Валюта UZS
  • USD

    12 531.7875.53

  • EUR

    14 538.1276.41

  • RUB

    159.821.46

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-June

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 11:00

    +28 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +30 C

  • 14:00

    +31 C

  • 15:00

    +31 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 26

    +26 +20

  • Juma, 27

    +28 +20

  • Shanba, 28

    +29 +20

  • Yakshanba, 29

    +28 +20

  • Dushanba, 30

    +30 +20

  • Seshanba, 01

    +30 +20

  • Chorshanba, 02

    +34 +20

  • Payshanba, 03

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Пулли синфлар: қай йўлдан кетяпмиз ва дунёда бу масала қай тарзда ҳал қилинган?

Жамият
216 10:23 | 26.06.2025 10:23

Яқинда ижтимоий тармоқларда давлат умумтаълим мактабларида пулли синфлар ташкил этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, пойтахтдаги 50-умумтаълим мактабининг янги очиладиган тўртта 1-синфининг биттаси пулли бўлади. Ушбу синфда ўқувчиларга уч маҳал овқат берилади ва кечгача қўшимча машғулотлар ўтилади. Тижорий синфлар ҳудуди бўйича мактабда ўқиш ҳуқуқига мос тушмайдиган болалар учун мўлжалланган ва нархи 2 миллион 800 минг сўм этиб белгиланар экан.


Бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Эътирозларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдириш асноси пулли синф деб талқин этилаётган ҳолатлар аслида ўқувчиларга ўқув режа ва давлат таълим стандартларидан ташқари қўшимча билим бериш учун ташкил этиладиган таълим хизмати эканини таъкидлади.


Мутасаддиларнинг баён қилишича, ушбу тартиб ҳукуматнинг 2019 йил 22 апрелдаги 343-қарори билан тасдиқланган тегишли низом талаблари асосида, қолаверса, ота-оналар ташаббуси билан жорий этилмоқда. Ушбу ҳужжатга кўра (Низомнинг 2-банди), мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пулли таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади. Ўқувчилар пулли синфларга мажбурий тартибда жалб этилишига йўл қўйилмайди. Тушган маблағларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори ўқитувчиларга ҳақ тўлашга, қолгани мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.


Бир қарашда бу эзгу ташаббус ва хайрли ишдек кўринади. Мақсад ҳам бағоят ажойиб – билимли ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш. Фақат бу янгиликнинг лекини бор… Саволлар ҳам талайгина. Улардан осонликча кўз юмиб бўлмайди. Зеро, гап миллатнинг эртанги куни – болаларимизни камолот сари етаклайдиган буюк йўл ҳақида кетмоқда.



Тенгликка таҳдид ёхуд хатарли тенденция


Гарчи расмийлар ушбу ташаббусни мақсад пул ишлаш эмас, балки таълимни ривожлантириш деб хаспўшлаётган бўлишса-да, аслида ундай эмас. Чунки давлат мактабларида сифатли таълимга бундай йўл билан эришиб бўлмайди. Бу шунчаки ижтимоий адолатга қарши ҳодиса, холос. Давлат мактабларида тижорий синф бўлиши табақаланишдан ўзга нарса эмас!!! Соғлом ақл билан бу ишни қўллаб бўлмайди. Тижорий синф очиб, фақат уларда яхши таълим бериш, қолганларига ҳаминқадар муносабатда бўлишни ҳатто тасаввур этиш қийин.


Борди-ю, бу ташаббус, ростан ҳам, ота-оналардан чиқаётган бўлса, марҳамат, улар фарзандини бемалол хусусий ёки табиий, аниқ фанларга йўналтирилган, ихтисослаштирилган мактабларга берсин! Бизда бунақа таълим масканлари етарли. Қолаверса, барча вилоятларда, пойтахтда Президент мактаблари фаолият юритмоқда. Хоҳловчилар дилбандларини ана шу даргоҳларга олиб борсин! Ҳеч ким уларга тўсқинлик қилмайди. Лекин давлат мактабини тижорийлаштиришга ҳисса қўшмасин. Чунки бу яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.


Беш қўл баробар эмас. Ҳамманинг топиш-тутиши ҳар хил. Демак, мактабларда гўёки «таълим сифатини ошириш» баҳонасида алоҳида синфлар ташкил этилишибой ва кам таъминланган оилалар фарзандлари орасида чуқур жарлик ҳосил қилади. Хусусан, моддий шароити оғир оила фарзанди тенг имкониятдан маҳрум бўлади. Таъбир жоиз бўлса, унга «иккинчи сорт» сифатида қаралади. Чунки ўқитувчилар диққат-эътиборини асосан пулли синфларга қаратиши турган гап. Оқибатда бошқа синфларда билим сифати пасайиши хавфи юзага келади.


Умуман олганда, бу ташаббус Конституция ва бола ҳуқуқларига мутлақо зид ҳолат. Бинобарин, Бош қомусимизнинг 41-моддасида таълим тўғрисида шундай дейилган: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Давлат бепул умумий таълимни кафолатлайди. Мактаб иши давлат назорати остида».


Пулли синф жорий қилиш бўйича ташаббус билдираётганлар умумтаълим мактабларида бундай тажриба қонунга нечоғлиқ мос келиш ёки келмаслиги масаласини кўриб чиқишганми-йўқми? Ва бунга Конституцион суд қандай муносабат билдиради?



Хорижий тажриба «ўзбекча инновация» олдида хижолатда


Одатда мутасаддилар бирон-бир янгиликни амалиётга татбиқ этаркан, хорижий тажрибани дастак қилишади. Бунга кундалик ҳаётимизда кўп ва хўп гувоҳ бўламиз.


Хўш, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу тартибни ҳаётга жорий қилар экан, бошқа давлатлардаги ҳолатни нечоғлиқ ўрганди? Умуман, бу борада уларда вазият қандай?


Келинг, ушбу саволларга айрим давлатлар мисолида жавоб излаб кўрамиз. Интернет манбаларидаги маълумотлар ва хорижда муқим яшайдиган миллатдошларимизнинг гувоҳлигига кўра, бир қатор ривожланган давлатларда бундай тартиб мавжуд эмас.


Буюк Британияда давлат мактаблари мутлақо бепул. Бирорта пулли синф йўқ. «Академик мактаблар» ёки «грамматик мактаблар» каби ихтисослашган таълим масканлари бор. Уларга ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади. Уларда ҳам таълим бепул. Тўғри, «қўшимча маблағ йиғими» сўраши мумкин, бу ихтиёрий равишда амалга оширилади.


АҚШда давлат мактаблари федерал ва маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади ва тўлиқ бепул. Махсус (спорт, мусиқа ва санъатга йўналтирилган) мактаблар ҳам бепул. Ҳеч қандай ҳолда таълим учун синфларда пул тўлаш талаб этилмайди. Баъзи тўгараклар ёки спорт тўгараклари пулли бўлиши мумкин.


Германияда ҳам ҳукумат мактабларида пулли синфлар йўқ. Дарсликлар, баъзан тушлик ҳам ҳукумат томонидан қопланади. Муҳими, давлат таълим муассасаларида ижтимоий тенглик тамойилига қатъий риоя этилади.


Кунчиқар мамлакат – Японияда давлат мактаблари бепул, лекин дафтар, форма, тушлик ва бошқа зарур анжомлар учун ота-оналардан муайян тўловлар олинади. Ҳар бир болага тенг таълим бериш мақсадида пулли синфлар жорий қилинмаган.


Швецияда таълим бутунлай бепул. Ҳатто хусусий мактаблар давлатдан субсидия олади ва қонуний равишда тўлов талаб қилишга ҳақли эмас. Тўлов талаб қилиш ёки «яхши шарт-шароит» учун синфлар ташкил этиш қонунан тақиқланган.


