Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 968.38-4.93

  • EUR

    14 343.0314.01

  • RUB

    152.371.18

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 13-April

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +19 C

  • Yakshanba, 13

    +26 +20

  • Dushanba, 14

    +26 +20

  • Seshanba, 15

    +28 +20

  • Chorshanba, 16

    +22 +20

  • Payshanba, 17

    +25 +20

  • Juma, 18

    +16 +20

  • Shanba, 19

    +15 +20

  • Yakshanba, 20

    +19 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Рейтингингиз нималарга асосланган?

Яқинда Бизнес-омбудсман тадбиркорлар билан ишлашнинг даражаси мавзусида  шунга ўхшаш рейтинг эълон қилди. Ундаги ўринларни кўриб, «Ishonch.uz»да саволлар пайдо бўлди. Мисол учун, бир савол тайёрланиб, Солиқ қўмитасига йўлланди. Чунки рейтингда қўмита «-45 балл» билан энг охирги ўринга лойиқ топилган эди.
Иқтисод
399 10:19 | 09.04.2025 10:19

«Буни сиз қандай изоҳлайсиз?», деган саволга Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев имзоси билан жавоб келди. Унда раис ўринбосари бу рейтинг нимага асосланиб тузилгани номаълумлигига урғу бериб, «адолатли, қонуний асосда ишлаб чиқилмаган», дея тарифлаган ва «шу сабабли рейтинг кўрсаткичини тўғри деб айтишга асос йўқ», дея хулосасига нуқта қўйган. Таҳририят бу фикрни ҳам жавоб ўлароқ қабул қилди ва газетада чоп этди.


Лекин мана бу рейтингни кўриб саволлар янада кўпайди. Ростан ҳам бу каби рейтинглар қандай тартибда, қайси мезонларга асосан тайёрланмоқда? Уларни эълон қилишдан мақсад ушбу мутасадди ташкилотлар фаолиятига баҳо бериш бўлса, балки унинг шаклланиш жараёнлари ҳам очиқроқ, шаффофроқ бўлишини таъминлаш керакдир?!



Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги омма эътиборига ҳавола қилган ушбу рейтинг ҳақида ҳам баъзи мулоҳазалар бор. Эътиборли жиҳати, Солиқ қўмитаси бу рейтингда бутунлай бошқа «мақом»да, яъни коррупцияга қарши «қақшатқич курашаётган ташкилот» ўлароқ «Яхши» баҳо билан 4-ўринда турибди.



Ижтимоий тармоқларда қўмита ходимларининг ойлик маошлар пасайиб кетгани, қолаверса иш тартибидан рози эмасликлари ҳақида бот-бот чиқишлар қилиб турганини кўрмаётган одам бўлмаса керак. Биз бу гапларни тўғри-нотўғри, деб фол очмоқчи эмасмиз, бироқ, агар ойлик маошлар борасидаги гапларда зиғирча ҳақиқат бўлса, уларнинг паст даражада қолиши назорат қилувчи органларда коррупцион ҳолатларнинг чандон ошишига сабаб бўлиши ҳам ҳеч кимга сир эмаслигини қайд этмасликдан бошқа илож йўқ. Демак, бу рейтингдаги кўрсаткичдан сўнг айни шу мантиқий саволга жавоб бериш кераклиги аён бўлади.



Энергетика вазирлиги фаолиятида янгиликлар жуда кўп. Соҳа тобора ривожланаяпти, бу бор гап. Бу ишда вазирликдаги новатор раҳбарларнинг фаолиятини ҳис қилиш қийин эмас. Шу билан бирга, автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида миллиардлаб сўмлик газ ноқонуний сотилиши, ўғриликлар ҳақида бот-бот ўқиб турибмиз. Бу маблағларнинг қайтарилаётгани ёки қайтарилмаётгани алоҳида масала, бироқ шундай қонун бузилишларидан соҳанинг бевосита АГНКСлар билан ишлаш тизимидаги ходимларининг хабари бўлмаслиги «мумкин эмас»лигини ким инкор эта олади? Яқинда минглаб тонна сифатсиз бензин АИ-80 бензин нархида сотилгани, яна бир ахборотда қайд этилган ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўн минглаб тонна сифатсиз бензин топилгани каби ҳолатлар ўрганилганми? Аниқ гапки, бу бензин шохобчаларга осмондан ёғилмаган, кимдир, қаердандир ўнлаб тонналаб сотиб олган ва олиб кетган ўша манзилга. Савол сизда ҳам туғилаётган бўлса ажаб эмас.



Маданият вазирлиги фаолиятига оид эълон қилинган кўпдан-кўп мулоҳазалар вазирликнинг қониқарли рейтингга муносиб топилишига монелик қила олмагани ҳам эътиборга молик.



Дарҳақиқат, агентликнинг рейтингда мутлақо «қониқарсиз» деб баҳолаган идора ва ташкилотлари ҳақида эътироз билдирмаймиз. Тўғриси, Ғазначилик хизмати қўмитаси фаолияти ҳақида вазирликка йўллаган саволларимиз ҳали бирор бир жўяли жавобга муносиб топилмаганлиги бизни таажжублантирмаётган эди ҳам. Чунки, назаримизда уларга жўяли жавобнинг ўзи ҳам йўқ бўлса керак...



Шу каби мулоҳазалардан келиб чиқиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу рейтингнинг қандай асосларга кўра тайёрлангани ҳақида изоҳлар берса, деган ҳақли сўров пайдо бўлмоқда…


Таҳририят



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Иқтисод