“Китобхонлик ҳафталиги” бошланди
Мамлакатимизда китобхонликни янада оммалаштириш, бу борада нашриёт ва матбаа корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, молиявий имкониятларини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўтказиб келинаётган “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари ана шу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бугун пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида мазкур анжуманнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Мутасаддилар юртимизда китобхонлик масаласи ҳамиша эътиборда экани, бу борадаги самарали чора-тадбирлар хусусида айтиб ўтишди.
Тадбирда “Туркий адабиёт дурдоналари” асарлар мажмуаси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги масканларга тақдим этилди.
Таъкидландики, ҳафта давомида республика бўйича мингдан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, китоб-савдо ярмаркалари бўлиб ўтади. Ноширлар ва муаллифларнинг болалар ва ўсмирлар билан учрашувлари ташкил этилади. “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида бўлиб ўтадиган анъанавий V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” қизиқарли ва фойдали таассуротларга бой бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0