекободлик она
– Ҳозир 31 ёшдаман. Бир нафар вояга етмаган фарзандим билан Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшайман. 2015 йилда турмуш ўртоғим билан келишмовчиликлар сабабли ажрашдик. Собиқ турмуш ўртоғим 2021 йилгача фарзандимизга ёрдам бериб турди. Кейин эса алимент тўлашни тўхтатди. Рўзғор ва фарзанд тарбиясида қийналаётган пайтимда менга 1211 “Ишонч телефони” ҳақида айтиб қолишди...”
Бекободлик Анна Майорованинг қарийб беш йил давомида ечимини топмаган муаммосига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг хотин-қизлар муаммолари билан ишлайдиган – 1211 “Ишонч телефони” орқали қилинган мурожаатдан сўнг нуқта қўйилди.
– Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Костиннинг даромад манбалари аниқланиб, ундирув унинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратилди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи И. Убайдуллаев. – Жорий йилнинг 22 июл куни бир нафар вояга етмаган қиз фарзанди таъминоти учун қарздордан 40 миллион сўм миқдорида алимент қарзи тўлиқ ундирилиб, онага топширилди.
Бугун Анна Майорова энг аввало қизининг келажаги учун хотиржам. Унинг айтишича, бу маблағ моддий кўмак бўлиш билан бирга, узоқ йиллардан бери кутилган адолатнинг ҳам қарор топганини англатади.
– Бу мен учун кутилмаган воқеа бўлди. Мурожаатим шунчалик тез ижобий ҳал бўлишини ўйламаган эдим. Менга амалий ёрдам берган барчага, айниқса касаба уюшмаларига самимий миннатдорлик билдираман, – дейди у.
Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0