Валюта UZS
  • USD

    12 196.003.94

  • EUR

    14 141.26144.78

  • RUB

    151.748.74

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-March

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Chorshanba, 25

    +18 +20

  • Payshanba, 26

    +21 +20

  • Juma, 27

    +21 +20

  • Shanba, 28

    +21 +20

  • Yakshanba, 29

    +19 +20

  • Dushanba, 30

    +19 +20

  • Seshanba, 31

    +21 +20

  • Chorshanba, 01

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Наврўз байрами 40 йил олдин матбуотда қандай ёритилган?

169 11:26 | 23.03.2026 11:26

Янгиланиш ва яшариш тимсоли бўлган Наврўз бугун умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Бу кун ҳар бир юртдошимиз қалби илиқлик ва меҳрга тўладиган, келажакка нисбатан умид учқунлари қайта ниш урадиган онлардан бири. Бироқ ҳамиша ҳам шундай бўлганми? Миллий байрамимиз шўролар мустамлакаси даврида газета саҳифаларида қандай акс этган? Ушбу мақолада босма нашрларни вароқлаб, Наврўзнинг ўша пайтдаги тақдирига назар ташлаймиз.


Кичик тадқиқотимиз объекти сифатида «Совет Ўзбекистони», «Қизил Ўзбекистон» ҳамда «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газеталарининг турли йиллар март ойида чиққан сонларини кўздан кечирдик.


«Совет Ўзбекистони» газетасининг 1969 йил 21 март куни чиққан сонида биринчи саҳифада «Монолит бирлик», «Дала ишларини кучайтирайлик!», «Совет делегацияси Москвага қайтиб келди» каби мақола ва ахборотлар берилган бўлиб, ички саҳифаларда ҳам Наврўз ҳақида бирор хабар ёки мақола берилмаган. Аммо шу газетанинг 1972 йил 21 мартда эълон қилинган сонида ички саҳфада «Ассалом баҳор» деган катта сарлавҳа остида «Наврўзи олам», «Баҳор нашидаси» «Бойчечак», «Ток очиш» каби шеър ва мақолалар эълон қилинган.


«Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Қизил Ўзбекистон» газеталарида ҳам шундай, 1960-1970 йиллар март ойида чиққан сонларида Наврўз байрами ҳақида ҳеч нарса гапирилмаган ва ёритилмаган. 1970 йиллардан кейинги сонларида эса бу ҳақда бироз сўз айтиш ҳодисаси кузатилган ва жамиятда миллий байрамимизнинг аҳамияти ва моҳияти ортиб бораверган назаримизда.


Масалан, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 1972 йилги ва ундан кейинги йиллардаги сонида Наврўз ҳақида мақола ва шеърлар учратамиз. 1980 ва ундан кейинги йилларда эса Наврўз ҳақидаги чиқишлар ҳажми ва кўлами ортганини кўриш мумкин. Масалан, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг 1984 йил 23 март сонида "Келди Олам Наврўзи" мақоласи эълон қилинган. Унда муаллиф Нусратулла Жумаев Наврўзнинг бой тарихи, миллий ўйинлари ёки урф-одатларига (масалан, кўпкари, сайллар) тўхталмаган. Бу ҳам бежиз эмас, чунки шўро мафкураси бундай миллий анъаналарни “эскилик сарқити” сифатида баҳолаган. Газета манфаатидан келиб чиққан ҳолда Н. Жумаев байрамни ғазалиёт ва мумтоз адабиёт билан боғлаган.


Кейинги эътиборимизни тортган суҳбат 1989 йилнинг 3 март сонида эълон қилинган “Наврўз арафасидаги ўйлар” бўлди. Суҳбатни Аҳмад Отабоев СССР халқ депутатлигига ўз номзодини қўйган атоқли ёзувчи Одил Ёқубов билан олиб боради. Бунда бутун бошли мақола ёзувчининг сайловолди дастури, мақсад ва ўйлари ҳақида боради. Фақатгина суҳбат охирида: “Одил Ёқубов кун сайин яқинлашиб келаётган умумхалқ айёми, Баҳор байрами билан газетхонларни чин дилдан муборакбод этади” дейилиб, кейин табрик сўзлари келтирилган.


Худди шу йилнинг 17 март сонида эса “Қадриятларимизга шикаст етмасин” номи остида мақола чоп этилади. Муаллиф профессор Малик Муродов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ҳузурида халқ байрамлари ва маросимларини қайта тиклаш ҳамда такомиллаштириш масаласи билан шуғулланувчи ишчи гуруҳи тузилганлигидан мамнунлигини билдириб, турғунлик даврида халқимизнинг миллий байрамлари, урф-одатлари асоссиз тафтиш қилиниб, айримлари жумладан Наврўз байрами тақиқлаб қўйилганини таъкидлаб ўтган.


24 март сонида эса “Одамлар, эшитмадим деманглар” сарлавҳали мақолада ижобий кайфиятни кузатиш мумкин. Чунки бу мақола Избоскан туманидаги Наврўз байрами ҳақиқатан ҳам миллий шодиёна руҳида бўлиб ўтганлиги ҳақида сўз боради.


Мустақиллика бир йил қолганда, яъни 1990 йил 9 март сонида “Наврўз чорлаётир” номли мақола газетхонларга тақдим этилади. Унда айтиладики, “Яқин тарихимизга назар солсак, фақат Наврўз эмас кўплаб анъаналаримиз илдизига болта урилган. Лекин шукурлар бўлсинки, асосан оммавий ахборот воситаларининг ташаббуси ва жонбозлиги билан улар тиклана бошлади”. Шунингдек, “Жумҳурият Компартияси Марказий Комитети Идеология комиссияси 1989 йил 28 февралда Наврўзни тиклаш ҳақида ҳужжат эълон қилди”. “Биз бундай бағрикенгликни узоқ вақт орзиқиб кутган эдик” – дейди муаллиф.


Хулоса қилиб айтганда, СССР даври матбуотида Наврўз мавзуси ўзига хос мураккаб ва зиддиятли йўлни босиб ўтди. Архив саҳифаларини кўздан кечириш давомида шунга амин бўлдикки, ўтган асрнинг 60-70-80 йилларидан то 90 йилларгача бу мавзу адабиёт билан уйғунлашувдан миллий ғурур чақириғига айланди. Бу жараёнда матбуот шунчаки ахборот етказиш воситаси эмас, балки халқнинг ўзлигини англаш йўлидаги минбар вазифасини ҳам ўтади. Натижда 1960 -1970 йилларгача гапирилмаган Наврўз 1972 йиллардан бошлаб матбуот саҳифаларида «бўй кўрсатди» ва 1980 йиллардан кейин у ҳақда анча кенг чиқишлар бўла бошлади. Айниқса, бу чиқишлар 1985 йилдан кейин аниқ мақсадли, яъни Наврўзни ҳалқимизга қайтариш мақсадида эълон қилинганини, унда долзарб таклиф ва муддуаолар илгари сурилганини кўришимиз мумкин.1989 йилда эса Наврўзни тиклаш ҳақида ҳужжат эълон қилинишига эришилади.


Демак, миллий байрамимиз ана шу тахлид таъқиққа учраган, бекитилган, аммо йўқолиб кетмаган. Халқимизнинг, зиёлиларнинг истак ва хоҳишлари билан у расман тикланиб, бугун эса халқимиз энг севимли ва жуда катта байрамига айланган.

Рушана Зарпуллаева,
ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид