Валюта UZS
  • USD

    12 692.42100.85

  • EUR

    14 511.24-34.54

  • RUB

    158.444.62

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 02-August

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 08:00

    +24 C

  • 09:00

    +26 C

  • 10:00

    +28 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +31 C

  • 19:00

    +29 C

  • 20:00

    +27 C

  • 21:00

    +26 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Shanba, 02

    +21 +20

  • Yakshanba, 03

    +20 +20

  • Dushanba, 04

    +20 +20

  • Seshanba, 05

    +21 +20

  • Chorshanba, 06

    +23 +20

  • Payshanba, 07

    +21 +20

  • Juma, 08

    +21 +20

  • Shanba, 09

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Янги чиққан «ЖАДИД» газетаси: нашр кутилган ишончни оқлайдими?

«Мозийга қараб иш тутмоқлик хайрликдир», – деб бошлайди Абдулла Қодирий бобомиз «Ўткан кунлар» асарини. Дарҳақиқат, олис тарихни қўя турайлик-да, 100 йил олдинги мозийга бир назар ташлайлик: уйғониш ҳаракат ва чақириқлари, ўзликни англашнинг бошланиши, ота-боболаримиз орзу-армонлари, истиқлол учун кураш.
Жамият
1775 16:41 | 04.01.2024 16:41

Ва бу курашнинг бош қаҳрамонлари бўлган – жадид боболаримиз. Улар маънавий-маърифий, адабий-илмий, моддий-техникавий соҳаларда янгиликка интилишди. Инсон ҳурлигини қадрлашди. Ватан истиқлоли ва миллат истиқболи учун жон фидо қилишди.


Бугун ўз эркини аллақачон қўлга киритган Ватанимиз фарзандлари ҳар жабҳада шу табаррук аждодларимиз йўлидан бориши, уларнинг маданий ва бадиий меросини ўрганиши, шонли ва армонли кунларидан ибрат олиб, келажакка разм солиши лозим.


Буни аллақачон умумий мақсадлари тинчлик ва тараққиёт бўлган туркий халқлар ҳам англаб етган ва жадид аждодлари меросини чуқур ўрганишга киришган. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда бу борада сезиларли ҳаракатлар бошланди. Шулардан бири, 2024 йилнинг илк кунидаёқ «Жадид» номи билан янги газета дунё юзини кўргани бўлди. Аввало, мазкур газета юртдошларимизни жадидларимизнинг ғоялари, мафкураси, мақсадлари билан янада яқинроқ таништиради. Улар ҳақда билмаган-эшитмаган жиҳатларимизни танитади. Хуллас, биз кўпинча жадидлар ҳақида баралла гапирсак-да, аммо юртимиздаги айрим зиёлилар, қаламкаш ва тарихчиларни олмаганда, кўпчилигимиз уларнинг ғоялари ва ҳаракатлари билан яхши таниш эмасмиз. Сиртдангина биламиз. Шу боис мазкур газета бизнинг бўшлиқларимизни тўлдиришга хизмат қилса ажаб эмас.


Энди бевосита нашрнинг ўзига келсак. Газетанинг муассислари: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фанлар академияси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди.


«Тилда, фикрда, ишда бирлик!» шиори остида чиқаётган газетанинг адабий, илмий-маърифий ва ижтимоий ҳафталик газета экани қайд этилган. Унинг дастлабки сони 17 156 нусхада чоп этилиб, 4800 таси кирилл, 12 356 таси лотин алифбосида босилган.


Мазмунига тўхталадиган бўлсак, биринчи бетда Президентимизнинг халқимизга янги йил табриги, «Жадид» газетаси жамоасига ва муштарийларига мурожаати эълон қилинган. Шунингдек, «Муҳаррир минбари» рукнида бош муҳаррир Иқбол Мирзонинг «Бирлашмоқ даври» мақоласи ва «Жадидлар» шеъри ўрин олган. Шеърда илму зиёга муносабатда бугунги кун нафасини, оғриғини ҳис қиласиз. Жадид аждодларимиздан андоза олишимиз кераклиги, майда-чуйда юмушлар билан ўралашиб қолаётганимиз ўз аксини топган.


Шахсий намуна йўқ, чунки Ибрат йўқ,


Олимлар жуда кўп, битта Фитрат йўқ,


Шу сабаб мажол бор, куч бор, қудрат йўқ,


Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.



Улар – ғишт қўйган, биз тошлар отамиз,


Улар сўз йиққанлар, биз гап сотамиз,


Улар кун кутган, биз ойлик кутамиз,


Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.


Газетанинг ички саҳифаларида «Замон жадидлари», «Бедор ўй», «Тамаддун», «Боқий мерос», «Мулоҳаза» каби рукнларида «Тинчлик қадри», «Турон» жадид кутубхонаси бунёд этилса..», «Байрам кимники?», «Учинчи ренессанснинг миллий пойдевори» ва яқинда «Биринчи китобим» лойиҳасида илк бор китоблари чоп этилган бир гуруҳ ёшларнинг ижодий ишларидан намуналар берилган. Боқий мерос саҳифасига алоҳида тўхталишни истардим.


Унда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1913 йил, 30 июлда «Самарқанд» газетасида чоп этилган ва ўз даврига ойна тутган «Миллатлар қандай тараққий этарлар?» мақоласини ўқиш мумкин:


«Бир карра диққат қилиб, маҳалла кўй ва бошқа қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз. Мусулмонликға илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак, нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза юза бир нафар саводлик йўқ?


Бошқа миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобеъ экан, бизни уламо билъакс авомға тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттуз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим миллат ахлоқ, фазл ва ҳунар ила боқий қолур».


«Гўзал ёзғичлар» туркумида Абдулҳамид Чўлпоннинг 1922 йилда битилган, рамзларга тўла «Барг» ва «Бинафша» шеърларини ўқиш мумкин. Абдулла Авлонийнинг «Ўз маишатамиздан», «Нима кимники?» каби ғазал жанридаги битиклари ҳам жамият муаммоларини айрим ўринларида киноя ва ўхшатишлар билан аччиқ танқид қилади. Ушбу ғазаллардаги мисраларни ўқиб, ҳали-ҳануз унда тилга олинган айрим жиҳатлар жамиятмизга эш эканини англаймиз. Демак, улар бугун ҳам долзарб, аҳамиятини йўқотмаган ва қайта-қайта ўқишимизга, ўрганишимизга, хулоса қилишимизга арзийди. Абудулла Қодирийнинг «Аҳволимиз», «Таржимон» ва «Юрт» нашридан олинган кириш сўзлари ҳам худди шундай оҳанг ва кайфиятда:


Аҳволимиз


Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,


Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз.


Ўғлимизга на адаб, на фан, на яхши сўйламак,


На худони буйруғи бўлган улум ўрготамиз.


Газетанинг мазмуни албатта уни ўқиганларни эътиборсиз қолдирмайди. Аммо кўпчилик жамоатчилик фаоллари янги нашрдан кўпроқ нарса кутганини таъкидлашмоқда. Албатта, сонма-сон газета ўсиб, мазмунан янада бойишига шубҳа йўқ. Шу билан бирга, келгуси сонларда газетанинг дизайнига ҳам кўпроқ урғу берилса, яхши бўларди деган фикрдамиз. Дизайнда мақолалар мазмунига хос тарзда ижодий ёндошилса, бу нашрнинг саҳифалари янада ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.


Умуман олганда, газетани ўқиб чиққан одам жадидлар ҳақида кўпгина билмаганларини билиб, уларнинг мақсад ва ғояларини чуққурроқ англай бошлайдилар. Назаримизда энг муҳими ҳам шу бўлса керак. Демак, зиммасига ана шундай эзгу ва улкан мақсадни юклаб улуғ йўлга чиққан жамоани янги газета билан қутлаб, ижодий ишларига омад тилаймиз.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 1190 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият