Педагоглар 30 миллион сўмни қўлга киритди
- Кўп ўқитувчиларнинг кун тартиби деярли бир хил. Рус тили фанидан дарс бераман. Энергиямиз асосан китоб, компьютер ва ўқувчиларга кетади. Бугунги мусобақа шу кучимизни тиклашимизга ва ўзимизни янада шижоатли ҳис қилишимизга ёрдам берди. Ва бу спорт билан доимий шуғулланишимиз кераклигини исботлади, - дейди педагог Марина Камолова.
Салкам 3 йилдан буён анъанага айланган Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ходимлари ўртасида "Соғлом танда – сифатли таълим" шиори остидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кубогининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақалар ўқитувчиларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга, иш фаолиятидаги касб касалликларининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Педагоглар спортнинг турли соҳалари бўйича беллашишди. Улар нафақат билим салоҳиятларининг юксаклиги, қолаверса спорт соҳасида ҳам пешқадам эканлигини исботлашди.
Иш фаолиятида толиққан, соатлаб компьютер қаршисида ўтирган ходимлар мусобақада кўтаринки кайфиятда қатнашиб, жисмоний чиниқиш билан биргаликда маданий ҳордиқ ҳам олишди.
Қизғин кечган турнир қатнашчиларига эсдалик совғалари берилди. Умумий ҳисоб билан биринчиликни қўлга киритган Яшнобод тумани педагоглари 30 миллион сўм билан тақдирланди.
Диёра Равшанова
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0