Валюта UZS
  • USD

    12 892.9134.76

  • EUR

    14 512.266.98

  • RUB

    160.340.63

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 21-May

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +26 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 21

    +34 +20

  • Payshanba, 22

    +34 +20

  • Juma, 23

    +27 +20

  • Shanba, 24

    +29 +20

  • Yakshanba, 25

    +29 +20

  • Dushanba, 26

    +29 +20

  • Seshanba, 27

    +27 +20

  • Chorshanba, 28

    +30 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сирдарё вилоятининг туризм имкониятлари

Кейинги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда тизим равнақини кўзлаган 20 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди. Соҳа вакилларига қулайликлар, имтиёзлар яратилмоқда.
290 15:40 | 30.10.2024 15:40

Бугун айни жараёнларни Сирдарё вилояти мисолида таҳлил қилишга қарор қилдик.


– Вилоятда 185 та маданий мерос ва туризм объекти бўлиб, уларга жорий йилнинг ўтган даври ичида 335,5 минг нафар маҳаллий (ўсиш 1,2 баравар) ва 69,3 минг нафар хорижлик (ўсиш 1,7 баравар) сай­ё­ҳлар ташриф буюрди, – дей­ди Сирдарё вилояти туризм бош­қармаси бош мутахассиси Ўткир Умрзоқов. – Бу миқдор ошишига эса ҳудудда ўтказилган қатор фестиваль ва халқаро тадбирлар муҳим омил бўлди. Вилоятнинг асосий сайёҳлик маскани бўлган Кўҳна Ховос ва Ёғочли Сардоба туристик объектларига 20 минг нафар зиёратчи ташриф буюрди. Ҳозир вилоятда 51 та меҳмонхона, хостел ва оилавий меҳмон уйлари фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, мавжуд 26 та туроператор ва турагент томонидан 74 минг нафар маҳаллий аҳолининг юртимиз бўйлаб, 3,5 минг нафарининг хорижга саё­ҳати ташкиллаштирилган.



– Истиқболда-чи? Ўсиш суръатлари янги мақсадларга янада илҳомлантиради ахир, – деймиз суҳбатдошимизга.


– Албатта, барча ишлар режаларга мувофиқ кетмоқда, – дейди у. – Хусусан, 2024-2025 йилларда туризм ва унга турдош йўналишларда 207 миллиард 800 миллион сўмлик 17 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Натижада 263 та янги иш ўрни яратилади. Равон арена МЧЖ томонидан Сирдарё туманининг Камолот маҳалласидаги 6,3 гектар майдонда қиймати 14 миллиард сўмлик туризм мажмуаси қурилмоқда. Натижада 100 та иш ўрни яратилади. Шунингдек, Электроаппарат МЧЖ томонидан Қолғонсир давлат ўрмон-ов хўжалиги ҳудудида экотуризм маскани барпо этилмоқда. Йил охиригача сайёҳларни жойлаштириш воситалари яна 17 тага кўпаяди.


Мақола тайёрлаш жараёнида ҳудудда туризмнинг яна бир йўналиши тараққиёт сари юзланаётганига гувоҳ бўлдик. Бу – агротуризм. Масалан, Мирзаобод туманидаги Mirzachol Donald duk МЧЖ фаолияти бунга мисол.



– 2017 йилда 8 бош туя билан агротуризм йўналишида иш бошлаган эдик, – дейди корхона раҳбари Беҳруз Маҳкамов. – Маълумки, туя сути қандли диабет, жигар, ошқозон касалликларига даво бўлади ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Гўшти, жуни, ҳатто пешобигача инсонга фойда келтиради. Ҳозир 70 бош бир ўркачли туямиз бор. Уларнинг 12 таси сут беради. Ҳар куни ҳар бир туя уч маҳал соғилади.


Йил давомида шифо мақсадида – туя сути ичиш учун юртимиз, қўшни давлатлардан 1000 нафарга яқин киши келади. Ҳозир улар 20 ўринли жойлаштириш воситасида яшаб, шифо топишмоқда. Шу кунларда ўринлар сонини 5 тага кўпайтириш ҳаракатидамиз. Шунда яна 5 киши ишли бўлади.


Бугун вилоятда туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу эса, ўз навбатида, сирдарёликлар мазкур йўналишда тадбиркорлик фаолиятини бош­лашларига туртки бермоқда. Жумладан, Гулистон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида фаолият олиб бораётган Азизбек Юнусов ҳудудда балиқ овини оммалаштириш сайёҳлар оқимининг янада кўпайишига сабаб бўлади, деган фикрда.


– Ижтимоий тармоқларда Балиқ овлаш сирлари гуруҳ-каналини юритаман, – дейди у. – Facebookдаги гуруҳда 80 мингдан зиёд, Youtubeдаги каналда салкам 13 минг обуначимиз бор. Уларнинг фикри ва қўллаб-қувватлашидан англайманки, ов туризмига қизиқиш ниҳоятда катта. Уни равнақ топтириш туризмни ривожлантиришда қўл келади.


Дарҳақиқат, балиқ овининг инсон саломатлигига фойдали жиҳати, инсон руҳиятига у орқали келадиган ҳузур ва оромни таърифлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Ашаддий балиқ ови ва жонли табиат ихлосмандлари, миллиардерлару оддий фуқаролар завқ олиш мақсадида дунёдаги энг сербалиқ сув ҳавзаларини излаб юришади. Яқинда янгиерлик бир ҳаваскор ишқибоз маҳаллий сув ҳавзасидан қармоқда нақд 62 килоли балиқ овлади. Бу маҳаллий миқёсдаги оддий ҳолат. Борди-ю, хорижлик сайёҳ билан юз берса-чи? Овозаси оламга тарқалади. Бунинг ортидан қанча сайёҳ оқиб келади.


Умуман олганда, бугун Сирдарё вилоятида туризм жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда ишбилармонликнинг янги-янги йўналишлари пайдо бўлаётгани, одамларнинг шаҳду шиддати ошаётгани соҳа истиқболи янада порлоқ бўлишидан далолат беради.


Воҳид БОЙМУРОДОВ,


журналист


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид