+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Нурбулоқ санаторий-курорт шаҳрига айланади

60 22:32 | 08.08.2026 22:32

Самарқанд вилояти Нуробод туманида 470 гектар майдонда «Нурбулоқ» санаторий-курорт шаҳри ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Лойиҳа доирасида тиббий хизматлар, SPA ва соғломлаштириш мажмуалари, туризм ҳамда замонавий инфратузилма объектларини қамраб олган йирик туристик-тиббий ҳудуд яратилиши режалаштирилмоқда.


Инвесторлар учун ҳам қатор рағбатлантириш чоралари белгиланган. Хусусан, 2035 йилгача халқаро даражадаги SPA ва санаторий мажмуаларини ташкил этувчи тадбиркорларга импорт қилинадиган ускуна, технология ва хомашё учун божхона имтиёзлари берилиши, шунингдек, ер солиғининг 50 фоизидан озод қилиш таклиф этилмоқда.


Тиббий туризмни ривожлантириш мақсадида 2026 йил 1 октябрдан хорижликларга туроператорлар орқали хизмат кўрсатган тиббиёт муассасаларига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини кэшбек шаклида қайтариш механизми жорий этилиши кўзда тутилган.


Шунингдек, Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризмини халқаро бозорда тарғиб қилиш учун «Авиценна» миллий брендини йўлга қўйиш режалаштирилган.


Кутилаётган натижа — Самарқанд вилоятида тиббий туризм салоҳиятини ошириш, инвестицияларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспортбоп тиббий хизматлар ҳажмини кенгайтириш. Нурбулоқда 470 гектарлик санаторий-курорт шаҳри барпо этилади Самарқанд вилояти Нуробод туманида 470 гектар майдонда «Нурбулоқ» санаторий-курорт шаҳри ташкил этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Лойиҳа доирасида тиббий хизматлар, SPA ва соғломлаштириш мажмуалари, туризм ҳамда замонавий инфратузилма объектларини қамраб олган йирик туристик-тиббий ҳудуд яратилиши режалаштирилмоқда.


Инвесторлар учун ҳам қатор рағбатлантириш чоралари белгиланган. Хусусан, 2035 йилгача халқаро даражадаги SPA ва санаторий мажмуаларини ташкил этувчи тадбиркорларга импорт қилинадиган ускуна, технология ва хомашё учун божхона имтиёзлари берилиши, шунингдек, ер солиғининг 50 фоизидан озод қилиш таклиф этилмоқда.


Тиббий туризмни ривожлантириш мақсадида 2026 йил 1 октябрдан хорижликларга туроператорлар орқали хизмат кўрсатган тиббиёт муассасаларига тўланган ҚҚСнинг 50 фоизини кэшбек шаклида қайтариш механизми жорий этилиши кўзда тутилган.


Шунингдек, Ўзбекистоннинг тиббий ва соғломлаштириш туризмини халқаро бозорда тарғиб қилиш учун «Авиценна» миллий брендини йўлга қўйиш режалаштирилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид