Валюта UZS
  • USD

    12 178.8549.84

  • EUR

    14 053.1884.2

  • RUB

    146.54-1.45

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 21-March

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Shanba, 21

    +21 +20

  • Yakshanba, 22

    +21 +20

  • Dushanba, 23

    +18 +20

  • Seshanba, 24

    +20 +20

  • Chorshanba, 25

    +23 +20

  • Payshanba, 26

    +25 +20

  • Juma, 27

    +19 +20

  • Shanba, 28

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чак Норрис Брюс Лига қарши ёки қашшоқ болалик ва бой келажак

Чак Норрис номи ўзбек мухлисларига яхши таниш. У Брюс Ли, Арнольд Шварценеггер каби жанг усталари  ва актёрлар қаторида тилга олинади. 2026 йилнинг 20 март куни Норрис АҚШнинг Гавайи штатидаги шифохонада вафот этгани маълум бўлди. У 86 ёшда эди ва спорт билан шуғулланишни тўхтатмаганди. Ҳатто маълумотларга кўра, у спортзалдаги машғулотлар пайт пайтида бетоб бўлиб қолган ва сўнгра шифокорлар назоратига олинган. Хўш, актёр мазкур мақомга эришгунча қандай йўлни босиб ўтди? Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз.
Ўзгача ракурс
60 16:58 | 21.03.2026 16:58

Бўлажак актёрнинг асл исми Карлос Рей Норрис эди. У 1940 йил 10 мартда Оклахома штатининг Райан шаҳрида автомобиль механиги ва мактаб ўқитувчиси оиласида туғилган. Унда ирланд, немис, инглиз ва ҳатто ҳиндуларнинг чероки қабиласининг ҳам қони бор эди. У болалигини қашшоқликда ва доимий ҳаракатда ўтказди, баъзан автомобиль тиркамасида ҳам яшашга мажбур бўлди. Норрис дастлаб спортга мойил бўлмаган, уятчан бола эди ва мактабда ёмон ўқирди.


Норрис 16 ёшга тўлганида, ота-онаси ажрашишди. Болалар оналари билан қолишди, она эса Жорж Найт исмли бошқа бир кишига турмушга чиқди. Айнан у Норрисда спортга меҳр уйғотди. Шу билан бирга, Чак ўқиш билан бирга юк ташувчи бўлиб ишлай бошлади ва полиция ходими бўлишни мақсад қилди. Ушбу мақсадга эришиш учун Норрис ўрта мактаб дипломини олгандан сўнг, Жанубий Кореянинг Осан шаҳридаги базада АҚШ ҳаво кучларига қўшилди ва у ерда Чак лақабини олди. Армияда йигит дзюдо ва танг су до билан шуғуллана бошлади ва хизматининг охирига келиб, у қора камарга эга бўлди.


“Ҳаммаси 20 ёшимда ва Жанубий Кореяда ҳаво кучларида хизмат қилганимда бошланди. Хизмат ниҳоятда зерикарли эди ва менга нимадир қилиш керак эди. Ўшанда мен биринчи марта жанг санъати билан танишдим. 1960-йилларнинг бошларида Америкада ҳеч ким жанг санъати ҳақида ҳеч нарса билмас эди. Корейслар қандай шуғулланаётганини биринчи марта кўрганимда, ҳайратда қолдим”, деган эди Норрис 2007 йилда CE нашрига берган интервьюсида.


1963 ва 1964 йилларда Чак Норрис иккита карате мактабини очди ва турнирларда қатнаша бошлади. Норрис дастлабки иккита жангида Жо Люис ва Аллен Стэнга қарши қарор билан мағлуб бўлди ва кейинчалик Жаҳон карате чемпионатида Тони Тулленерсга уч раундда ютқазди. “Ҳар бир мағлубиятдан кейин мен нима учун ютқазганимни тушунишга ҳаракат қилдим. Шунинг учун мен ҳеч қачон бир хил сабабга кўра икки марта ютқазмасдим. Чунки агар сиз буни тушуна олсангиз, аслида ютқазмагансиз. Сиз янги билим олганингиз учун ғалаба қозондингиз. Сиз бирор нарса ўргандингиз ва кучлироқ бўлдингиз. Агар сиз муваффақиятсизликларингизга шундай муносабатда бўлсангиз, уларнинг ўзи энг яхши туртки бўлади. Менимча, шунинг учун мен бешинчи мағлубиятимдан кейин олти йил давомида - нафақага чиққунимгача мағлубиятсиз юрдим”, деди актёр “Спорт Экспресс” нашрига берган интервьюсида.



Норрис актёр ва жанг санъати устаси Брюс Ли билан унинг чиқишлари пайтида танишган. Бир версияга кўра, бу 1966 йилда, бошқасига кўра, 1968 йилда содир бўлган. Чак ўзининг “Ички кучнинг сири: Менинг ҳикоям” (1987) китобида Лига суратга олиш пайтида оёқ билан бошга қандай зарба беришни айтиб берди ва буни “Яшил шох” (1966-1967) телесериалида муваффақиятли намойиш этди.


Актёрнинг кинодаги йўли ҳам ўзига хос. Чак Норрис 1968 йилда Бузувчилар жамоаси комедиясидаги роли билан кино саноатини забт эта бошлади. 1972 йилда Норрис Брюс Лининг “Аждаҳо йўли” фильмида рол ўйнади. Ундаги Колизей майдонидаги жанг машҳурликка эришди. Чак Норрис Брюс Лига қарши лавҳасини томоша қилмаган одам қолмади ҳисоб.


Орадан олти йил ўтгач Норрис бош ролда ўйнади. 1978 йилда Чак “Қонунбузар” фильмида юк машинаси ҳайдовчиси Жон Доус ролида пайдо бўлди. Унинг қаҳрамони ўзининг шафқатсиз қонунлари бўлган шаҳарда ғойиб бўлган укасини қидиради. Норрис 1978 йилда “Яхши йигитлар қора киядилар” фильмининг премьераси ва собиқ Яшил Берет ролини ижро этганидан кейин кенг шуҳрат қозонди. Фильм катта муваффақиятга эришди, кассада 18 миллион доллар даромад келтирди ва Чак Норрисни биринчи муваффақиятли Америка жанг санъати юлдузига айлантирди.


Ушбу фильмдан сўнг, Норрис ролларни танлаш формуласини аниқ ишлаб чиқди ва унда ривожланишда давом этди. У “Бир кишининг кучи” (1979), “Октагон” (1980), “Кўз учун кўз” (1981) ва “Мажбурий қасос” (1982) каби лойиҳаларда рол ўйнади.


? Помните легендарный бой Брюса Ли и Чака Норриса? Оказалось, что его  съемки были незаконными ? - Sportsdaily - Блоги Sports.ru


1984 йилдан бери Норрис ҳарбийлар образини оммалаштиришни бошлади. Бу “Изсиз йўқолганлар” (1984), “Жимлик кодекси” (1985), “АҚШга босқин” (1985), “Дельта бўлинмаси” (1986), “Қаҳрамон ва террор” (1988) каби жанговар фильмларнинг пайдо бўлишига олиб келди. 1989 йилда, ушбу роллардан сўнг, Чак кино саноатига қўшган ҳиссаси учун Голливуд шон-шараф хиёбонидан жой олди. 1990 йилга келиб, Норриснинг фильмлари бутун дунё бўйлаб жами 500 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.


Норриснинг кейинги фаолиятидаги узоқ танаффуслар қисман унинг фаол ёзувчилик ва телевидениедаги чиқишлари билан боғлиқ. Актёр шунингдек, T-Mobile, World of Warcraft ўйин сериялари, BZ WBK банки рекламаларида ҳам роль ўйнаган.


Мен учун Голливуд осмондан тушган мўъжиза эди. Бу амалга ошган орзу: профессионал майдон учун жуда қариганимдан кейин жанг санъати билан шуғулланишни давом эттириш мен учун муҳим. Ва техникамни ривожлантириш ва нима билан машҳур бўлганимни намойиш этишда давом этиш, лекин шу билан бирга, анча кўп пул ишлаш!”, деди у.


Шахсий ҳаёт масаласига келсак, Чак Норрис серфарзанд ота эди. У дастлаб ўрта мактабдаги синфдоши Дайан Кей Холечек билан 30 йил турмуш қурган. Жуфтлик 1958 йил декабрь ойида, Норрис 18 ёшда ва Холечек 17 ёшда бўлганида турмуш қуришган. Актёрнинг бу никоҳдан Майк ва Эрик исмли икки ўғли бор. Унинг шунингдек, 1963 йилда никоҳдан ташқари муносабатлардан туғилган Дина исмли қизи бор.



1989 йилда жуфтликнинг ажралиши эълон қилинди. Ажрашганларига қарамай, собиқ турмуш ўртоқлар фарзандлари (ўғиллари Майк ва Эрик) учун илиқ муносабатларни сақлаб қолишди ва 2025 йил декабр ойида Дайаннинг вафотигача дўст бўлиб қолишди. Актёрнинг иккинчи рафиқаси Жена Келли эди. Улар 1998 йил 28 ноябрда турмуш қуришди. Улар Далласда фильми суратга олаётган пайтда танишишган. 2001 йилда улар эгизак фарзандли бўлишди. Айнан Женанинг 2013 йилдаги жиддий касаллиги туфайли Норрис асосан кино каръерасини ташлаб, унга ғамхўрлик қилишга вақтини бағишлади. Кейинчалик Женна йиллар давомида даволаниш ва Чакнинг ғамхўрлиги туфайли қисман соғайиб кетди.


Норрис умрининг сўнгги йилларида Техас штатида яшади ва бу ер унинг ҳақиқий уйига айланди. Унинг 400 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган асосий мулки Навасота шаҳри яқинида жойлашган. Ранчо унинг 1983 йилдаги машҳур фильми шарафига номланган. Бу ерда оила C`Force бренди остида ҳайвонларни боқиб, артезиан суви ишлаб чиқарган. Норрис шунингдек, Гавайида, Кауаи оролида мулк сотиб олган. Айнан шу ерда у оиласи билан сўнгги кунларини ўтказган. 2026 йил 10 мартда Чак 86 ёшини нишонлади ва ижтимоий тармоқларда машқ қилаётган видеосини жойлаштирди.


19 март куни актёр соғлиғининг тўсатдан ва жиддий ёмонлашиши туфайли шошилинч шифохонага ётқизилди. Унинг оиласи ўлим сабабини ошкор қилмасликни танлади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс