Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 875.0613.23

  • EUR

    13 406.80-90.4

  • RUB

    124.75-0.72

-8C

-8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-8c

  • Hozir

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 22-December

-8C

  • Hozir

    -8 C

  • 04:00

    -8 C

  • 05:00

    -8 C

  • 06:00

    -8 C

  • 07:00

    -8 C

  • 08:00

    -9 C

  • 09:00

    -8 C

  • 10:00

    -5 C

  • 11:00

    -1 C

  • 12:00

    -0 C

  • 13:00

    +0 C

  • 14:00

    +0 C

  • 15:00

    +1 C

  • 16:00

    +0 C

  • 17:00

    -0 C

  • 18:00

    -1 C

  • 19:00

    -2 C

  • 20:00

    -3 C

  • 21:00

    -5 C

  • 22:00

    -5 C

  • 23:00

    -6 C

  • Yakshanba, 22

    -6 +20

  • Dushanba, 23

    -5 +20

  • Seshanba, 24

    -3 +20

  • Chorshanba, 25

    -1 +20

  • Payshanba, 26

    1 +20

  • Juma, 27

    +0 +20

  • Shanba, 28

    +0 +20

  • Yakshanba, 29

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзиникини “тунаётган” ўзбегим...

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига!
Жамият
1624 09:49 | 12.09.2023 09:49

Одамлар эрталабдан яхши ният билан кўчага отланади. Ишга, ўқишга, тирикчилик ташвишида... Аммо манзилга етиб боргунча бу кайфият қайсидир маънода ўзгариб кетади. Айниқса, бугун пойтахт кўчаларида юриш анча мушкул. Йўл тартиб-қоидаларини кучайтириш мақсадида қўйилаётган ва хусусий “тадбиркорлар” ҳисобига кундан-кун кўпайиб бораётган кузатув камералари, радарлар туфайли пойтахт аҳолисининг эътирозлари ижтимоий тармоқларда тез-тез билдирилмоқда.


Ҳайдовчилардан, ўз яқинларимиздан ҳам бу жараёнларга муносабатларни эшитиб турибмиз. Тўғри, ҳукумат томонидан аҳолига фойда бўлиши, даромад олиши ва албатта йўлларда ҳавфсизлик чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида тадбиркорлар томонидан автомобиль йўлларида қоидабузарликларни фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш тартиби белгиланган.


Аммо бугун ана шу қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”лар инсофсизларча йўл четига қўйиб олган машинасида бошқаларни атайин қоида бузишга мажбур қилиб, камерага тушириб олишаётгани айтилмоқда. Натижада ҳайдовчилар асоссиз жарималарни тўлашга ёки буларни бекор қилдириш учун овораю сарсон бўлишга мажбур...


Пойтахт кўчаларидаги айрим чорраҳаларда ўнгга бурилишда ҳайдовчилар (асосан, курьерлар) деярли доим машиналарни чорраҳага жуда яқин жойга қўяди, бу эса бурилаётганларни биринчи чизиққа ўтиши учун узлуксиз чизиқни кесиб ўтишга мажбур қилади.


Баъзи кўчаларда тўхташ жойи нотўғри ташкил этилгани, яъни, тўхтаб турган машиналар орқага қараб чиқиб кетиши, бу эса қоидаларни бузмасдан чизиққа чиқишни қийинлаштириши сабабли жарималар ундирилишига асос бўлмоқда.
Хўш, нега одамлар атайин қилинган тузоққа тушиши, қўша-қўша жарималарни тўлаши керак? Ҳайдовчилар билан гаплашганимизда, шундоқ ҳам йўллар тирбанд, шаҳар ичида тезлик 60 га тушгандан буён бу тирбандлик авж олиб бораётгани, натижада вақт ва соғлигини йўқотишаётгани айтишди. Виждонини ҳам пулга алмашиб бораётган тадбиркорларнинг бу “найранг”лари эса дард устига чипқон бўлаётганини инкор қилиб бўлмайди, албатта.


– Шаҳарда тезлик шундоқ ҳам 60. Видео, фотокузатувлар эса кундан кун ортиб боряпти, – дейди пойтахтлик Дилшод Одилов. – Одамлар тасвирга тушмаслик учун эҳтиёткор бўлгани сари қоидаларни бузишга мажбур бўлаяпти. Тадбиркорлар кузатув камераларини истаган жойларига эмас, йўл белгилари бор ҳудудларга қўйишлари керак, аслида. Йўл четига нотўғри қўйилган айрим машиналар туфайли кўплаб аҳоли вакиллари асоссиз жарималар тўлашга мажбур бўлишяпти. Тўғри, буни бекор қилдириш мумкин, аммо унга кетадиган вақт, овогарчиликка кимнинг тоқати бор, дейсиз?... Мана шундай ноўрин тартибда жойлаштириб одамларни қоида бузишга мажбур қилаётганларнинг ўзларини жаримага тортиш керак, аслида.


Ҳар куни ижтимоий тармоқларда мана шундай йўл четида атайин қоидабузарлик содир этилиши учун қўйилган машиналар, камералар ҳақида кўплаб видеолар жойланяпти, одамлар бир-бирларини огоҳлантиришяпти. Наҳотки миллатимиз бир-бирини кўзига чўп солиш даражада тубанлашиб бораётган бўлса, деб ўйлаб қоласиз...


Ахир ҳамма ҳам уйига 4 та нон, бола-чақасига егулик олиб киргиси келади. Юқоридаги тадбиркорлар касрига эса уларнинг ризқидан узиб мана шундай ноҳақ жарималарни тўлашга мажбур бўлаётган минглаб оталар, ака-укаларимиз бор. Тўғри, асоссиз жарималарни бекор қилдириш тартиби бор. Аммо унинг оворагарчиликлари ҳам йўқ эмас. Вақт ва пул сарфлаб унинг орқасидан юргандан кўра, “бор-э”, деб жаримани тўлаб қўядиганлар қанча...


Исломда ҳам “бировнинг ҳақи”, “ҳалол ва харом луқма” деган тушунчалар бор. Наҳотки, ўзбек бўла туриб мана шу оддий исломий одоб-аҳлоқ қоидаларини тушунмаймиз... Қандай қилиб улар ўзгаларнинг норозиликлари ҳисобига топган пулларни оиласига олиб киради, унга луқма сотиб олиб фарзандларига қандай едиради?..


Бир қатор фаоллардан фуқароларнинг адолатсиз жарималар устидан шикоят қилишдаги оворагарчиликдан асраш мақсадида қайдномаларга онлайн шикоят бериш имкониятини яратиш, радар ўрнатилгани тўғрисидаги белгилар ёнида чекланган тезликни акс эттирувчи белгиларни ўрнатишни мажбурий қилиш таклиф этилмоқда.


Аҳоли билан суҳбатлашганимизда ҳам бу ҳақда мулоҳазалар билдирилди. Қолаверса, қоидабузарликларни тасвирга олаётганларнинг ўзлари тасвирга олиш чоғида йўл қоидаларини бузишаётгани, натижада ҳавф-хатарлар юзага келаётганини айтиб ўтишди. Улар ҳам қоидабузарлар билан бир хил тартибда жарима тўлашлари кераклигини таъкидлашмоқда.


Бир гуруҳ ҳайдовчилар эса айрим ҳудудларда ҳатто асоссиз равишда фоторадарга тушиб қолаётгани, жаримада эса қандай қоидабузарлик содир этилгани кўрсатилмаётгани тўғрисида баён этишди. Шу боис тадбиркорлар техник восситаларини белгилар қўйилган жойгагина ўрнатиши керакли ҳақидаги фикрлар ҳам асосли, назаримизда.
Айрим туманлардаги бундай вазиятлар бўйича ўрганишлар олиб борилаётгани ҳам қайд этилган. Аммо натижаси ҳали маълум эмас. Ўйлаймизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳам асоссиз жарималарни, қоидабузарликларни қасддан пайдо қилаётган “тадбиркорлар” фаолиятини назоратга олади ва жамоатчиликка бу ҳақда маълумотларни тақдим этади.


Гулруҳ ОДАШБОЕВА,
ishonch.uz


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2497 16:57 | 05.08.2023