"Декрет" "декретга" уланса ҳам пул тўланадими?
Савол: Ходим бир фарзандли бўлиб, туғруқ таътилига чиқса ва яна иккинчи фарзандини ҳам уласа, ишламай туриб ҳам туғруқ таътили оладими?
Саволга ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов жавоб беради.
Жавоб: Ҳа, "декрет" пули берилади. Фарзандлар сонига ҳам ҳеч қандай чеклов йўқ. "Декрет"ни "декретга" уласа ҳам такрорий ҳомиладорлик учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси умумий асосда берилаверади. Яъни ходим 1-фарзанди учун “декрет”га чиқиб, сўнг бола парвариш таътили давомида 2, 3-ларини ҳам улаб юборса уларга ҳам “декрет” тўланаверади.
Ҳуқуқий асосига тўхталаман. “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 29-бандига кўра, бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътилда бўлган аёлларнинг такрорий ҳомиладорлиги учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси умумий асосда берилади.
Ҳисоб-китоб қандай қилинади?
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади. Нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.
Ходим узрли сабабларга кўра иш ҳақига эгабўлмаган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақидан нафақа ҳисоблаб чиқарилиши лозим бўлган ҳолларда нафақа тариф ставкаси (лавозим маоши) ва мукофотларнинг ўртача ойлик суммасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилиши лозим. Бунда тариф ставкаси ёки энг кам иш ҳақи коеффициенти ва устамалар белгиланган жойларда ишлаганлик учун бериладиган устамаларни ҳисобга олган ҳолда асос қилиб олинади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0