Валюта UZS
  • USD

    12 129.0137.79

  • EUR

    13 968.98124.53

  • RUB

    147.99-1.17

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +18 C

  • 18:00

    +17 C

  • 19:00

    +15 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 18-March

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 11:00

    +14 C

  • 12:00

    +17 C

  • 13:00

    +18 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +18 C

  • 18:00

    +17 C

  • 19:00

    +15 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +13 C

  • 22:00

    +12 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 18

    +12 +20

  • Payshanba, 19

    +12 +20

  • Juma, 20

    +12 +20

  • Shanba, 21

    +14 +20

  • Yakshanba, 22

    +14 +20

  • Dushanba, 23

    +16 +20

  • Seshanba, 24

    +17 +20

  • Chorshanba, 25

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

17 миллиард сўм зарар кимнинг гарданига тушди?

Президентимиз 12 март куни кибержиноятлар ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ҳуқуқбузарлик­ларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Ҳодиса
126 23:09 | 17.03.2026 23:09

Қайд этилганидек, мамлакатимизда интернет тармоғи орқали ахборот тарқатиш ва маълумот излаш имкониятлари тобора кенгайиб бормоқда. Айни вақтда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошган бўлиб, улардан 14 миллиони ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмоқда. Шунинг­дек, интернет ва ижтимоий тармоқлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари кун сайин кўпаймоқда. Хусусан, сўнгги олти йилда юртимизда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар 48 бараварга ошган. Ўтган йили содир этилган фирибгарлик жиноятларининг 82 фоизи, ўғрилик жиноятларининг 76 фоизи кибермаконда юз берган. Улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган.


Тақдимотда айтилишича, ўтган даврда 3 та банк тизимидаги заифлик туфайли 3025 нафар мижозга жами 17 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган.


Тасаввур қиляпсизми, банк тизимидаги заифлик туфайли шунча киши пулидан айрилган. Бу банкларда ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик тизими етарли даражада ҳимояланмаганининг исботидир.


Хўш, 17 миллиард сўмлик моддий зарар кимнинг гарданига тушди? Марказий банк айбдор банкларга қандай чора кўрди? Мижозларга етказилган зарарлар қоплаб берилдими? Ахир юқорида тилга олинган ҳолатлар ортида 3025 нафар фуқаронинг йиллар мобайнида жамғарилган пули, ишончи ва молиявий хавфсизлиги турибди.


Тўғри, охирги пайтлар мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори молия тизими ҳам жадал рақамлаштирилмоқда. Чунончи, онлайн банк хизматлари, мобил иловалар ва плас­тик карталар орқали тўловлар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланди. Бу ўзгариш­лар қулайликлар яратиб, тезкорликни оширмоқда, вақтни тежаб, ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олмоқда. Аммо рақамли молия тизими янги хавфларни ҳам келтириб чиқармоқда.


Яқинда Марказий банк янги тартиб жорий қилди. Эндиликда пластик карталар орқали пул ўтказмаларини амалга оширишда операция мақсадини кўрсатиш керак. Ҳа, пул ўтказмаларида шаффофликни таъминлаш муҳим. Лекин банк тизимидаги асосий хавф шумиди, деган ҳақли савол туғилади. Аввало, Марказий банк мижозларга энг катта зарар етказаётган омиллар – киберҳужумлар, маълумотлар ўғриланиши, онлайн тўлов тизимдаги баъзи техник носозлик ва заифликлар ҳақида бош қотириши керак эмасми?!


Жаҳон тажрибасида молия регуляторлари банкларни фақат молиявий ҳисоботлар орқали эмас, балки технологик барқарорлик ва киберхавфсизлик даражаси бўйича ҳам қатъий назорат қилади. Бизда ҳам банк тизимини хавфдан ҳимоя қилиш учун халқаро киберхавфсизлик стандартлари мажбурий тартибда жорий этилиши жоиз. Шунингдек, банкларнинг ахборот тизимлари, маълумотлар муҳофазаси ва онлайн операциялар хавфсизлиги доимий мониторинг қилиниши лозим. Онлайн фирибгарлик схемаларига қарши марказлашган таҳлил ва тезкор жавоб тизими зарур.


Рақамли молия тизими фақат қулайликка эмас, балки ишончга ҳам таянади. Агар мижоз ўз маблағи хавфсизлигига ишонмаса, рақамли ислоҳотлар кутилган даражада самара бермайди. Шундай экан, Марказий банк олдидаги асосий вазифа маъмурий чекловларни кўпайтириш эмас, балки замонавий ва ишончли киберхавфсизлик инфратузилмасини яратишдир. Акс ҳолда, моддий зарарлар статистикаси янада ортиши, мижозлар ишончи сусайиши, охир-оқибат, банк тизими барқарорлигига путур етиши ҳеч гап эмас.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


«ISHONCH»




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 3697 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса