Кадастр агентлиги аҳолига муҳим мурожаат билан чиқди
Сўнгги вақтларда ўзини собиқ ёки амалдаги кадастр ходими сифатида таништириб, “ер олиб бераман”, “ер майдони тоифасини ўзгартириб бераман” деб ваъда бераётган ва аҳолини фирибгарлик йўли билан пул тўлашга ундаётган шахслар кўпаймоқда.
Шу муносабат билан Кадастр агентлиги мазкур ҳолат юзасидан жамоатчиликка мурожаат билан чиқди.
Қатъий равишда маълум қиламизки, нафақат ҳудудий бошқарма ва тизим ташкилотлари ҳатто, Кадастр агентлиги раҳбариятида ҳам бундай ваколат йўқ. Ушбу жараённи ҳеч бир шахс ёки муассаса “пул эвазига” бажара олмаслиги, қонун билан қатъий тартибга солинганини алоҳида таъкидлаймиз.
1. Уй-жой қуриш ва тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари онлайн ауцион орқали очиқ савдога қўйилади;
2. Ернинг тоифасини ўзгартириш фақат ва фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти рухсати билан амалга оширилади.
Эслатма: Ер тоифаси ўзгартирилган тақдирда ҳам ушбу ер давлат захирасига олинади ва қайта реализация қилинади.
Қолаверса, шундай шубҳали таклифлар бўлганда Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади мурожаатда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0