Олимпиада ғолибларига стипендия бериш режалаштириляпти
Стипендияга номзодлар 20 турдаги спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар орасидан танлаб олинади.
Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистоннинг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда тегишли мезонларга мос келувчи спортчиларга ҳар ойлик стипендия бериш режалаштириляпти.
Қайд этилишича, стипендия тайинлаш учун Стипендия комиссияси тузилади ва у стипендияга номзод спортчиларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда стипендия тайинлашга масъул ҳисобланади.
Стипендия миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари этиб белгиланади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, 2023 йил октябрь ойидан бошлаб, стипендияни тайинлаш ва тўлаш билан боғлиқ харажатлар “спортчи” лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан қопланади.
2024 йилдан бошлаб эса стипендия билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Вазирликнинг харажатлари сметасида назарда тутилади.
Мазкур ҳужжат билан стипендияга номзодлар 20 турдаги спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган спортчилар орасидан танлаб олинади.
Маълумот учун, мазкур стипендия Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчилар ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ва Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳисобидан стипендия кўринишида ҳар ойда тўланадиган тўловлар тайинланган спортчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири буйруғи лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган бўлиб, имзоланганидан кейин ҳуқуқий кучга эга бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0