Финляндия давлат мактабларида таълим, кундалик тушлик, мактаб автобуси ва мактаб анжомлари ҳам текин. Ҳатто хусусий мактаблар ҳам ўқувчилардан тўлов талаб қилмайди. Буни давлат тўлиқ ўз гарданига олган, яъни хусусий мактаблар бюджетдан субсидия олади. Таълим сиёсатида болаларни табақалаштириш қатъий тақиқланган. Бир мактабда икки хил – пулли ва бепул синф ташкил этиш қонунан таъқиқланган. Ҳар бир ўқувчи учун бир хил имконият ва ресурс тақдим этилиши давлат сиёсати даражасида таъминланган. Борди-ю, кимгадир ихтисослашган йўналишлар керак бўлса, бу давлат молиялаштирадиган махсус синфларда амалга оширилади. Масалан, мусиқа, санъат, спорт каби соҳаларга ихтисослаштирилган мактаблар бор ва улар ҳам тўлиқ бепул.


Умуман олганда, Финляндия таълим сиёсати қуйидаги қоидаларга асосланар экан: таълим умумий ҳуқуқ, сотиладиган хизмат эмас. Ҳар бир бола давлат кафолати остида бир хил сифатли таълим олиши шарт.Мактабларда тўлов ва синфларни фарқлаш – таълимдаги тенгликни бузади.


Хўш, хорижий тажриба соҳа масъуллари иддаосини тўлиқ инкор қиларкан, таълимни «таълим олиш ҳуқуқи»дан «таълим сотиб олиш имконияти»га айлантириш, мактабларда «элита синф» ва «оддий синф» вужудга келтириш кимга ва нима учун керак? Ҳали бу соҳада ривожланган давлатлардан ўтиб, мақтанадиган жиҳатимиз йўқ-ку! Бундан кўзланган мақсад ҳақиқатан ҳам, сифатли таълим тизими яратишми ёки кимларгадир мўмайгина даромад манбаи яратиш?



Нима қилмоқ керак?


Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ривожланган мамлакатлардаги давлат мактабларида пулли синфлар мавжуд эмас. Демак, уларда ижтимоий тенглик ва барча болалар учун бир хил имконият энг муҳим тамойиллардан бири ҳисобланади.


Тўғри, балки пулли синфлар вақтинча, яъни дастлабки йиллар сифатли таълим бериши мумкин, лекин бу жараён таълимдаги адолатни издан чиқариши, таълимни тижоратга айлантириши, ижтимоий мувозанатни бузиши, оқибатда халқ ишончини йўқотиши мумкин.


Давлат мактаблари хусусийлаштириш объекти эмас, балки барча болалар учун тенг имкониятлар манбаи бўлиши зарур. Ҳақиқатан ҳам, мақсад таълим сифатини яхшилаш бўлса, уни пулли синфлар билан эмас, аксинча, ислоҳот билан яхшилаш зарур. Ҳар бир синфни моддий жиҳатдан тенг таъминлаш жоиз. Ўқитувчиларнинг малакасини, шунингдек, уларнинг талаб даражасида сифатли таълим беришлари учун масъулиятини, қолаверса, ойлик маошини кўтаришга кўпроқ аҳамият қаратиш лозим. Зотан, таълим бу фақат билим бериш эмас, балки жамиятда адолат, имконият ва тараққиётни таъминлаш воситаси ҳамдир. Қисқаси, таълим соҳасига масъул раҳбарлар давлат мактабларида «ўзбекча инновация»га етти эмас, етмиш минг марта ўлчаб, кейин қўл уриши лозим! Акс ҳолда, таълим соҳасидаги ислоҳотлар чаппасига кетиши ҳеч гап эмас!



Ғуломжон АҲМАД



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4358 16:57 | 05.08.2023