Иноятхон хола 60 ёшда туғилганлик ҳақида гувоҳнома олди
Адлия вазирлиги томонидан “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Акция доирасида кўпгина фуқароларнинг ҳужжатлари расмийлаштириб берилмоқда. Жумладан, Избоскан туманида яшовчи Иноятхон холанинг ҳам туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқ эди. Хола ёшлигидан Асака туманидаги ногиронлиги бўлган болалар мактаб интернатида ҳамда 1993 йилдан “Мурувват” интернат уйида яшаган.
Избоскан тумани адлия бўлими томонидан Иноятхон холанинг туғилганлик факти суд идоралари орқали тасдиқланиб, уларга ФҲДЁ бўлими туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириб берди.
Эндиликда, туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0