Валюта UZS
  • USD

    12 591.71-84.4

  • EUR

    14 821.70-153.86

  • RUB

    160.18-1.38

+35C

+35C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+35c

  • Hozir

    +35 C

  • 12:00

    +37 C

  • 13:00

    +39 C

  • 14:00

    +40 C

  • 15:00

    +41 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +41 C

  • 18:00

    +40 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 03-July

+35C

  • Hozir

    +35 C

  • 12:00

    +37 C

  • 13:00

    +39 C

  • 14:00

    +40 C

  • 15:00

    +41 C

  • 16:00

    +41 C

  • 17:00

    +41 C

  • 18:00

    +40 C

  • 19:00

    +37 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Payshanba, 03

    +35 +20

  • Juma, 04

    +39 +20

  • Shanba, 05

    +38 +20

  • Yakshanba, 06

    +33 +20

  • Dushanba, 07

    +34 +20

  • Seshanba, 08

    +32 +20

  • Chorshanba, 09

    +34 +20

  • Payshanba, 10

    +34 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Танловларнинг танлови ҳам адолат асосида бўлсин

216 11:40 | 02.07.2025 11:40

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори асосида педагоглар меҳнатини моддий рағбатлантириш, уларнинг ўқувчилар билан олиб бораётган фаолиятини тизимли баҳолаш ва устамалар ажратиш белгиланган. Ушбу қарор асосида ҳар йили ўқувчилар иштирок этган фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, мусобақалар ва бошқа тадбирлар асосида ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча устама тўланади.


Яқинда 2025-2026 ўқув йили учун тузилган танловлар рўйхати эълон қилинди. Бироқ мазкур рўйхатга республика миқёсида ташкил этилган, реал натижага эга баъзи муҳим танловларнинг киритилмагани жиддий эътироз ва саволларни туғдирмоқда. Хусусан, бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб китобхонлик маданиятини шакллантириш, ўқувчиларнинг бадиий тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилаётган «Ёш китобхон» танлови устама мезонлари рўйхатида умуман тилга олинмаган.


Ҳолбуки, ушбу танлов ҳар йили туман, вилоят ва респуб­лика босқичларида ўтказилиб, унда кўплаб ўқувчилар фаол қатнашади. Устозлар эса, уларнинг тайёргарлигига катта куч сарфлашади. Танлов ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланаётган бир пайтда, ўқитувчилар бу борадаги меҳнатлари учун бирор моддий ёки расмий эътирофга эга бўлмаяпти.


Устамалар белгиланадиган рўйхатда эса, аксинча, амалиётда деярли мавжуд бўлмаган ёки тор доирада ўтказиладиган «Камалак юлдузлари», «Камалак билимдонлари», «Балли, қизлар!», «Яшил чироқ» каби танловларнинг номлари келтирилган.


Эътиборли жиҳати шундаки, рўйхатга «Китоблар фестивали» деган, оммавий тарғибот ёки маданий-ташкилий тадбир сифатида ўтказиладиган бир тадбир ҳам киритилган. Бироқ у қатъий баҳолов мезонларига эга эмас, танлов шаклида ташкил этилмайди ва қатнашчиларнинг ютуғи рақобат асосида аниқланмайди. Бундай шароитда «Ёш китобхон» сингари қатъий мезон, ҳакамлар ­ҳайъати, босқичма-босқич саралаш тизимига эга танловни эътиборсиз қолдирилиб, унда фахрли ўринни олган ўқувчиларнинг устозлари устамага муносиб эмас, деган хулоса чиқарилмоқда.


Айтмоқчи бўлганимиз шуки, танловларнинг танлови ҳам адолат асосида бўлиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг сўз юритилган қарори ижросини мувофиқлаштираётган тегишли идоралар ҳар йили тақдим этиладиган рўйхатни аниқлашда очиқлик, шаффофлик ва амалий ҳақиқатга таянишлари лозим. Ўқувчининг китобхон бўлиши, маънавий юксалиши, бадиий тафаккури ривожланиши ўқитувчи меҳнатининг энг юқори чўққисидир. Агар айнан шу йўналишдаги фаолият эътиборга олинмаса, устама ҳақлар шаклий тусга айланади ва таълим тизимидаги асосий мақсад – сифатли билим бериш эмас, қоғозбоз­ликда пешқадамликка айланиши мумкин.


Хуршида НИШОНОВА,
Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти таянч докторанти


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид