Валюта UZS
  • USD

    12 190.5718.39

  • EUR

    14 303.20-53.89

  • RUB

    157.480.03

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 03-March

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Seshanba, 03

    +11 +20

  • Chorshanba, 04

    +6 +20

  • Payshanba, 05

    +7 +20

  • Juma, 06

    +11 +20

  • Shanba, 07

    +14 +20

  • Yakshanba, 08

    +15 +20

  • Dushanba, 09

    +19 +20

  • Seshanba, 10

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қўшработ ва Каттақўрғон туман ҳокимлари хизмат сафарига яқин қариндошларини жўнатгани тасдиғини топди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Қўшработ ва Каттақўрғон туманлари ҳокимлари яқин қариндошлари хориж сафарига туман ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан юборилгани ҳақида хабарлари тарқалган эди.
92 10:53 | 03.03.2026 10:53

Ушбу хабарлардан сўнг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Самарқанд вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хорижий хизмат сафарлари, улар бўйича маълумотларнинг очиқланиши ва белгиланган тартиб-таомилларга риоя этилиши ўрганилди.


Ўрганиш жараёнида вилоятнинг Қўшработ ва Каттақўрғон туман ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан хизмат сафарларига яқин қариндошлари, шунингдек, сафарга бевосита алоқадор бўлмаган ходимлар юборилганлиги ҳолатлари аниқланди.


Хусусан, Хитойда Марказий Осиё давлатларининг профессионал фермерлари учун ташкил этилган семинарга Қўшработ туман ҳокимининг ҳайдовчиси М.Т. ҳамда ҳокимнинг ўғли Д.Д.лар хизмат сафарига юборилган.


Бундан ташқари, Хитойда ташкил этилган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қайта ишлашни ташкил этиш” бўйича махсус ўқув курсларида Қўшработ туманидаги соҳага алоқадор ҳокимлик вакиллари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилганлиги кўрсатилиб, 32 нафар шахсдан иборат делегация таркиби тақдим этилган.


Рўйхатни ўрганиш давомида айрим делегация вакиллари, жумладан, туман ҳокимининг турмуш ўртоғи М.Ш., ҳокимлик бошқа мансабдор шахсининг яқин қариндоши Ч.Ҳ.лар рўйхатга асоссиз равишда киритилганлиги маълум бўлди.


Шунингдек, рўйхатдаги Н.Х. ва М.С.лар Қўшработ туманидаги 1-сон техникум ходимлари сифатида расмийлаштирилган бўлиб, аслида улар ушбу техникумда ишламаслиги аниқланди.


Қолаверса, Каттақўрғон туман ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва савдо шартномалари бўйича янги келишувларга эришиш мақсадида 2025-йилнинг 22-30-май кунлари Хитойга хизмат сафари ташкил этилиб, делегация таркибига сафар мақсадларига тўғридан-тўғри алоқадорлиги бўлмаган ҳокимлик ходими ҳам киритилган.


Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.


Шунингдек, Агентлик ушбу йўналишда ОАВ, журналистлар, блогерларнинг фаол позициясини қўллаб-қувватлайди ҳамда улар билан очиқ ва конструктив ҳамкорликка ҳар доим тайёр, дейилади агентлик хабарида.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид