Президент - Аҳолини уй-жойга бўлган талабини таъминлаш доимий диққат марказида
Сўнгги йилларда 56 та “Янги Ўзбекистон” массивининг инфратузилмаси учун 4 триллион 100 миллиард сўм маблағ берилди. Жорий йил ушбу мақсадларга яна 1 триллион 400 миллиард сўм ажратилмоқда.
Лекин 2025 йилда Тошкент вилоятида 2,1 мингта, Самарқандда 1,5 мингта, Фарғонада 1,3 мингта, Тошкент шаҳрида 1 мингта, Жиззахда 380 та хонадон фойдаланишга топширилмаган.
Соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар бу йил “Янги Ўзбекистон” массивларида 34 минг хонадонни қуриб битказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Қурилиши давом этаётган массивни кенгайтиришга ўша ҳудуддаги 85 фоиз квартирани эгасига топширганидан кейингина рухсат берилиши белгиланди.
Пойтахт ва Самарқанд тажрибалари асосида инвестиция компаниялари ташкил қилинди. Бу компаниялар 1 октябрдан бошлаб, кўп қаватли уйлар қуриш учун ерларни қурилишга рухсати, архитектура режалаштириш топшириғи ва дастлабки лойиҳаси билан бирга тайёр ҳолда аукционга чиқаради.
шунингдек, бу йил ҳудудларда 140 минг хонадонли кўп қаватли уйларни топшириш зарурлиги қайд этилди.
Бунда реновацияга алоҳида эътибор қаратиш муҳим экани таъкидланди. Чунки шаҳар ва шаҳарчалар энига кенгайиб борса, инфратузилмага харажат 4-5 карра ошади, мактаб, боғча, поликлиникага масофаси узаяди, минглаб гектар экин ери қисқаради.
Масалан, Самарқанд шаҳрининг темир йўл орти ҳудуди, Каттақўрғон шаҳри, Оқтош, Иштихон, Булунғур, Жума, Жомбой каби шаҳарчаларда “барак” типидаги уйлар кўп. Шу боис, эскирган уйлар ўрнида реновация асосида кўп қаватли уйлар қуриш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Умуман, бу йил реновация зоналарида камида 30 минг квартирали кўп қаватли уйларни фойдаланишга топшириш муҳимлиги қайд этилди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0