Валюта UZS
  • USD

    12 831.81-25.54

  • EUR

    14 606.45-66.36

  • RUB

    163.750.3

+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+22c

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 06-June

+22C

  • Hozir

    +22 C

  • 03:00

    +22 C

  • 04:00

    +21 C

  • 05:00

    +21 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +26 C

  • 09:00

    +28 C

  • 10:00

    +29 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +29 C

  • 13:00

    +29 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +27 C

  • 18:00

    +26 C

  • 19:00

    +25 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 06

    +22 +20

  • Shanba, 07

    +20 +20

  • Yakshanba, 08

    +19 +20

  • Dushanba, 09

    +22 +20

  • Seshanba, 10

    +20 +20

  • Chorshanba, 11

    +21 +20

  • Payshanba, 12

    +21 +20

  • Juma, 13

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ёз – саёҳат ва сайр мавсуми

Ёз фасли нафақат таътиллар, балки дам олиш учун ҳам энг қўл келадиган вақт ҳисобланади. Шаҳар ҳаётидан чарчаган инсон табиат бағрига ошиқади. Айримлар тоғларга, бошқалар эса сув бўйига отланади. Кўп ҳолларда саёҳатчиларни “қайси йўналишни танлаш керак?” деган савол ўйлантиради.
Жамият
339 10:22 | 04.06.2025 10:22

Биз сиз учун сўлимлиги, табиийлиги ва дам олиш имкониятлари билан ажралиб турувчи 7 та ёзги масканни тавсия этамиз.


Чорвоқ — Тошкент яқинидаги “денгиз”


Манзил: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани


Чорвоқ сув омбори нафақат пойтахтликлар, балки республика бўйлаб сайёҳлар учун ҳам энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Ҳар йили ёзда бу ерга минглаб одамлар оқиб келади.


Бу ердаги сув спорти турлари — гидроцикл, катамаран, байдарка, параплан каби машғулотлар нафақат ҳаяжон, балки саломатлик учун ҳам фойдали.


Айдаркўл кўли


Манзил: Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудида


Айдаркўлни “қумлар орасидаги феруза дарё” деб номлашади. Бу ерлар ҳатто кўпни кўрган, дунёнинг қатор гўзалликлари ва ноёб табиат ҳодисаларидан бохабар инсонларни ҳам ҳайратга солиши ҳеч гап эмас. У саҳро ва даштлардан чарчаган саёҳатчиларни ўзига чорлайди.


Айдар-Арнасой сув тизимига келиб, аввалига чексиз завқланасиз. Бир тарафдан Қизилқум, бошқасидан кўм-кўк кенг кўл бўлиб, унинг ортидан тоғ тизмалари кўриниб туради. Авваллари бу ерда шўр ер бўлган. Кейинчалик тоғ ариқчалари ва жилғалари орқали кўллар пайдо бўлган. Энди Чордарё сув омборининг сувлари билан бирга улар бир йирик сув ҳавзасига, яъни Айдаркўлга айланган.


Бу ерда дам олишнинг бир нечта варианти мавжуд: чодирларда яшаш, сайр қилиш, балиқ овлаш ёки шунчаки қуёшда тобланиш. Тунда эса гулҳан ёқиб, юлдузлар остида суҳбат қуриш — бу ёз фасли учун севимли анъанага айланади.


Центоб — тоғ этагидаги сокин қишлоқ


Манзил: Навоий вилояти, Нурота тумани


Центоб қишлоғи — табиат севувчилар учун “махфий гўша”дир. Нурота тоғлари етакларида жойлашган бу масканда ҳаёт шошилмайди.


Бу ердаги қадимий уйлар, тор эшиклар, паст шифтлар ва махаллий аҳолининг самимияти меҳмонларни ўзига ром қилади. Ҳеч қандай тўсиқларсиз табиат бағрида суҳбатлашиш, маҳаллий овқатлардан татиб кўриш ва тиниқ ҳавода дам олиш — ҳақиқий ором манбаи.


Сангардак шаршараси


Манзил: Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани


Сангардак шаршараси Сариосиё тумани ҳудудида, Денов шаҳридан 30 км. ва Термиз шаҳридан 205 км. узоқликда жойлашган. Сариосиё тумани, ўзининг ички субтропик иқлими билан машҳур бўлиб, ушбу иқлим, ҳудудда ўзига хос бетакрор микроиқлим яратади. Бу жойлардаги адирлар ва тепаликлар ям-яшил ўсимликлар билан қопланган. Туман ҳудуди бўйлаб Ҳисор тоғ тизмаси чўзилган бўлиб, ундан Сурхондарё, Тўпалангдарё, Обизаранг ва бошқа тоғ дарёлари оқиб тушади.


Бу эрдаги энг манзарали жойларда турли хил ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакилларини учратиш мумкин.


Маҳаллий аҳоли орасида табиатнинг ушбу диққатга сазовор жойи ҳақида кўп афсона ва ҳикоялар юради. Айтишларича, бу шаршарани кўриш учун қадимги юнонлар, араблар ва бутун Мовороуннаҳрнинг ҳукмдорлари бу ерга келишган. Сангардак дарасидан кириб келаверишда, шаршаранинг овози анча узоқдан эшитила бошлайди. Унга этиб борганингиздан сўнг эса, ушбу жойлар табиатининг барча буюклиги ва гўзаллигини ҳис қиласиз. Шаршара, шундай ғаройиб хусусиятга эга. Пастга оқиб тушаётган сув, қоялар ва сув ўсимликлари орасидан 20 метрлик баландликдан поғонали шаршара сингари оқиб тушади.Шаршаралар, доим одамларнинг диққатини жалб қилиб келган, уларни табиатнинг мўъжизаси, оддий одамлар учун илоҳий совға деб ҳисоблашган, шунинг учун ҳам, Сангардак яқинида, ўз афсонасига эга бўлган зиёратгоҳ бор.


Нефрит кўли


Манзил: Тошкент вилояти


Урунгач ирмоғи водийсида иккита кўл бор. Пастки қисми жуда кичик, чиройли фируза тусли, юқори қисми эса катта кўл. Суви шунчалик тиниқ ва шаффоф кўлки, тубида ҳар бир тошни кўришингиз мумкин. Тарихий жиҳатдан, кўл табиий тўғон бўлиб хизмат қилган тошнинг қулаши натижасида пайдо бўлган.


Катта ва кичик Урунгач кўллари ўзининг нефрит монанд ранги билан шу номга лойиқ кўрилган. Урунгач қишлоғидан узоқ бўлмаган масофадаги Угам-Чотқол қўриқхонасида сув омборлари жойлашган. Кичик кўл ҳажмига кўра шундай аталган. Катта кўл ҳажм жиҳатидан анчайин катта ва тепароқда жойлашган. Сувининг зумрад сифат ранги қимматбаҳо нефрит тошини эслатади.


Баланд тоғлар туфайли кўлларга етиб бориш ноқулайликлар туғдирса ҳам Нефрит кўллари ва уни ўраб турган гўзал табиат бунга арзийди. Саёҳатчиларни кўлларнинг таърифлаб бўлмайдиган гўзаллиги ҳайратга солади. Бу ерда улар табиатнинг тафаккуридан завқланишади, тоғдан оқиб тушаётган энг тоза сув, кўм-кўк майсалар, тинчлик ва осойишталик бу ерда ҳукмрон.


Нефрит кўлларига ташриф буюриш учун энг яхши вақт 15 майдан 15 июнгача. Бу вақтда Урунгач энг тўлақонли ҳисобланади. Шундан сўнг, сув аста-секин пастки кўлни тарк этади ва куз-қишда у бутунлай қурийди. Юқори Урунгачда йил давомида сув қолади.


Зомин


Манзил: Жиззах вилояти, Зомин тумани


Зомин миллий боғи нафақат республикада, балки бутун Марказий Осиёдаги энг бой табиий боғлардан бири. 1000 йиллик арчалар, 7 асрлик дарахтлар, кичик шаршаралар ва тошли сойлар — уларнинг ҳар бири табиатнинг тарихини намоён этади. Зомин — нафақат дам олиш, балки даво олиш масканидир.


Тахтакорача довони


Манзил: Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари орасида


Тахтақорача довони Зарафшон ва Ҳисор тоғлари туташган ҳудудда жойлашган, ушбу довон Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлайди.


Довон табиати мўътадил, табиати хушманзара. Бу ерда машҳур таом — Қашқадарё тандири тайёрлайдиган қатор ошхоналар ва дам олиш масканлари мавжуд. Ёзги жазирама иссиқда довон ташриф буюришга арзийдиган масканлардан бири саналади.


Севинч Туропжонова,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети
2-босқич талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4152 16:57 | 05.08.2023