Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 964.43-30.16

  • EUR

    14 744.45-17.4

  • RUB

    158.280.6

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 07:00

    +11 C

  • 08:00

    +12 C

  • 09:00

    +12 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +14 C

  • 13:00

    +15 C

  • 14:00

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-April

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 07:00

    +11 C

  • 08:00

    +12 C

  • 09:00

    +12 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +13 C

  • 12:00

    +14 C

  • 13:00

    +15 C

  • 14:00

    +15 C

  • 15:00

    +16 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +15 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +14 C

  • 20:00

    +13 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Juma, 18

    +11 +20

  • Shanba, 19

    +9 +20

  • Yakshanba, 20

    +5 +20

  • Dushanba, 21

    +9 +20

  • Seshanba, 22

    +12 +20

  • Chorshanba, 23

    +11 +20

  • Payshanba, 24

    +12 +20

  • Juma, 25

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қорақалпоғистонда энергия самарадор лойиҳалар амалга ошириляптими?

Иқтисод
350 18:15 | 05.03.2025 18:15

Бугунги кунда бутун дунёда табиатни асраш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологияга эътиборни кучайтириш нафақат давлат сиёсатининг, балки молиявий институтларнинг ҳам устувор вазифаларидан бирига айланган.


Жумладан, “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳам ана шу глобал ўзгаришлардан ортда қолмай, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш йўлида улкан қадамлар ташламоқда.


Бугун миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда кенг ва атрофлича маълумот берилди.


Жумладан, банк томонидан сўнгги уч йилда 567 млн. АҚШ доллари миқдорида “яшил” кредитлар ажратилгани эвазига 6,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Бундан ташқари, “яшил” лойиҳаларни тадбиқ этиш натижасида 47 000 МВт соат муқобил энергия ишлаб чиқарилиб, 239 000 МВт соат электр энергияси ва 23 000 метр куб сув тежалишига эришилган.


– Сўнгги йилларда глобал экологик вазият ҳар бир давлатни “яшил” тикланиш мақсадида бирлаштирмоқда, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ “Green banking” департаменти директори Бобур Султонмуродов. – Мамлакатимизда ҳам 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси асосида барча соҳаларда “яшил” трансформация жараёнлари амалга оширилмоқда. Бизнинг “яшил” банк тамойилларини кенг жорий этишга қаратилган ҳаракатларимиз халқаро ҳамкорлик доирасида янада кенг мазмун касб этмоқда.


Дарҳақиқат, банк ўз фаолиятини глобал молия ҳамжамияти талабларига мос равишда ривожлантириб, йирик халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтирмоқда.


Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда 25 млн. АҚШ долларлик “яшил” кредитлар ажратилди.


Халқаро молия корпорацияси билан ESG (Environmental, Social, Governance – атроф-муҳит, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) стандартларини жорий қилиш йўналишида ҳамкорлик амалга оширилди.


Натижада банкнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил иқтисодиёт” йўналишидаги фаолияти халқаро миқёсда доимий равишда юқори баҳоланмоқда.


Хусусан, жорий йил бошида “Sustainable Fitch” халқаро рейтинг агентлиги томонидан банкка “3” даражали ESG рейтинги (умумий балл – 59) тақдим этилди.


Матбуот анжуманида ishonch.uz мухбири ҳам иштирок этди. У Қорақалпоғистон республикасида мураккаб экологик вазият ҳукм сураётганлигини инобатга олиб, бу ҳудудда яшил иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган қандай энергия самарадор лойиҳалар амалга оширилаётгани билан қизиқди.


Саволга “Ўзсаноатқурилишбанк” Бошқарув раиси ўрнбосари Шуҳрат Якубов қуйидагича жавоб берди:


– 2023 йилдан буён Қорақалпоғистонда ҳам яшил лойиҳалардан бири устида ишланмоқда. Бу “Qoraqalpoq Basaltwool” МЧЖ бўлиб, у базальт минерал хом ашёсидан иссиқлик сақловчи қурилиш материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 53,1 млн. доллар бўлиб, унинг бир қисми банк кредити асосида молиялаштирилмоқда. Лойиҳа ишга тушгач, у ерда йилига 40 минг тонна базальт ишлаб чиқарилади. Яна бир муҳим жиҳати, 300 нафар янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳа ишга туширилгач, келгусида ҳудудда 3349 МВт*соат электр энергияси ва 18 000 куб метр сув тежалишига эришилади.


Нукус шаҳри, Қизилқум МФЙда бунёд этилган Жанубий саноат зонасида темирбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳам энергиясамарадор лойиҳалардан бири бўлиб, унинг таъсирида 775.8 МВт*соат электр энергияси тежалмоқда. Айни пайтда корхонада 11 киши меҳнат қилаяпти.


Зебо Намозова


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод