Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 29-December

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • Yakshanba, 29

    +4 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    -0 +20

  • Shanba, 04

    -0 +20

  • Yakshanba, 05

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Янги йил остонаси: 2025 йилни дунё сиёсий олами қандай кутиб олмоқда?

Ҳодиса
167 13:09 | 28.12.2024 13:09

Дунё ҳамжамиятида бўлаётган воқеликларни кузатар эканмиз, бир томонда муросага келишга қадам ташлаш қийин кечаётган Россия ва Украина, бир томонда болалар, аёллар, бегуноҳ инсонлар ваҳшийларча ўлдирилаётган Ғазо ва ўз ҳаракатларини оқлашга асос топаётган Исроил муносабатларига кўзимиз тушади.


Бир томонда мусулмонларнинг ҳимоясидан безовта Эрон. Яна бир томонда эса янги ҳукумат қурилиши бошланаётган Сурия ва ўз юртига қайтаётган қочоқлар...


Сайловлар арафасида Россия-Украина урушини бир кунда тўхтатишни ваъда қилган АҚШнинг бўлажак раҳбари, тобора бу ваъдани уддалашнинг осон эмаслигини англаётган бўлса ажаб эмас. Унинг атрофидагилар аллақачон буни таъкидлашган эди.


Хуллас, 2025 йил ўтган йилгидан кўра анча нотинч ва таҳликалироқ кутиб олинмоқда. Сабаби ён қўшниларимиздан бири, эндигина тинчлик ҳукм сура бошлаган Афғонистонда Покистон билан келишмовчилик келиб чиқди. Оқибатда Толибон ҳукумати чегарадаги қишлоққа берилган зарбага жавобан Покистон армиясига қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.


Толибон кучлари бугун эрталаб бошланган жавоб операцияси давомида Покистон билан чегарадаги бир нечта назорат-ўтказиш пунктларини эгаллаб олди.
Маълумотларга кўра, Покистоннинг Афғонистон ҳудудига ҳаво ҳужумлари натижасида 46 та тинч аҳоли ҳалок бўлган.


Нима ҳам дердик, сеҳрли Қорбободан таёқчасини бир силкитиб, бутун дунёда тинчлик ўрнатишини сўраймиз. Гарчи бу эртак эканини англасак-да, мингйиллик қадриятларимизга таяниб, байрам арафасида яхши ният қилиб, Яратгандан сўраймиз: 2025 йилда урушлар барҳам топсин. Юртимизда ва бутун оламда тинчлик бўлсин. Инсонларнинг кўз ёшлари тўкилмасин!


Зебо Намозова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1301 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса