Валюта UZS
  • USD

    12 192.0613.21

  • EUR

    13 996.48-56.7

  • RUB

    143.00-3.54

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 24-March

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +22 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +23 C

  • 17:00

    +22 C

  • 18:00

    +21 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Seshanba, 24

    +20 +20

  • Chorshanba, 25

    +22 +20

  • Payshanba, 26

    +23 +20

  • Juma, 27

    +26 +20

  • Shanba, 28

    +26 +20

  • Yakshanba, 29

    +20 +20

  • Dushanba, 30

    +21 +20

  • Seshanba, 31

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Байрамда осмон бўлган нархлар: киракашлар ростдан инсофсизми?..

Киракашлар мавзусида гапирар эканмиз, бошқа транспортларнинг қимматлигига тўхталмасак бўлмайди. Масалан, поездни олайлик. Сўнгги йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” нархлари ҳар йили узлуксиз ошириб бормоқда.
52 14:20 | 24.03.2026 14:20

Киракашлар мавзусида гапирар эканмиз, бошқа транспортларнинг қимматлигига тўхталмасак бўлмайди. Масалан, поездни олайлик. Сўнгги йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” нархлари ҳар йили узлуксиз ошириб бормоқда. Масалан, 2026 йил 1 февралдан нархлар ошди. Унга кўра, “Афросиёб” поездида Тошкентдан Самарқандга энг арзон билет нархи 311 минг сўмни ташкил этади. Шундай билет Қаршига 429 минг сўм, Бухорога эса 509 минг сўмни ташкил этади. Маълумот учун, 2022 йилда Бухорога билет қиймати 103 минг сўмни ташкил этган. Тўрт йилда беш баробар ўсиш!


Маълумки, Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан Ўзбекистонда кетма-кет 4 кунлик дам олиш эълон қилинди. Бу олисда ишлайдиган ва ўқийдиганлар (айниқса Тошкентда) учун уйга бориш ва байрамни яқин одамлари орасида кутиш учун ажойиб имконият. Аммо бир муаммо бор: вилоятлараро қатновчи такси нархлари 2 баробаргача ошиб кетди. Бу эса кўпчиликни, айниқса талабаларни ноқулай ҳолатда қолдирди. Бироқ, таксистларни танқид қилишдан аввал танганинг иккинчи томонига қарашни ҳам лозим топдик. Хусусан, ҳайдовчилар, байрам кунларидаги баланд нархлардан катта фойда кўрмайдилар, миллионер бўлиб кетмасликлари ҳам аниқ. Қуйида фикримизни тушунтирамиз.


Албатта, киракашларни танқид қилиб, улардан инсофсиз ва очкўз кимса картинасини ясашдан осони йўқ. Бироқ вазиятга чуқурроқ қаралса, мазкур вазиятдан ҳаттоки уларнинг ўзи ҳам ютмайди.


Биринчидан масалан, Тошкент-водий ёки Тошкент-воҳа йўналишларини кўриб чиқайлик. 19-20 март кунлари ушбу йўналишларда йўлкира нархи 2-3 баробар кўтарилгани аниқ. Лекин эътибор беринг, фақат бир томонга, яъни пойтахтдан вилоятга. Вилоятдан пойтахтга эса ҳайдовчи деярли бўш машина билан кириб келади. Яъни умумий фойда ҳеч қанча ўзгармайди. Ҳайит ёки бошқа катта байрам арафасида ким оммавий Тошкентга келади, дейсиз? Бир-иккита шошилинч иши бор одамларни айтмаса, ҳеч ким. Байрамлар тугаб, ҳамма пойтахтга қараб интилганда ҳам худди шу манзара кузатилади, яъни ҳамма Тошкентга қараб йўлга чиқади, киракашлар эса яна бўш машина билан ортга қайтишга мажбур, ёки одам топишга жуда қийналади.


Иккинчидан, сўнгги 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси жуда катта тезликда ўсди. Шу билан бирга, жуда катта миқдорда ишга лаёқатли аҳоли вужудга келди. Уларнинг кўпида хусусий машина бор. Яъни йўллар аввалгидек эркин ва қулай эмас. Аввал кузатилмаган тирбандликлар, ноқулайликлар пайдо бўлди. Масалан, аввал Тошкентдан Самарқандга 3-4 соатда кириб борган киши, ҳозир камида 5-6 соат вақт сарфламоқда. Радар ёки камераларни, айтмаса ҳам бўлади. Сизу-биз ёзғираётган байрам кунларида марказий йўлларда жуда катта тирбандликлар кузатилади. Одатда 5 соат кетадиган йўлда салкам 9 соатлаб юрилади. Ҳайдовчи икки баробар вақт ва куч йўқотади. Пуллик йўллар эса ҳали ишга туширилгани йўқ. Буниям ҳисобга олиш лозим.


Яна йил сайин ошиб бораётган жарималар ҳам муҳим омилга айланди. Ўзбекистонда жарималар энг кам иш ҳақига боғлаб қўйилган. Агар ойликлар ошиши борасида қарор чиқса, шунга монанд жарималар ҳам қимматлайди (эътибор беринг, ҳайдовчилар ойлик маошга эмас, кунлик даромадга ишлайди, яъни улар учун бу жараён фақат зарарга ишлайди, холос). Масалан, 2025 йил 1 августдан ойлик маошлар ошиши белгиланган бўлса, БҲМ миқдори 375 минг сўмдан, 410 минг сўмга қимматлади. Мисол учун, ҳужжатсиз юрганлик учун жарима 412 минг, маст ҳолатда автомобил бошқариш жаримаси эса 10,3 млн сўмгача етди (уч йил автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолатда). Албатта, қоидабузарликларни оқламоқчи эмасмиз, аммо бу ҳам танганинг бир томони саналади.


Тошкент-Қашқадарё йўналишида қатновчи бир такси укамизнинг сўзига кўра, байрамларда нархнинг кескин ошиши ҳайдовчилар учун нафақат фойда эмас, балки зарар ҳамдир. “Бизга ҳар доим бир хил нарх, икки томонга ҳам йўловчи бўлгани яхши. Масалан, Қашқадарёдан Тошкентга бўш бориб, у ерда сизни нима кутаётганини билмайсиз. Байрам кунлари катта босим, тирбандлик ва бошқа муаммолар бўлади, оила даврасидан узоқда, тирикчилик дардида юрамиз”, дейди у.


Ёқилғи масаласини ҳам инобатга олмасак хато бўлади. Афсуски, метан газ ва заправкалар масаласи йилдан йилга оғирлашиб бормоқда. Ўзбекистонда бензинда узоқ йўлларга қатнаш иқтисодий жиҳатдан деярли фойда келтирмайди. Шу сабабдан деярли барча метан заправкаларга мурожаат қилишга мажбур. Эътибор беринг: бу йил ҳатто март ойининг ўртасига келиб ҳам заправкалар ёпиқ бўлди, ёки нотўлиқ ишлади. Энергетика вазирлиги баёнотига кўра, заправкалар фақат Наврўз арафасига келибгина тўлиқ ишлай бошлади. Ҳайдовчилар орасида эса метан ололмай, бензин ишлатиш ҳолатлари ҳам кўп бўлди. Қиммат ёқилғи ишлатган ҳайдовчидан арзон хизмат кутиб бўлмаслиги эса кундек аён.


Асосий омиллардан бири, таксистларнинг иқтисодий ҳолати. Агар реал ҳисоб–китоб қилсак, оддий таксист бир кунда кўпи билан 300-400 минг сўм даромад қилиши мумкин (катта жаримага тушмаса, автомобили бузилмаса ва бошқа фавқулодда ҳолатлар кузатилмаса). Бу пулга нари борса битта оиланинг қозони қайнаши мумкин, катта нарса орттирмайди. Яъни ҳайдовчи нархлар осмонга чиққан шароитда ҳам бойиб кета олмайди. Одатий шароитда унинг даромади ўртача тирикчилик учун етади холос.


Киракашлар мавзусида гапирар эканмиз, бошқа транспортларнинг қимматлигига тўхталмасак бўлмайди. Масалан, поездни олайлик. Сўнгги йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” нархлари ҳар йили узлуксиз ошириб бормоқда. Масалан, 2026 йил 1 февралдан нархлар ошди. Унга кўра, “Афросиёб” поездида Тошкентдан Самарқандга энг арзон билет нархи 311 минг сўмни ташкил этади. Шундай билет Қаршига 429 минг сўм, Бухорога эса 509 минг сўмни ташкил этади. Маълумот учун, 2022 йилда Бухорога билет қиймати 103 минг сўмни ташкил этган. Тўрт йилда беш баробар ўсиш!


Ҳаво транспорти масаласи ҳам шундай. Биринчидан вилоятларда самолёт билети бўйича танлов кам. Уларнинг нархи ҳам поезд билан тенглашиб қолади. Демак, бундай вазиятда энг арзон ва қулай транспорт такси бўлиб қолаверади. Темирйўл ва ҳаво транспорти ҳамёнбоп ва қулай бўлмасдан туриб, таксилар нархида мўътадиллик ва барқарорликни кутиш хато бўлади.


Хўш, вазиятни бир қадар юмшатиш учун нима ишларни амалга оширса бўлади? Бизнингча, темирйўл ва авиакомпаниялар вазиятдан унумли фойдаланиши керак. Бугунги бозор иқтисодиётида улар йўловчиларга жозибали таклиф билан чиқиши лозим. Агар таклиф кўпайса, таксиларга ҳам юклама камаяди ва вазият нормаллашади. Яқинда Шаҳрисабзга Афросиёб поезди ҳафтада уч марта қатнаши бўйича маълумот берилди. Мана шу каби янгиликларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ. Байрамларда талабаларга қўрқмасдан катта чегирмалар беравериш керак. Чунки, талабалар катта сони мижозлар саналади.


Яна бир ечим, бугун кўпчиликда хусусий автомобиллар бор. Улар баъзан ёлғиз ёки 1-2 киши билан вилоятга йўл олиши мумкин. Шундай вазиятда қўшимча одам олиш ҳам бошқаларга, ҳам ўша одамнинг ўзининг чўнтагига фойда. Халқ тилида бу “попути” дейилади. Агар бир муаммони ечишга астойдил бел боғласак, уни албатта ҳал қилиш имкони бўлади. Сиз нима дейсиз?


Аброр Зоҳидов
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид