+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Ўзсаноатқурилишбанк”: рақамли хизматлар орқали янги имкониятларни кенгайтирмоқда

51 23:37 | 22.07.2026 23:37

Бугунги кунда Ўзбекистонда банк тизими жадал ривожланмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банклар нафақат молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилот, балки инсонларнинг кундалик ҳаётини енгиллаштирадиган замонавий хизматлар марказига айланмоқда. Айниқса, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосидаги янги ечимлар аҳолига банк хизматларидан тез, қулай ва хавфсиз фойдаланиш имконини бермоқда.




Бугун “Ўзсаноатқурилишбанк: рақамли инновациялар ва замонавий банк хизматлари” мавзусидаги жонли матбуот анжуманида банкнинг 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Унда эришилган натижалар, янги банк маҳсулотлари ва мижозларга яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.





Матбуот анжуманида таъкидланишича, бугунги кунда “Ўзсаноатқурилишбанк” мамлакатдаги йирик банклардан бири сифатида ўз фаолиятини изчил кенгайтириб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида банк активлари 108,5 триллион сўмга, капитали эса 13 триллион сўмга етди. Соф фойда 1,1 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 37 фоизга ошди. Бу рақамлар банкнинг молиявий жиҳатдан барқарор эканини кўрсатади. Энг муҳими, бундай натижалар аҳолига янги хизматлар ва қулай кредит маҳсулотларини таклиф этиш имконини бермоқда.

Банк аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, кредит маҳсулотларини ҳам такомиллаштирмоқда. Эндиликда фуқаролар нафақат тайёр уй-жойни, балки янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан улуш асосида хонадон ҳам харид қилиши мумкин. Бунинг учун махсус ипотека дастурлари жорий этилган.

Кредитлар ҳудуд ва маҳсулот турига қараб 1,5 миллиард сўмгача, 20 йил муддатга ажратилади. Таълим кредитлари бўйича ҳам банкнинг бозордаги улуши ошиб бормоқда. Бу эса ёшларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Энг катта ўсиш эса автокредитлар йўналишида кузатилди. “ UzAuto Motors” билан ҳамкорликда йўлга қўйилган янги кредит маҳсулоти туфайли ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилга нисбатан тўққиз баробар ошди. Йилнинг дастлабки олти ойида қарийб 40 минг нафар фуқарога 2,5 триллион сўмлик кредит ажратилди.

Бугунги кунда кўпчилик банкка бормасдан туриб, барча тўловларини телефон орқали амалга оширмоқда. Бу борада “SQB Моbilе” иловаси тобора оммалашиб бормоқда. Ҳозирда иловадан 3,2 миллиондан ортиқ мижоз фойдаланмоқда. Йилнинг биринчи ярмида илова орқали қарийб 20 миллионта операция амалга оширилиб, тўловлар ҳажми 12 триллион сўмдан ошди. Шунингдек, онлайн микроқарз хизматларига талаб ҳам ортмоқда. Бугунги кунда кредит олиш учун банкка бориш шарт эмас, кўплаб хизматлардан мобил илова орқали фойдаланиш мумкин.

Матбуот анжуманида банкда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ишлари ҳам давом этаётгани қайд этилди. Банк мутахассисларининг айтишича, сунъий интеллект мижозларнинг эҳтиёжини тезроқ аниқлаш, уларга мос хизматларни таклиф қилиш ва янги маҳсулотларни қисқа муддатда яратишга ёрдам беради. Шу билан бирга, банк ходимлари ҳам янги технологиялар билан ишлашни ўрганмоқда. Бунда ахборот хавфсизлиги ва мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш асосий талаб сифатида сақланиб қолмоқда.

Рақамли хизматлар кенгайгани сари уларнинг хавфсизлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис “SQB Моbilе” иловасида фирибгарликнинг олдини олишга қаратилган янги ҳимоя тизимлари жорий этилмоқда. Бундан ташқари, “Premium Banking” хизматлари кенгайтирилмоқда, алоқа маркази фаолияти такомиллаштирилмоқда ва мижозларнинг мурожаатларини тезроқ кўриб чиқиш бўйича янги ечимлар амалиётга татбиқ этилмоқда.


Дилдора ДЎСМАТОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид