Валюта UZS
  • USD

    12 456.2545.26

  • EUR

    14 461.71223.82

  • RUB

    158.36-0.02

+38C

+38C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+38c

  • Hozir

    +38 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-June

+38C

  • Hozir

    +38 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +38 C

  • 18:00

    +37 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +33 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +28 C

  • Chorshanba, 25

    +38 +20

  • Payshanba, 26

    +31 +20

  • Juma, 27

    +33 +20

  • Shanba, 28

    +34 +20

  • Yakshanba, 29

    +34 +20

  • Dushanba, 30

    +35 +20

  • Seshanba, 01

    +37 +20

  • Chorshanba, 02

    +38 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистонда уй-жой нархлари кескин ошиши кутилмоқдами: Қурилиш вазирлиги изоҳ берди

95 16:26 | 25.06.2025 16:26

Ижтимоий тармоқларда 1 июлдан бошлаб мамлакатда эскроу ҳисоб варақлари тизими жорий этилиши ва оқибатда уйларнинг нархи 20-30 фоизга ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Мутахассисларнинг айтишича, Россия тажрибасига кўра, эскроу тизими кўчмас мулкнинг нархларини анчагина кўтариб юборган экан. Тарқалган миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов билан боғландик.


– Эндиликда уй-жой сотиб олувчиларнинг пуллари кафолатли ҳимояланади, – дейди у. – Гап шундаки, “Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини янада тартибга солишга қаратилган аниқ механизмларни белгилаб берди. Бунда, аввало, улушли қурилиш иштирокчилари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уй-жойларни ва бошқа кўчмас мулк объектлари ҳамда ипотека кредити асосида сотиб олишнинг ишончли ва самарали имкониятлари яратилмоқда.


Энди қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома асосида амалга оширилади. Эътибор беринг, биринчи июлдан бошлаб қурувчилар ва мижозлар ўртасидаги улуш киритиш шартномалари мажбурий тартибда нотариусда тасдиқланиши ва кадастр рўйхатидан ўтказилиши шарт. Бунда шартнома кадастр органларида рўйхатдан ўтказилганда, улушдорда, яъни сотиб олувчида талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади.


Шу санадан эътиборан янги механизм – “эскроу” тизими жорий этилади. Бу тизим улушдор, яъни уй-жой сотиб олиш истагидаги харидорнинг ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоялаб, тўлов пуллари ишончли сақланишини кафолатлайди.


– Бу тизим қандай ишлайди?


– Эскроу тизими бу – қурувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотдининг янгича шакли. Энди битмаган уйдан квартира сотиб олмоқчи бўлган фуқаро ўз маблағларини тикиш орқали улушдорга айланади. Бунинг учун қурувчи, яъни девелопернинг ўзига эмас, банкка тўлов қилади. Улушдор тўлаган пуллар алоҳида эскроу ҳисобварақда йиғилади. Эътиборлиси, уй битмагунча қурувчи компания бу пуллардан фойдалана олмайди. Турар жойни эса ўз маблағлари ёки банк кредити асосида қуриб битказади.


Улушли шартнома орқали девелопер кўрсатилган уйни қуриб, ўз вақтида топшириш мажбуриятини олса, банк улушдорнинг пул маблағлари эскроу ҳисобварағида йиғилиши, хавфсиз сақланиши, шунингдек, уй-жой қурилишини лойиҳавий молиялаштиришни амалга оширади. Бу билан уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда уни эгасига етказиб беришни кафолатлайди.


Эскроу тизими доирасида “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида уй-жойлар қурилиши бўйича ягона шаффоф электрон платформа яратилиб, июл ойидан ишга туширилади. Девелоперлар уй-жойни шу платформага рўйхатга қўймасдан туриб аҳоли маблағларини улуш киритиш асосида жалб қилишига йўл қўйилмайди.


Мазкур тизим максимал даражада инсон омилидан чекланиб, барчаси интеграция асосида ишлаб чиқиляпти. Девелопер объектни платформага киритгач, банк томонидан уйни ўз вақтида қура олиш имкониятлари ўрганилади. Қурилиш жараёнида ҳам ишнинг бажарилиш графиги назорат қилиб борилади. Лойиҳавий молиялаштиришдан кўзланган мақсад ҳам шу.


Электрон платформада курувчи компания ва объект ҳақидаги барча маълумотлар, хусусан, объектнинг лойиҳа бўйича жойлашган аниқ манзили, қаватлари, кириш йўлаклари, қолаверса, компаниянинг лойиҳавий ҳужжатлари, ижобий экспертиза хулосаси, курилиш бошланадиган сана ва фойдаланишга топшириш муддати каби маълумотлар жамлаб борилади. Бу ахборотларни харидорларнинг ўзи ҳам платформадан кузатиб, курувчининг рухсатномаси мавжудлиги, унинг рейтинги ва олдинги лойиҳалари ҳақида билиб боришлари мумкин бўлади. Қурилиш жараёнларининг платформа орқали шаффоф кўриб борилиши уй-жой қурилиши бозоридаги инвестициялар хавфсизлиги, ишончли девелоперлар бозори шаклланишига хизмат қилади.


Шу ўринда таъкидлаш жоизки, шу асосда Республикада девелопер-қурувчиларнинг янги шаффоф рейтинг тизими шаклланади.


– Демак, бу тизим орқали харидорларнинг пуллари “куйиб” кетмайди...


– Албатта. “Эскроу” ҳисобварағида жамланган маблағлар ҳисобига кўпайиши натижасида девелопер ташкилотларига лойиҳавий молиялаштириш доирасида амалдаги ставкаларга нисбатан анча пастроқ ставкада маблағлар ажратилади, бу эса эскроу тизими жорий этилгач янги уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетади деган маълумотларни инкор этади.


Қурилиш битиб, харидор хонадонни қабул қилиб олгач, унинг банк ҳисобварағидаги пуллари девелопер ташкилотга йўналтирилади. Қурувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бу пул фуқарога тўлиқ миқдорда қайтариб берилади. Яъни, уй битмай қолса, харидор куйиб қолмайди, банкка қўйган пулларини муаммосиз қайтариб олади.


Фуқароларнинг уй-жой учун тўлаган пуллари ҳар томонлама ҳимояланади. Хусусан, юқоридаги фармон билан эскроу ҳисобварағига йўналтирилган пул маблағларини тўхтатиб қўйиш ёки ҳисобдан чиқариш ҳамда мажбурий ижрога қаратиш қаратиш таъқиқланган.


Яна бир асосий жиҳатларидан бири бу – харидорда талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келишидир.


Бунда ҳаридор шартномани белгиланган тартибда расмийлаштириб, кадастр органларида руйхатга олинганидан сўнг, фуқаро мазкур улушни ҳали уй битмай туриб, мулк сифатида хадя қилиши, сотиши ёки бошқа бир шахсга васият қилиб қолдириши мумкин.


Шундай қилиб, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб, улуш киритиш асосидаги қурилишларда қурувчи ва харидор ўртасидаги олди-бердининг шакли ва мазмуни ўзгаради. Мазкур тартиб йил охиригача ихтиёрий бўлади, 2026 йил 1 январдан эса қурилишда маблағларини жалб қилиш фақат эскроу ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Шу тарзда, янги қурилаётган уйларни белгиланган муддатларда эгаларига топшириш ва аҳоли тўлаган пулларининг музлаб қолмаслиги тўлиқ янги тизим назоратига ўтади.


Феруза РАҲИМОВА,


ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид