“12 баллик тизим”да жарима баллари кимларга татбиқ этилмайди?
Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига илова қилинган “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, айрим ҳолатлар ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан жарима баллари татбиқ этилмайди.
– Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддаси учинчи ва бешинчи қисмларида, 126-моддасида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-3-моддаларида, 128-4-моддаси иккинчи қисмида, 128-5, 128-6, 128-8, 128-9, 129, 130-моддаларида ва 137-моддаси биринчи қисмида кўрсатиб ўтилмаган йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир моддаларга;
– Ўзбекистонда вақтинча бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланиб ўтаётган чет эл транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига;
– Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро (давлатлараро, ҳукуматлараро) ташкилотлар ҳамда уларнинг ваколатхоналари, шунингдек, ушбу ваколатхоналар ва ташкилотларнинг ҳайдовчиларига (Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи шахслар, ушбу ташкилотларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлган ҳолатлар бундан мустасно).
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0