Нима учун айрим ҳудудларда 24/7 сув берилмайди?
Айни пайтда Миллий матбуот марказида "O‘zsuvta’minot" АЖ раҳбарияти иштирокида ўтаётган анжуманда мутасаддиларнинг таъкидлашича, аҳолини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш бир нечта омилларга боғлиқ. Хусусан, ҳудудлардаги эски тармоқлар янгиланиши зарур, чунки улар 24 соатлик босимга чидамли эмас.
Маълум қилинишича, айрим жойларда очиқ сув манбалари, бошқа ҳудудларда эса ёпиқ тизимлар мавжуд. Сувни маромида етказиб бериш учун махсус график ишлаб чиқилган. Сўнгги 4–5 йилда ичимлик суви таъминоти 20 фоизга ошгани қайд этилди.
Шу билан бирга, журналистлар анжуманда муҳим саволни кўтаришди: “Нима учун айрим ҳудудларда ичимлик суви сутканинг 24 соати давомида узлуксиз берилаётган бўлса, бошқа ҳудудларда кунига атиги 4 соат сув берилмоқда? Бунинг асосий сабаблари нимада?”.
Мутахассислар қайд этишича, бу ҳолат кўпинча сув манбалари етишмаслиги, эски тармоқларнинг янгиланишга муҳтожлиги билан боғлиқ. Шунингдек, 24 соатлик режимга ўтказилмаган ҳудудларни босқичма-босқич таъминлаш учун лойиҳалар ишлаб чиқилган. Агар сув манбасини барқарор шакллантириш масаласи тўлиқ ечим топса, аҳолида сув узилишлари бўлмайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0