Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+37c

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 05-June

+37C

  • Hozir

    +37 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +31 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 05

    +37 +20

  • Juma, 06

    +26 +20

  • Shanba, 07

    +29 +20

  • Yakshanba, 08

    +33 +20

  • Dushanba, 09

    +31 +20

  • Seshanba, 10

    +31 +20

  • Chorshanba, 11

    +34 +20

  • Payshanba, 12

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси талабалари катта саҳнада

291 19:30 | 03.06.2025 19:30

Театр – ибратхона, деган эди улуғ жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий. Санъат фақат кўнгилочар мавзуларни кўтариши керак эмас, у инсонни уйғотиши, огоҳлантириши ҳам даркор. Бугун замон жадидларига муҳтожмиз, уларнинг давомчиларига ҳам.


Яқинда Ўзбекистон касаба уюшмалари саройида Касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси талабалари томонидан тайёрланган «Ёруғ юлдузлар» спектакли намойиш этилди. Миллат ойдинлари меросини ўрганиш ва унинг аҳамиятини янада кенгроқ очиб беришни кўзлаган композицион чиқиш кўплаб томошабинларни таъсирлантириб юборди. Олқишлар, эътирофлар ёш ижрочилар меҳнати, маҳоратининг баҳоси бўлди.


– Мазкур спектаклни саҳналаштиришни санъатга қизиқувчи талабаларимиз билан ҳаваскорлик ортидан бошлагандик, – дейди Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясидаги “АTSO_art” талабалар театр студияси раҳбари Навбаҳор Эшпўлатова. – Аммо катта саҳналаргача чиқиш хаёлимизга келмаганди. Муқимий номидаги театр репертуаридан жой олган ушбу саҳна асарини ёшларга тарбиявий аҳамияти катталиги учун танлаган эдик. Қарангки, у талабаларимизга муваффақият келтирди. Сабаби, санъатга ҳавасманд ўғил-қизларимизнинг берилиб ижро этган роллари кўпчиликка маъқул келиб, Касаба уюшмалари саройида ҳам катта аудитория учун намойиш этиш борасида таклиф бўлди.


Спектакль ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бир қаторда, узоқ ўтмишга, жадид боболаримиз меросига қизиқтиради. Саҳнада саккиз буюк жадид боболаримизнинг оғир дамлари, ҳурлик йўлидаги машаққатли ҳаётлари акс этган. Саҳна асари моҳиятан учинчи реннасанс қадамлари ҳақида ҳам сўз очади.


Намойиш давомида томошабин ўхшаш қиёфаларни, актёрлик маҳорати ва нутқ маданияти ҳамда ҳақиқий тарсакиларнинг гувоҳига айланди. Натижада яхлит композиция табиийлиги билан томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.


Талабалар ижодий жамоаси томошабинлар эътиборидан руҳланиб, янги асарларга қўл уришни режалаштирмоқда.


Зебо Намозова
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид