Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 965.34-14.82

  • EUR

    14 525.07-81.5

  • RUB

    161.34-0.29

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 01:00

    +22 C

  • 02:00

    +21 C

  • 03:00

    +21 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +31 C

  • 10:00

    +33 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 17-May

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 01:00

    +22 C

  • 02:00

    +21 C

  • 03:00

    +21 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +19 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +22 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +31 C

  • 10:00

    +33 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +31 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +27 C

  • 22:00

    +25 C

  • 23:00

    +22 C

  • Shanba, 17

    +23 +20

  • Yakshanba, 18

    +21 +20

  • Dushanba, 19

    +19 +20

  • Seshanba, 20

    +17 +20

  • Chorshanba, 21

    +19 +20

  • Payshanba, 22

    +20 +20

  • Juma, 23

    +23 +20

  • Shanba, 24

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

"Энг камбағал президент": 14 йил қамоқда ўтирган, қасрлар ва қимматбаҳо машиналардан воз кечган сиёсатчи

Сиёсат
67 16:08 | 16.05.2025 16:08

13 май куни дунёдаги энг камбағал президент номини олган уругвайлик сиёсий арбоб Хосе Мухика вафот этди. Собиқ раҳбар саратон касаллиги билан курашиб келаётган, деярли 90 ёшни қаршилаган эди. Мухика давлат раҳбари сифатида фаолият юритганди турли имтиёзлар ва ҳашаматли турмуш тарзидан воз кечгани, оддий инсонлар каби умр кечиргани билан ёдда қолди. Одатда давлат раҳбарлари жуда яхши шароитларда, саройларда яшашади, уларга ўнлаб машиналар хизмат кўрсатади. Раҳбарлар ва давлат аппарати ходимлари учун ғазнадан яхшигина пул ажратилади. Албатта барча харажатлар солиқ тўловчилар — “ҳокимиятнинг ягона манбаи бўлган” халқ зиммасига тушади. Қуйида камтарликни ҳаёт тарзига айлантирган Хосе Мухика шахсияти билан танишамиз.


Хосе Мухика 1935 йилда Монтевидеода туғилган. Собиқ президент ҳаётнинг аччиқ-чучугини обдон татиб кўрган: жумладан Уругвайда диктатура ҳукм сурган ўтган асрнинг 70-80 йилларда турмада ҳам ўтирган. Мухика Куба инқилобидан илҳомланган қўзғолончи “Тупамарос” ҳаракати аъзоси бўлган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик вазири ва сенатор вазифасида ҳам фаолият юритган.


2010-2015 йилларда давлатни бошқарган Мухика 2014 йилда ўзи қамалган қамоқхонага боради ва у ерни кўздан кечиради.


“Қамоқхонадан туриб Въетнам уруши тугашини кутганман. Урушнинг тугаганини эшитиб, йиғлаб юборгандим” дея изоҳ беради собиқ давлат раҳбари.


Хосе Мухика президентлик даврида ҳашаматли қароргоҳларда истиқомат қилмаган. Унинг Монтевидео яқинида кичкинагина кулбаси бор эди. “Камбағал” президент шу ердан туриб давлатни бошқарган, сиёсат юргизган.


Давлат раҳбарининг уйига ҳавас қилиб бўлмасди, у жуда камтарона кийинар ва гўшт емасди. 12.500 доллар миқдорида маош олса, шунинг 90 фоизини хайрия қилиб юборар, ўзига минг доллардан ошиқ пул олиб қоларди. “Бу пуллар менинг эҳтиёжимни қоплайди” дерди у. Шунингдек, Мухика рафиқаси билан билан гуллар ўстириб, уларни сотиш билан ҳам шуғулланган.


Оддий уй, ферма, бир неча трактор ва 1500 доллар атрофидан турадиган, 1987 йилда ишлаб чиқарилган "Фольксваген-жук" — унинг бор бойлиги эди.


Хосе Мухиканинг сўзларига кўра, оддий ҳаёт тарзи унга қамоқда ўтказган вақтларида ёқиб қолган.


Picture background

“Камбағал президент”нинг даврида нималар ўзгарди?


Хосе Мухика фақат камтарона ҳаёти билангина эътиборни тортмаган. У бутун бошли давлатни 5 йил давомида бошқарди. Мухиканинг даврида Уругвай ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ижобий ўзгаришлар юз берди. Айни дамда Уругвай Жанубий Америкада анча-мунча ривож топган давлатлардан бири саналади. Бир кишига ялпи ички маҳсулот тахминан 19 минг доллардан ошиқроқдир. Албатта бунда Мухика сиёсатининг ҳам ҳиссаси бор.


Хосе Мухика — социал демократлар, коммунистлар каби кучларни ўзида бирлаштирган қанотдан чиққан президент саналади.


Маълумотларга кўра, Мухика даврида Уругвай аҳолиси ялпи миллий даромади 40 фоизга ўсди, қашшоқлар сони икки баробарга пасайди. Аҳолининг саводхонлик даражаси жаҳонда энг етакчи давлатлардан бирига айланди. Мухика бор кучи билан “ижтимоий давлат” тамойили асосида ишлашга ҳаракат қилди.


Picture background


“Мени дунёдаги энг камбағал президент дейишади, лекин мен ўзимни бундай ҳис қилмайман. Камбағаллар фақат дабдабада яшаш учун ишлайдиганлардир. Улар доимо кўпроқ ва кўпроқ нарсани хоҳлашади. Бу эркинлик масаласи”, дейди собиқ президент.


“Aгар сизда бой яшаш учун етарли нарсалар бўлмаса, бу нарсаларни қўлга киритиш учун бутун умр қул каби ишлашнинг маъноси йўқ”, дея таъкидлайди у.


Аммо Мухиканинг ҳамма ишлари одамларга тўлиқ ёққан деб бўлмайди. Уругвай мухолифатининг иддао қилишича, иқтисодий ўсишга қарамай мамлакатда таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ривожланмади, шунингдек, президент рейтинги 50 фоиздан пастга тушиб кетди. Шунингдек, Мухика даврида мариуханадан фойдаланиш қонунийлаштирилди. Ҳатто бу иши учун уни Нобель мукофотига ҳам тавсия этишди.


Унинг айтишича, “мариухана истеъмоли эмас, наркобизнеснинг ўзи энг катта муаммодир”.


Президентликдан кейинги ҳаёт


Хосе Мухика президентлик муддати ниҳоясига етганда нақ саксон ёшга кирганди. Шу сабабдан унинг кейинги сайловларда қатнашмаслиги аниқ эди. Сенатор сифатида сайлангач ҳам у ўз даромадларини хайрия қилишда давом этди. 2018 йилда эса, сенаторлик ваколати тугашига икки йил қолганда, нафақага чиқишини эълон қилиб, сиёсат оламини тарк этди. Нафақага чиққач, пулни ҳам рад этди ва уни хайрия учун йўналтирди.


Шундан кейин Мухика оммавий ахборот воситаларида деярли кўринмайди, кўпчилик унинг камтарона бошқарув даври ва ҳаёт тарзини эслайди, холос.


2024 йил Уругвайнинг собиқ раҳбари қизилўнгач саратонига чалинганини маълум қилган эди. Жорий йил январь ойи бошида у саратон касаллиги унинг жигарига ўтганини маълум қилди. Шундан сўнг Мухика касаллик билан курашишни тўхтатишга қарор қилганини тан олди.


Қизиқ фактлар


* Хосе Мухиканинг Volkswagen Beetle 1987 машинаси учун миллион доллар пул таклиф этишган. Аммо собиқ президент ногирон итини олиб юришни ўйлаб, бу савдодан воз кечган.


* 2013 йилда, президентлик курсисида ўтирган вақтда Мухика ноқулай аҳволда қолади: матбуот анжумани вақтида микрофон ёқилганини пайқамай Аргентина президенти бўлган Фернандес де Киршнер шаънига ножўя гап айтиб юборади (уни “кекса жодугар” деб атайди). Бу Уругвай ва Аргентина ўртасидаги дипломатик можарога сабаб бўлади.


* Уругвай собиқ президенти Венесуэла раҳбари Николас Мадурони ҳам хушламаган. Ҳатто ўз нутқларидан бирида Мадуро шаънига анчагина нордон гапларни гапириб юборади.


Иқтибос: “Мен ғорларга ёки сомондан ясалган кулбаларга қайтиш тарафдори эмасман. Шунчаки исрофгарчилик, кераксиз сарф-харажатлар, ўнлаб хизматкорни талаб қиладиган ҳашаматли уйларни тугатиш тарафдориман. Бунинг ҳаммаси нима учун? Бу жуда кўп. Сиз оддий яшашингиз, ҳамма учун ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган нарсалар учун маблағ ажратишингиз мумкин.


Сиёсатда “йўқолган” республика ғоясининг асл маъноси ҳам шундадир. Aгар биз монархларимиз, феодалларимиз билан давом етсак, хўжайинлари овга чиққанда мусиқа чалаётган вассаллардан фарқимиз қолмайди.. Биз ўрта асрлардаи каби қоламиз ...”.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид