Меҳнат хавфсизлигига фақат жисмоний хатар эмас, зўриқиш ва ҳиссий босим ҳам киради
Қуйидаги оддий, лекин самарали тавсиялар сизга ёрдам беради: Бир вақтнинг ўзида ҳамма ишни бажаришга уринманг. Ҳаддан ташқари юклама — психологик хавф омили.
Режа асосида ишланг. Ноаниқлик ва тартибсизлик стресснинг асосий манбаи ҳисобланади. Дарҳол ҳал бўлмайдиган муаммони қабул қилинг. Уни вақтида ҳал қилиш мумкинлигига ўзингизни ишонтириш руҳий босимни камайтиради.
Мунтазам танаффус қилинг. Ҳар соатда 5–10 дақиқа ҳаракат ва экранлардан узоқлашиш иш унумдорлигини оширади. Савол бериш ва ёрдам сўрашдан тортинманг.
Ахборот етишмаслиги — яширин стресс манбаи. Соғлиқни устувор қўйинг. Чарчаган ва энергиясиз ходим психо-ижтимоий хавфларга кўпроқ мойил бўлади. Уйқу, соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик — стресснинг олдини олишнинг энг самарали чораларидан.
Муҳим вазифаларни куннинг биринчи ярмида бажаринг. Бу руҳий юкни тенг тақсимлашга ёрдам беради. Очиқ ва маданиятли мулоқот қилинг. Раҳбар ёки жамоа билан нотўғри тушунишлар стрессни кучайтиради.
Фикрингизни ахлоқий доирада билдиринг. Бу ички зўриқишни камайтиради. Ҳар бир ҳолатга ҳаддан ташқари жиддий ёндашманг. Ижобий фикр ва кулги психологик барқарорликни мустаҳкамлайди.
Ишни иш жойида қолдиришга одатланинг. Ишдан кейинги дам олиш, яқинлар, хобби ва табиат — миянинг табиий тикланиш механизми.
Хулоса: Руҳий жиҳатдан барқарор ходим — кам хато, кам бахтсиз ҳодиса ва барқарор иш муҳити дегани.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0